Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Туризмнинг илмий-иқтисодий ва назарий масалалари хорижлик олимлар томонидан муайян даражада ўрганилган. Жумладан, туризм тушунчасининг илк асосчиси С.Ласкурейн ҳисобланиб, унга доир тадқиқотларни Д.Феннел, Р. Баклей, Р. Бламей, М.Хоней, Р.Повелл, С.Хам, К.Линдберг., Лю. Цзяминь. Фу. Боцзе, Мохди Русли, Якоб Аҳмед Шуиб, Х.Кейсер, П.Вайт, Леониэ де Wит, Пеэт ван дер Мерве, Р.Балкаран, Р.Махараж, Д.Гетс, М.Мофосс, А.Мунт, Д.Вевер, Д. Халл, C.M. Орамс, M. B. Счвейнс, Р.Шарплей, М.Стоун, Г.Валл, П.Бжорк, Геоффрей Валл, Л.Терзиэва, М.Хоней ва бошқалар давом эттирмоқдалар.
Туризмни ривожлантиришга доир тадқиқотларни илмий ва амалий жиҳатларини ўрганиш билан боғлиқ тадқиқот ишларини МДҲ давлатларидаги қатор олимлар ўз илмий изланишларида маълум даражада тадқиқ этдилар, жумладан, А.В.Дроздов, Т.А.Сафранов, А.И.Тарасенка, А.С.Слепокуров, В.М.Пащенко, С.Р.Ердавлетов, М.Б.Биржаков, И.Никифоров ва В.В.Храбовченко, А.О.Пивоваров, В.П.Шевчук, Е.И.Голубева., Н.И.Тульская, У.Пратов. Е.Ю.Дедовских, Н.В.Моралева О.Ю.Дмитрук, В.П.Кекушев, В.П.Сергеев., В.Б.Степаницкийлар ўз илмий ишларида кўриб чиқдилар.
Ўзбекистонда туризмни маркетинг, менежмент ва иқтисодий масалалари бўйича жумладан, К.Х.Абдурахмонов, М.Р.Болтабаев, М.Қ.Пардаев, И.С.Тухлиев, Ғ.Ҳ.Қудратов, Н.Тухлиев, Т.Абдуллаева, А.С.Солиев, Б.Наврўз-зода, О.Х.Хамидов, М.Р.Усмонов, М.М.Мухамедов, Д.К.Усманова, М.Хошимов, А.Норчаев, Б.Тураев, Б.Ш.Сафаров, Ш.Р.Файзиева1лар томонидан ўрганилган.
Юқорида келтирилган илмий ишлар таҳлили асосида шуни таъкидлаш зарурки, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида туризмни ривожлантиришнинг минтақавий хусусиятлари ва устувор йўналишлари етарлича ўрганилмаганлиги мазкур илмий тадқиқот мавзуси долзарблигини белгилайди.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот иши Бухоро муҳандислик-технология институти “Менежмент” кафедрасининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон минтақалари, хусусан, Бухоро ҳудудида туризмнинг ривожлантиришнинг мақсадли йўналишлари ва уларни такомиллаштириш механизмлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир. Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда диссертация ишининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
Туризм тушунчасининг вужудга келиши, шаклланиш босқичлари ва назарий асосларини таҳлил қилиш;
“илмий туризм,” “когнитив туризм”, “рекрацион туризм”. “маданий ландшафт”, “табиий ландшафт” тушунчаларининг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини очиб бериш;
Туризмни ривожлантиришда хориж тенденциялари, тажрибаси, таҳлили, уни Ўзбекистонда қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини очиб бериш;
Туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини таҳлил қилиш;
Бухоро туристик салоҳиятининг ҳозирги холатини таҳлил қилиш;
Ҳудуднинг туристик салоҳиятини баҳолаш усулини илмий асослаш;
Туризмни ривожлантиришда махаллий аҳоли салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятларини аниқлаш;
Бухоро иқтисодий ҳудудида туризмни ривожлантириш объектларидан фойдаланишдаги муаммоларни таҳлил қилиш;
Ўрмон хўжаликларида туризмни ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;
Бухоро иқтисодий ҳудудида туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |