Мавзу: Ўзбекистонда банк аудитини ривожлантириш



Download 284,5 Kb.
bet9/11
Sana12.06.2022
Hajmi284,5 Kb.
#658484
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ўзбекистонда банк аудитини ривожлантириш

Пассив кредит операциялари аудити. Банкларнинг пассив кредит операцияларини аудит қилишда қуйидаги асосий текширувлар олиб борилади:

  • кредит олишдаги ҳужжатларни расмийлаштирилиши тартиби, кредит шартномаларини қайта расмийлаштирилиш тартиби;

  • олинган кредитлар таъминотини тўғри расмийлаштирилиши ва ҳисоби;

  • кредит олиш ва қайтариш операцияларини бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилиши;

  • қайтмаган кредитларни ўз вақтида харажат (просрочка)га ўтказиш;

  • кредитдан фойдаланганлиги учун фоиз тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш операцияларини тўғри ҳисоби;

  • кредит олишда кредит линиясини очиш йўли билан кредитлаш операцияларини тўғри расмийлаштирилганлиги ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши.

Кредит олишдаги ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилиши текширилаётганда банк кредитор билан тузилган битимларни мавжудлигидан бошланади. Шу билан бирга банк кредиторнинг нотариал тасдиқланган устави нусхаси, уни таъсис шартномалари, рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома, банк лицензияси, имзолар ва муҳр намуналари тўлдирилган карточка, баланслар, иқтисодий нормативлар ва бошқа ҳужжатлар ҳисоб-китоблари текширилади.
Олинган кредитлар таъминоти тўғри акс эттирилганлигини текширишда балансдан ташқари ҳисобварақлар бўйича аналитик ва синтетик ҳисоб маълумотларидан фодаланилади: 94501 «Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар», 94502 «Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар», 94503 «Гаров сифтида олинган кафолат ва кафилликлар», 94504 «Олинган кредитлар бўйича гаров сифатида берилган қимматли қоғозлар».
Бухгалтерия ҳисобида кредитдан фойдаланганлиги учун фоиз ҳисоблаш ва тўлашни акс эттирилишини текшираётганда Марказий банкнинг 424-сонли «Кредит ва депозитлар бўйича фоиз ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага асосан (08.11.1998 й.) олиб борилади. Жалб қилинган пул маблағлари бўйича қарздорлик қолдиғига, шаҳсий ҳисобварағига мувофиқ ҳисобланади.
Банкларда қуйидаги ҳолларда кредитлар бўйича фоиз ҳисоблаш тўхтатилади:
а) асосий сумма ва фоиз тўловларини қайтариш муддати 60 ва ундан ортиқ кунга ўтганда (1 йилгача муддатга берилган кредитлар учун), яхши таъминланган кредитлардан мустасно;
б) асосий қарз суммаси ва фоиз тўловларини қайтариш муддати 90 ва ундан ортиқ кунга ўтганда (1 йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлар учун), яхши таъминланган кредитлардан мустасно;
в) асосий қарз суммаси ва фоизлар қайтиши банкка шубҳали туюлса, муддати ўтгани мустасно.
Муддати ўтган фоизларни қайтариш бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилишини текширишда тўланган фоизлар банкнинг жорий харажатларига, яъни «Тўланган муддати ўтган фоизлар» бўлимида ўтказилганлиги аниқланиши керак.
Кредит шартномасида кўрсатилган асосий қарз суммаси ва фоизларни муддатида тўланмаса штраф, жарима ва санкциялар қўлланилади.
Асосий қарз олинган кредит бўйича бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши ва уни таъминоти танлаб текширилади. Бунга эътиборни қаратиш керакки, гаров сифатида қўйилган мулк ёки қимматли қоғозлар банк балансидан ўчирилмайди, аксинча баланс қийматида ҳисобга олиб бориш давом этади.
Кредит операцияларини амалга оширишда республикамизда мавжуд муаммолар. Банкларни кредит фаолиятини текшириш амалда шуни кўрсатадики, кўп ҳолларда банкнинг ички инструктив материаллари ва низомлари ишлаб чиқилмаган. Буларга кредит бўлимининг низоми ва мансабдор шахсларни меъёрий ҳужжатлари, бурчларини тақсимоти ва кредит бериш тўғрисида кўрсатма, кредит қўмитасини қарори кабилар текширилишидир. Буларни борлиги банкларда кредит иши юритувчисини рационал ташкил қилишга ёрдам беради ва ходимларни ўз вазифаларига бўлган масъулиятини оширади. Кредит бериш учун шартномага хулоса ясашга ва ишлаб чиқиш жараёнида банклар томонидан ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий характердаги хатоларга йўл қўйилмоқда. Кўп ҳолларда банкдан қабул қилинаётган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги ёки тўла расмийлаштирилмагани аниқланмоқда.
Асосан қарздорни ҳисобот даврига бўлган баланси, техник иқтисодий хулосалари, кредитни қайтиши учун қўшимча кафолатлар ва бошқа нарсалар етишмаслиги ҳолати учрамоқда. Юқори миқдордаги кредитларни беришда кредит ва ҳуқуқий бўлимлар томонидан ҳамма вақт ҳам ҳуқуқий ва иқтисодий асосдаги кредит мақсадлилиги тўғрисида ёзма хулосалар қилинмаяпти. Кредит олиш учун берилаётган ҳужжатлар баланс, техник иқтисодий асослар, савдо сотиқ бўйича шартномалар ҳар доим ҳам қарз олувчини ноаниқ муҳри ёки мансабдор шахсни имзосини йўқлигини аниқлашимиз мумкин. кредит шартномаларига кўп юолларда банк ходимлари томонидан имзо қўйилмаганлиги, баъзи бир ҳолларда муҳр босилмаганлик ҳоллари аниқланмоқда. Кўп ҳолларда кредит шартномаларининг баъзи бирлари муддатли тўлов мажбурияти билан расмийлаштирилмайди. Қўшимча кафолатларга етарлича диққат билан қаралмайди.
Бошқа банк ёки корхонанинг кафолати асосида кредит беришда кафолат мажбуриятлари кафолат берувчини баланси чуқур таҳлил қилинмаётганлиги кўзга ташланмоқда. Бошқа банк корхоналарнинг кафолатлари асосида кредит беришда хатоларга йўл қўйилмоқда. Кўп ҳолатларда катта миқдордаги кредитлар банкнинг пайчиларига берилади.
Булар асосан бир-бирига келишилган ҳолда кафолатлаб бериб, баъзи бир ҳолларда банкка ҳеч қандай ҳужжатлар бермайди. Натижада шу йўл билан берилган кредитлар бир неча марта пролангация, яъни муддати узайтирилади. Қарздорнинг гаров мажбуриятларини расмийлаштиришда керакли даражада диққат қаратилмаган. Шу нарсалар аниқланганки, ўзининг хусусий бўлмаган дала ҳовлисини деб гаровга қўйган ва шунга қарамасдан унга кредит ажратилган. Гаровга қўйиладиган маҳсулотни сертификати, нархи тўғрисидаги маълумот ва яна керакли бошқа суғурта ҳужжатлари етишмайди. Юқоридаги санаб ўттилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида кўпгина асослар яратилмоқда.
Бозор иқтисодиёти шароити билан ўзбекистонда бошқа че мамлакатлар сингари янги хизмат тури, яъни аудит хизмати ўз ўрнини топмоқда.
Аудит хизмати, ҳозирги кунда юксалаш пағонасида турибди. Унда банк фаолиятини юргизишни тўғри ташкил қилиш ва иш даврида учрайдигн камчиликларни бартараф этишда аудит хизматини роли каттадир.



Download 284,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish