Ҳомила тушириш(аборт) муаммоси.
Хомила тушириш (аборт) - врачлар, сиёсатчилар, юристлар, файласуфлар ва олимларнинг бундай мухим карорлар кабул килиш масъулияти муносабати билан куриладиган масала. Шуни кайд этиб утиш керакки, аёл барча асрларда хам уз фарзандларини улдирган. Бундай фарзандкушлик кадимги жамиятга (айникса, матриархат даврига) купрок хос булган. Бунинг асосий сабаби - аёл узи тугиши мумкин булган барча болаларни бокиб катта килишга жисмонан кодир булмаган. Кадимда янги тугилган чакалокларга анча шафкатсиз муносабатлар булинган, натижада факат кучлилар яшаб колган. Патриархат (эркаклар хокимияти) даврига келиб оила бошлиги аёлнинг фарзандга булган хукукларини чеклашга харакат килган. Бу масала асрлар ва мингйилликлар оша бахслар ва мунозараларга сабаб булиб келган.
Тарихга назар…
•Платон ва Аристотел ахоли сони хаддан ташкари купайиб кетишининг олдини олиш воситаси сифатида абортни ёклаган;
•Гиппократ эса абортга йул куйиш мумкин эмас, у шифокорларнинг асосий принципи –«зиён етказма» принципига зид деб хисоблаган.
•Цицерон ва Сенека абортга аёл учун хавфли операция деб караган.
Жиноий аборт.
Жиноий аборт хам тиббий ходимлар фаолиятида куп учрайдиган жиноятлардан биридир. ЎзР ЖК 114-моддасининг биринчи қисмида шифокор акушер ёки гинеколог томонидан даволаш муассасаларидан ташқари жойда ёки тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган холда сунъий равишда хомила туширганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган. Ушбу модданинг иккинчи қисми сунъий равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахснинг бундай ишни амалга оширишига тааллуқлидир.Ушбу жиноят объекти ҳомиладор аёлнинг соғлиғи ва ҳаёти, жиноят субъекти эса ҳам врач - акушер-гинекологлар, шунингдек, бошқа мутахассисликдаги врачлар, ўрта тиббий ходимлар, айрим ҳолатларда еса бирон-бир тиббий билими бўлмаган шахслар ҳам бўлиши мумкин. Жиноятнинг субъектив томони қасддан содир этилганлиги, яъни сунъий равишда ҳомила туширишни амалга оширган шахс, муолажанинг мутлақо қонунга зид эканлигини англаган ва ушбу ҳаракатлар натижасида ҳомиладорлик узилишини олдиндан кўра билган, ва шу каби оқибат юз беришини истаган. Аксарият ҳолатларда шахсий манфаатнинг мавжудлиги ушбу жиноятнинг мотиви ҳисобланади.
Мамлакатимизда маълум бир шароитларда ва тегишли талабларга риоя этилганда ҳомиладорликни узишга расман рухсат берилади. Яъни, аёлнинг ҳоҳиши билан 12 ҳафтагача ҳомиладорликни узиш амалиётини ихтисослаштирилган муассасаларда ўтказиш мумкин. Ижтимоий (22 ҳафтагача), тиббий (муддатидан қатъий назар) кўрсатмалар мавжуд бўлганда ҳомиладорликни узиш амалиётини нисбатан кечроқ муддатларда ҳам ўтказишга имкон берилади. Ижтимоий кўрсатмалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси, тиббий кўрсатмалар эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. Улар соҳага тааллуқли бўлган меъёрий ҳужжатларда келтирилган. Таъкидлаш лозимки, ушбу оператсия фақат врач - акушер-гинеколог томонидан, ихтисослаштирилган тиббий муассаса ёки тузилмаларда белгиланган тартибга риоя етилган ҳолда амалга оширилади. Шунга кўра ҳомиладорликни узиш амалиётини бошқа мутахассисликдаги врачлар, айниқса ўрта тиббий ходимлар (масалан: ҳамширалар, акушеркалар) ва тиббий маълумоти бўлмаган шахслар томонидан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Тиббиёт нуқтаи-назаридан монелик қилиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар ҳомиладорликни сунъий равишда узиш бўйича махсус йўриқномаларда келтирилган. Ҳомиладорликни узиш тиббий муассасадан ташқарида ўтказилганда ушбу тиббий монелик ҳолатларининг мавжудлиги ёки йўқлиги инобатга олинмайди. Шунингдек, ЎзР ЖК 114-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортишда ҳомиладорликнинг муддати ва амалиётни ўтказиш усули аҳамиятли эмас. Агарда ҳомиладорликни узиш оғир тан жароҳати етказилишига олиб келса, ушбу жиноят ЎзР ЖК 114-моддаси “Жиноий равишда ҳомила тушириш (аборт)” билан емас, балки жазо нисбатан жиддийроқ бўлган ЎзР ЖК 104-моддаси - “Қасддан оғир тан жароҳати етказиш” бўйича таснифланади. Агар ҳомиладорликни узиш ҳомиладор аёлнинг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга (наси қолдириш қобилиятини йўқотиш, руҳий касалликлар вужудга келиши) олиб келса, жиноят ЎзР ЖК 114-моддасининг учинчи банди бўйича таснифланиши лозим.
Ҳомиладор аёлнинг ўзи ҳомиладорликни сунъий тарзда тўхтатиш амалиётини ўтказган ҳолатларда жиноий жавобгарлик вужудга келмайди. Шунингдек, охирги зарурат ҳолатида аёлнинг ҳаётига таҳдид солаётган хавфни бартараф этиш мақсадида ҳомиладорликни узиш амалиётининг ўтказилиши, ҳаттоки амалиёт тиббий муассасадан ташқарида ёки тиббий монеликлар бўлганда ўтказилган ҳолатларда ҳам жиноий жавобгарлик вужудга келмайди.
Эътиборга лойик жойи шундаки, купгина мамлакатларда эмбрионларда тадкикотлар олиб бориш ва аборт уртасида ухшашлик борлиги аникланмокда. Ирландия - хал и тугилмаган одамнинг яшаш хукукини Конституцияси тасдиклайдиган Европа Иттифокининг ягона давлатидир, ва бу хукук онанинг яшаш хукукига тенглаштирилади, бу хукук кайси вактдан амал килиши, уруглантириш вактиданми ёки имплантация қилинган вактдан амал киладими, аник эмас. Шунга карамай, агарда онанинг хаёти бевосита ҳавф остида булсагина, аборт килишга рухсат берилади, Хомиланинг зурлаш натижаси ёки эмбрионнинг аномалияси абортга бахона була олмайди. Бу конун Европа адолат суди карорига зид келади, унга кура аборт, тиббий хизматни узида ифода этади ва бу хизматда ЕИ аъзоси хисобланган давлат томонидан ҳар кандай чеклаш хукуки ирланд конунчилигида эмас, балки, Европа судидадир.
Ирландия абортга карши узининг чора-тадбирларини кувватлаш учун Маастрихт шартномасидаги алохида шартларни олдиндан келишиб олиши лозим. Абортлар таъкикланган ёки уни чеклашлар мавжуд булган купгина- Польша, Словакия, Литва, Венгрия, Словения, Чехия Республикаси ва Мальта каби ЕИ нинг янги аъзолари булган
давлатлар хам, афтидан, худди шундай килишига тугри келади. Бельгия ва Нидерландия эмбрионда олиб бориладиган тадкикотларни конунчилик доиралари йуклигида утказишади. Аборт ноконуний булган Португалияда зурлаш холлари ёки жиддий тиббий сабаблардан ташкари, хомиладорликнинг 14-хафтасидан кейин аборт сузсиз ман килинган булиб, конунчилик хам, тадкикотлар хам йук. Бундай тадкикотлар Австрия, Германия ва хатто Францияда ман килинган, бирок Францияда "яхлитлигига зарар етказмасдан уларни урганиш" ва преимлантацион диагностика килиш имконияти бор.
Ҳомиладорликни тўхтатишга асосий диний конфессиялар муносабати.
Христанлик абортни одам улдириш деб эътироф этган. XIII асргача аборт улим жазоси тахдиди билан такиклаб куйилган. Айрим мамлакатларда бу такик хозир хам амал килади. АКШда хар йили 1,5 млн. аборт кайд этилади. Муаммонинг мазмуни куйидагича: модомики аёллар барибир (хатто бу такикланган мамлакатларда хам) аборт килар, яъни уз соглом болаларини улдирар эканлар, нима учун хаста булиб тугилиши олдиндан аён булган болаларни улдириш мумкин эмас?
Маълумки, православ дини абортни ёкламайди, уни энг катта гунох деб хисоблайди. Фетал даволаш хам шундай кораланади. Православ дини нуктаи назаридан, фетал даволаш хомилани хомиладорликнинг кеч муддатида тушириш демакдир. Бунга онанинг розилиги хам муносабатни узгартирмайди. Бундай «даволаш» тури мавжудлигининг узиёк жамият маънавий тубанлик ва таназзулга юз тутганлигиданхарлолат беради. Биоэтика шуни назарда тутадики, тиббиёт, хар кандай инсон сингари, уз хаёти ва фаолияти жараёнида ахлокдан узи учун одатий (анъанавий) булмаган шароитларда уз хулк-атворини оклаш учун ижтимоий асослар кидиради
Do'stlaringiz bilan baham: |