III. Хулоса.
Ҳар бир миллат, ҳар бир давлат ўзининг бой ва кўҳна тарихига эга. Тарих ўтмишнинг йиғилган тажрибаларини сақловчи, уни авлодларга асраб етказиб келувчидир. Ҳозирги замоннинг ҳар бир йирик масаласи ҳаётнинг қайси соҳасида бўлмасин, жумладан, давлат ва ҳуқуқий тажрибаларни ҳисобга олмасдан, чуқур ўрганмасдан ҳамда унумли фойдаланмасдан, самарали ҳал этилиши мумкин эмас.
Мустақил Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимини тарихини ўрганишда бу жараёнлар қандай келиб чиққан, ўз ривожланишида қандай босқичларни босиб ўтганлигини билиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизими шаклланиши ва ривожланиши чуқур илдизларига эга. Энг қадимги даврдаги илк манбалар, жумладан, “Авесто”, Муғ тоғидан топиб ўрганилган ҳужжатлар мамлакатимиз ҳуқуқ тизимининг нақадар қадимий эканлигидан далолат беради.
Тарихда ҳукмдорлар, одатда, қозилик лавозимига ҳаётий тажрибага эга, иймонли, сабр-тоқатли, фиқҳ, фалсафа, мантиқ каби илмларни эгаллаган шахсларни тайинлаганлар. Қозилар ҳузурида хизмат ўтаган муфтийлар ҳар бир чигал масала хусусидашариат асосида фатволар беришган. Улар бунда гуноҳ фатво берган кишида бўлишини, айниқса, маьсулият билан ҳис этишган. Бу эса адолат, бурч, инсоф, ахлоқ нормаларининг халқ онггига сингишида таьсири катта бўлган. Жиноятларнинг сони ҳам кам бўлган. Халқ виждон азоби, диёнатсизлик ва хиёнатдан оловдан қўрққандек чўчиган. Жамоа орасида “жиноятчи” деган иснод тамғасини кўтариб юришни ўзларига ор деб билганлар.
Мустамлакачи суд ҳокимияти Туркистонда империянинг мустамлака сиёсатини амалга оширишда асосий таянч маьмурий ва мажбурий қилувчи ҳокимият бўғини бўлган. Туркистондаги мустамлакачи суд ҳокимияти чекланмаган катта ваколатларга эга бўлган. Бош миршаб ва бош прокурор вазифаларини генерал-губернаторнинг ўзи бажарган.
Мустақилликка эришилгандан сўнг эски маьмурий-буйруқбозлик тизимини, унга мувофиқ бўлган ҳокимият ва бошқарув идораларини тугатиш, янги давлатчиликнинг сиёсий-ҳуқуқий ҳамда конституциявий асосларини яратиш, марказда ва республиканинг барча ҳудудларида Конституция ва қонунларга асосланган давлат ҳокимияти органларининг янги тизимини вужудга келтиришга киришилди. Шунингдек, чинакам мустақил ва адолатли суд тизимини яратиш мақсадидан келиб чиқиб, истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг энг зарур шарти ва умуминсоний тажриба асосида шаклланган принцип – ҳокимиятнинг тармоқларга бўлиниши ҳамда уларнинг ваколатлари доирасини аниқ белгилаб қўйишга амл қилинди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми бўлган янги суд-ҳуқуқ тизими шаклланди, суд тизимининг ташкилий, ҳуқуқий, молиявий асослари ташкил топиб, кадрлар билан таьминланиши такомиллаштирилди, судьялар мустақиллигининг кафолатлари кучайтирилди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг “Ўзбекистон Республикаси суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида” ги 2000 йил 14-август фармони судларнинг мутлақо янгидан тузилишга асос бўлди.
Ўзбекистонда суд ҳокимияти ижтимоий адолат, ҳуқуқий тартиб, қонун устуворлигини таьминлашга, Конституциянинг инсон ҳуқуқлари, эркинликларини ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилганлиги билан ажралиб туради. И.Каримов алоҳида қайд этганидек: “Суд – ҳокимиятининг учинчи тармлоғидир. Давлатнинг обрўси, жамиятнинг обрўси суд органлари ва судьяларнинг қонун меьёрларига қанчалик риоя қилишига, улар қабул қилган қарорларнинг адолат меьёрларига нечоғлик келишига бевосита боғлиқдир”.
Халқ судни фақат одамларни қоралайдиган, жазолайдиган орган деб эмас, аксинча, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган орган деб билиши керак10.
Шундай қилиб, республикадаги суд ҳокимиятининг бугунги аҳволини баҳолаш учун одил судлов сифатининг ўзини, судда Конституция ва қонунлар талаблари ҳамда судларнинг ҳокимиятнинг бошқа тармоқлари билан ўзаро муносабатларини амалга ошириш даражасини таҳлил қилиш зарур.
Мамлакатимизда ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши иқтисодиётни шакллантиришга, унинг бозор шароитига мослаштирилишига ва халқаро ҳамжамият учун очиқ бўлишига шароит яратди.
Ҳуқуқий ташвиқот даражаси пастлиги, бозор иқтисодиёти билан боғлиқ қонунларни бузганликда айбдор бўлган шахсларнинг жавобгарликка тортилишида ошкораликнинг йўқлиги, фуқароларнинг онггида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятига нисбатан ишончсизлик келиб чиқишига сабаб бўлади.
Суд фуқаролар кўз олдида уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатида гавдаланиши шарт. Энди тоталитар тузум давридаги судга нисбатан бўлган қарашларни тубдан ўзгартириш вақти келди.Суд маданиятини кўтариш ҳар бир суд жараёни фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилмоғи шарт. Суд адолат посбонига айланмоғи зарур. Суд ва судьялар фуқароларда ўзига нисбатан ишонч туғдиришнинг уддасидан чиқиши, бу ишончни ҳар куни, ҳар доим амалий ишлар билан оқламоғи зарур.
Суд ҳокимиятининг обрўсини кўтариш, унинг холислигини таьминлаш ҳар бир судьядан катта маьсулият, жасорат, билим,тажриба орттиришни, поклик ва адолатни барча нарсалардан устун қўйишни, давлат ва халққа содиқ бўлишни тақозо этади. Шунинг учун ҳам суд ва судьяларнинг бошқа тармоқлардан ҳақиқий мустақиллигини, суд қарорларини қабул қилишда фақат қонунга бўйсунишини, суднинг ҳаммабоп, ҳимоя доираси кенгайишини таьминлайдиган ва ниҳоят, суд тизимига нопок. Порахўр ва тасодифий кимсалар кириб қолишига йўл қўймайдиган ҳуқуқий асос қадам-бақадам такомиллаштириб борилмоқда.
Ҳозирги суд-ҳуқуқ ислоҳотларда ҳам шарқона ахлоқ, маданият, адолатпарварлик акс этса, ўтмишдаги фиқҳ илми ва бугунги қонун устуворлиги тўқнаш келса, адолат, ҳалоллик ва инсонпарварлик принциплари амалда қонунларимиз негизига сингдирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бир сўз билан айтганда, мустақиллик суд-ҳуқуқ тизими ходимларига ҳам ўз эл-юртида яшаётган ҳар бир инсон манфаатини кўзлаб ҳалол фаолият юритишга имкон берди. Шундай экан, судларнинг ҳар доим эл-юрт ишонган адолат тимсоли бўлиб қолишига эришмоғимиз лозим.
Мамлакатимизда қонун устуворлигининг таьминланиши аҳоли ҳаётининг ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланишига, унинг эртанги кунга бўлган ишонсининг ошишига катта таьсир кўрсатади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришгандан сўнг суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни амалга оширилишини янги босқичга кўтарди. Ўзининг “Ҳаракатлар стратегияси” дастурининг 2-йўналишини “Қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш” деб номлади. Шу дастур бўйича суд-ҳуқуқ тизимида бир қанча самарали ислоҳотлар амалга оширилди.Жумладан, 2020 йил 24-январь куни Президентнинг янги парламентга мурожаатида жуда кўплаб, муҳим вазифаларни белгилаб берди.
Менинг фикримча, ҳақиқий одил судловга эришиш учун судьяларнинг синакам мустақиллигини таьминлаш ва қонунларнинг устуворлигини янада мустаҳкамлаш зарур. Ҳозирги кунда бу борада мамлакатимиз тўғри йўлдан бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |