Мавзу: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси режа



Download 332,55 Kb.
bet2/13
Sana28.04.2022
Hajmi332,55 Kb.
#586653
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2 5224382714022465287

Ёдда тутинг:

Конституциямизнинг 76-моддаси: Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати — беш йил.

Олий Мажлисни Конституция ва қонунчилик ҳокимиятини амалга оширади деб белгиланиши, унинг вазифаси фақат қонун қабул қилиш билан чекланди деган хулосани келтириб чиқармайди. Республика Олий Мажлиси ҳам бутун дунёдаги парламентларга хос бошқа вазифаларни ҳам бажаради.


Олий Мажлиснинг вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш.

  • Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини, ваколатларини белгилаш.

  • Давлат органларининг мансабдор шахслари, аъзоларини тайинлаш, сайлашда иштирок этиш.

  • Мамлакат таркибига янги тузилмаларни қабул қилиш, уларни республика таркибидан чиқариш ҳақидаги масалалар, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилиш.

  • Қабул қилинган қонунлар ижросини назорат қилиш, ижро ҳокимиятини (ҳукумат) фаолияти устидан назорат ўрнатиш.

Мамлакатимизда демократик жараёнларни ривожланиб бориши ижро ҳокимияти фаолияти устидан вакиллик ҳокимияти, яъни парламент назоратини кучайтиришни тақозо этмоқда. Мамлакатимизда давлат ва ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар бўйича тўпланган тажриба ва ривожланган демократик мамлакатлардаги конституциявий тараққиёт амалиётининг таҳлили2 Ўзбекистонда танланган парламент назорати тизимининг ҳақиқий демократик моҳиятидан далолат беради. Бунда, биринчи навбатда, ўтган даврда бу соҳадаги тўпланган миллий тажрибаларимиз билан бирга чет мамлакатлар парламентларининг тажрибалари ҳам эътиборга олинди3.
Олий Мажлиснинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрнини аниқлаганимизда унинг қонунчилик ҳокимиятини амалга ошириши, шу туфайли бошқа ҳар қандай ҳокимият органларининг фаолиятини белгилаш, бошқа органларни тузишда иштирок этиш, ижро ҳокимиятининг парламент олдида масъулиятлигига эътибор беришимиз лозим. Ана шу нарсалар Олий Мажлисни бошқа ҳокимият тузилмаларига нисбатан таъсирчан воситаларга эга ҳокимият тармоғи эканлигини кўрсатади.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони асосида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Ушбу стратегиянинг 1-йўналиши Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари деб номланади.
1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш:
давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш;
қабул қилинаётган қонунларнинг амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирган ҳолда қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан оширишга эътибор қаратилган4.



Download 332,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish