Ўтиш жараёнларининг таҳлили турғун жараёнларникидан анча мураккаброқдир. Турғун режимда ток ва кучланишларни аниқлаш учун таҳлил қилинаётган занжир схемасидаги жараёнларни ифодаловчи алгебраик тенгламаларни ечиш ёки дифференциал тенгламаларнинг хусусий ечимини топиш кифоядир. Ўтиш режимида эса ток ва кучланишларни топиш учун бошланғич шартларни билган ҳолда, дифференциал тенгламаларнинг тўла ечимларини аниқлаш лозим бўлади. Ўтиш жараёнларини (турғун режимдаги каби) таҳлил қилиш икки босқичда ўтказилади, аввало, ўринбосувчи схема қурилади, сўнгра эса бу схемадаги жараёнларни ифодаловчи дифференциал тенгламалар тузилади ва ечилади. Иккинчи соддалаштириш коммутация жараёнининг ўзи билан боғланган. Коммутациянинг амалдаги жараёни ҳар доим чекланган вақт оралиғи да содир бўлади. Лекин занжирлар назариясида ҳақиқий шароитлардан четланиб, коммутация бир онда содир бўлади деб фараз қилинади, яъни коммутация моменти ўтиш жараёнининг бошланиши ( t=0 ) деб қабул қилинади ва коммутация бошланишидан олдинги моментдаги қиймати , ва коммутациядан кейинги моментдаги у ёки бу ток (кучланишнинг) , қийматлари эслаб қолинади. Ундан ташқари, коммутация калит ёпиқ бўлганда, қаршилиги нолга, калит узуқ бўлганда, қаршилиги чексизликкача тенг бўлган идеал калитлар – иккиқутбликлар ёрдамида амалга оширилади деб қабул қилинади. Агар коммутация пайтида хусусий индуктивликлар ва сиғимлар ўзгармайдиган бўлса, ( , ) биз бундан кейин фақат шундай ҳолларни таҳлил қиламиз, унда коммутация пайтида индуктив элементдан оқиб ўтаётган ток ва сиғим элементдаги кучланиш коммутация содир бўлишидан олдинги он қийматларини сақлайдилар ва сўнгра айни шу қийматлардан бошлаб ўзгарадилар: (4.1) (4.2) (4.1) ва (4.2) ифодалар, биринчи ва иккинчи коммутация қонунлари деб аталади. Коммутация қонунларидан индуктив элементдан оқиб ўтаётган ток ва сиғим элементдаги кучланишнинг сакраб ўзгара олмасликлари келиб чиқади. Бироқ индуктив элементдаги кучланиш, сиғим элементдан оқиб ўтаётган ток ҳамда резистив элементдан оқиб ўтаётган ток ва ундаги кучланиш сакраб ўзгаришга «ҳуқуқларини сақлайдилар». Умумий ҳолда ўтиш жараёнларининг таҳлили тадқиқ қилинаётган занжирнинг ҳамма шохчаларидан оқиб ўтаётган токлар ва кучланишларнинг коммутациядан кейинги хоҳланган пайтдаги оний қийматларини аниқлашдан иборат. Лекин, кўпчилик ҳолларда, асосий ўзгарувчи деб аталмиш фақат битта ток ёки кучланишнинг қийматини топиш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |