Мавзу: Ўзбекистонда бозор муносабатларининг шаклланиши, ИҚтисодий ислоҳотларнинг жадаллашуви



Download 27,61 Kb.
bet4/4
Sana12.07.2022
Hajmi27,61 Kb.
#781403
1   2   3   4
Bog'liq
8 лекцияДокумент Microsoft Office Word (2)

3. Ўзбекистонда саноат тараққиёти. Ички ялпи махсулот 1995 йилда 1994 йилнинг даражасига нисбатан 96 фоиз ўрнига 98,8 фоизни ташкил этди. Ишлаб чиқарилган миллий даромад 98,5 фоизга етди. Саноат ишлаб чиқариш хажми шу йили ўтган йилга нисбатан 100,2 фоизга тенг бўлди. Республикада кичик ва хусусий тадбиркорликни шакллантириш ва ривожлантиришни таъминловчи зарурий ҳуқуқий асос яратилган. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида, Республика Президентининг фармонларида, хусусий тадбиркорликдан солиқ олиш, унга молиявий ёрдам кўрсатиш борасида имтиёзлар бериш, имтиёзли кредитлар ажратиш, моддий-техника ва хом ашё ресурслари билан таъминлаш борасида кўмаклашиш назарда тутилган.
Ана шу саъйи ҳаракатларнинг натижасида 1995 йил ўртасида Республика халқ хўжалигида 30770 кичик корхона ва кооператив, 20115 хусусий корхона ишлаб турди. 15600 фермер хўжалиги ташкил этилди, уларга 200 минг гектарга яқин ер бириктириб берилган бўлиб, 67,5 минг киши меҳнат қилмоқда эди. Фермер хўжаликларининг тасарруфида 190 мингга яқин қорамол ва бошқа ҳайвонлар мавжуд. 1995 йилнинг фақат биринчи чорагидагина фермер хўжаликлари томонидан ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан икки баробар кўп гўшт ва сут маҳсулотлари тайёрланди.
Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарма томонидан республиканинг 187 туман ва шаҳарида банк бўлимлари очилди. 1994 йили ва 1995 йилни олти ойида кичик ва ижара корхоналарига, шунингдек ширкатларга ва тадбиркорларга жами 1.222.3 миллион сўм миқдорда кредит берилди.
Иккинчи босқичда хусусийлаштириш ва рақобатчилик муҳитини шакллантириш жараёнларини чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорликка эришиш, миллий валютани мустаҳкамлаш, иқтисодий таркибий-структурасини тубдан ўзгартириш чора-тадбирлари амалга оширилди. 2000 йилда хусусийлаштириш давлат дастури бўйича кўзда тутилган 167 объект ўрнига 374 объект хусусийлаштирилди. Уларнинг негизида 152 та хиссадорлик жамияти, 103 хусусий корхона ташкил этилди. Шу йили давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан 14,3 миллиард сўм маблағ тушди. Бу 1999 йилги кўрсатишдан 1,6 баробар кўпдир.
Умуман олганда ўтган ўн йил давомида бозор муносабатларини шакллантиришда туб ўзгаришлар юз берди. Ҳозирги пайтда 87,4 фоиз мулк нодавлат, 12,6 фоизи давлат мулки кўринишида иш юритмоқда. Республикада жами 60 мингга яқин корхонадан 50,5 мингга яқини хусусийлаштирилган корхоналардир. Мулкнинг таркиби жиҳатдан 19,5 мингга яқини давлат, 105 мингта хусусий, 3,4 мингдан ортиқ чет эл инвесторлари иштирокида, шундан 442 қўшма корхона, 3,5 мингга яқин акционерлик жамияти, 1,2 мингга яқин жамоа ва 34 мингдан ортиқ бошқа корхоналардир.
Ўзбекистон истиқлоли машинасозлик саноатини, айниқса унинг муҳим тармоғи-автомобилсозликнинг ривожланишига боғлиқ. 1992 йилнинг август ойида Жанубий Корея Республикаси билан Ўзбекистон ўртасида тузилган битим асосида “УзДЭУ авто” қўшма корхонаси ташкил этилди ва Асака шаҳрида енгил автомашиналар ишлаб чиқаришга киришилди. 1996 йилнинг март-июл ойларида “УзДЭУ” автокорхонаси “НЕКСИЯ”, “ТИКО”, “ДАМАС” енгил автомашиналарини чиқара бошлади. 1999 йилни 1 июнига қадар, уч йил давомида 87 мингдан кўпроқ “НЕКСИЯ”, 51 мингдан кўпроқ “ТИКО”, 40 мингдан ортиқ “ДАМАС” автомашиналари ишлаб чиқарилди. Эндиликда енгил автомашиналари жаҳон бозорига чиқа бошлади. Фақат Россиянинг ўзида 18 мингдан ортиқ машиналар сотилди. Москва, Санкт-Петрбург, Новосибирск, Саратов, Тюмень ва бошқа шаҳарларда “Ўзбекистон автомашиналар”га сервис хизматини кўрсатувчи тармоқлар қурилмоқда. Сўнгги йилларда Россияда хорижий автомашиналари ўртасида “НЕКСИЯ” машинамиз етакчи ўринни эгаллаб турибди. Эндиликда “ДЭУ” корхонаси билан шартномага кўра бу машиналарнинг янги моделларини ишлаб чиқарила бошлади. 2004 йилнинг ўзида «УзДЭУавто» корхонаси жами 70.070 автомашина ишлаб чиқарди. 35659 донаси хорижий давлатларга сотилди. Жами 39.079 «Нексия», 9495 «Дамас», 19856 «Матиз», 1139 «Тико» ва 507 «Ласетти» ташқи бозорга чиқарилди.
1993 йилда ГФРдаги “Мерседес Бенц АГ” корпорацияси билан Хоразмда юк автомашинасини чиқариш учун шартнома тузилди. 1994 йили “Дўстлик” автомобиль заводида дастлабки 350 “Мерседес Бенц” юк автомобили ишлаб чиқилди. 1995 йили “Ўзавтосаноат” уюшмаси билан Туркиянинг машҳур “Кочхолдинг” компанияси ўртасида тузилган шартнома асосида Самарқанднинг Сўғдиёна мавзесида қад кўтарган автобус заводи 1999 йил март ойида ўзининг маҳсулотини бера бошлади.
Президентнинг 1992 йил 28 январ фармонига мувоффиқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси тузилди. 1993 йилдан бошлаб, авиакомпания замонавий А-310, БОИНГ-767, БОИНГ-757, RL-85 самолётларига эга бўлди. 1991 йили Халқаро авиа йўли Деҳли ва Карачигача учган бўлса, эндиликда МДҲ ва АҚШ маршрутлари йўналишида Ўзбекистон самолётлари учмоқда.
Download 27,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish