Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича Республика комиссиясининг 7 бор селектор йиғилиши ўтказилди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг фаолиятини замон талаблари асосида йўлга қўйилиши натижасида унинг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, янги бошқарма ва бўлимлар, матбуот хизмати, шунингдек, мамлакатимизда олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш ва олимпия спорт турларини янада такомиллаштириш мақсадида қўмитанинг Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида ҳудудий вакилларнинг фаолияти йўлга қўйилди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХXXI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришини ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича Республика комиссиясининг 7 бор селектор йиғилиши ўтказилди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг фаолиятини замон талаблари асосида йўлга қўйилиши натижасида унинг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, янги бошқарма ва бўлимлар, матбуот хизмати, шунингдек, мамлакатимизда олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш ва олимпия спорт турларини янада такомиллаштириш мақсадида қўмитанинг Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида ҳудудий вакилларнинг фаолияти йўлга қўйилди. Қарор ижроси доирасида 2013 йил 2 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» қарори қабул қилинди. Мазкур жамғарма маблағлари Республика спорт федерацияларининг моддий-техник базаларини янада мустаҳкамлашга йўналтирилмоқда. Шу билан бирга, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон спортчи ва мураббийларига стипендия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиб, халқаро спорт майдонларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган спортчи ва мураббийлар ҳар ойда қўшимча тарзда бериладиган стипендиялар билан рағбатлантириб борилмоқда. Бундан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига спортимиз фахрийлари, шунингдек, юртимизда фаолият кўрсатаётган терма жамоаларнинг маслаҳатчи мураббийларига ҳам ойлик маошлар ушбу жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |