Мавзу: Ўзбекистон 1925-1941 йилларда. Саноатлаштириш. Аграр сиёсат. Коллективлаштириш



Download 0,51 Mb.
bet9/9
Sana09.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#759613
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
7 мавзу маъруза

Абдулла Қодирий


Ғафур Ғулом




Юнус Ражабий






Обид Содиқов


Айни пайтда истиқлол ва эрк куйчилари, ўзбек халқининг машҳур ёзувчиларидан Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Усмон Носир Сталин истибдодининг бегуноҳ қурбони бўлдилар. 30-йилларда ўзбек адабиётининг Фитрат ва Чўлпон каби “кекса” авлоди вакилларининг эркин ижод этишига йўл қўйилмади. Фитрат 1938 йил 4 октябрда “...совет ҳокимиятига қарши аксилинқилобий, пантуркистик ишлар олиб борганликда” айбланиб, отиб ташланади.


Чўлпон 1932 йили Ф.Хўжаевнинг маслаҳати билан Москвага бориб, СССР ХКС ва СССР халқлари марказий нашриётида таржимон бўлиб хизмат қилаётганида, Тошкентда бадриддиновчилар устидан суд бошланади. “Бадриддиновчилик”-Ўзбекистон ССР Олий судининг прокурори Шамсутдин Бадриддинов номи билан боғлиқ иш. Ш.Бадриддиновга “Миллий иттиҳод” ташкилоти аъзолари ва босмачилар билан алоқа боғлаган, Мунаввар Қори ва С.Қосимовнинг яқин дўсти ва ҳам фикри бўлган деган айблар қўйилган Ш.Бадриддинов ва унинг 5 тарафдори устидан суд жараёни 1932 йил 5 май-15 июнда Тошкентда бўлиб ўтади. Ана шу судда фош этувчи нутқ билан сўзга чиққан Олимов исмли гувоҳ Чўлпоннинг ҳам номини ғайрли ниятда тилга олади. Бу унинг 1937 йилда қамоққа олинишига сабаб бўлади. Чўлпон ўз олдига совет ҳокимиятини қурол билан ағдариб ташлаш ва Ўзбекистон музофотида буржуа давлатини барпо этиш мақсадини қўйган, аксилинқилобий миллатчилик ташкилот аъзоси бўлган..., совет ҳокимиятига қарши кураш учун миллий кадрлар тайёрлаган..., ташкилотнинг топшириғига мувофиқ аксилшўровий-миллатчилик руҳидаги шеърларни ёзган. Хорижий разведка органларининг айғоқчилари Шоҳид Эсон Мусаев, Фитрат ва Ғози Олим Юнусов билан доимий алоқада бўлган...” деган сохта айбномалар асосида советларнинг жазо органлари томонидан 1938 йил 4 октябрда қатл этилади.
Ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий 20-йилларда “Ўткан кунлар” дан кейин, “Меҳробдан чаён” асарларини яратиб, ўзбек романчилигини жаҳон маданияти даражасига олиб чиқди. Бироқ, совет режими унинг “Ўткан кунлар” асари китобхонларни совет воқелигидан узоқлаштиради ва унда миллатчилик қарашлари очиқ акс этган деб танқид остига олишади ва бу унинг 1937 йилда қамоққа олиниши учун асос бўлиб хизмат қилади. Адабиётимизнинг энг сара арбоблари қаторида А.Қодирий ҳам 1938 йил 4 октябрда отилади.
Таниқли ўзбек шоири, драматург ва таржимон Усмон Носир ўзининг “Юрак”, “Меҳрим, “Норбўта, “Нахшон” ва бошқа шеърий достонлари билан шуҳрат қозонган. Шунингдек, у Добролюбов, Лермонтов асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Усмон Носир ҳам 1944 йилда совет режимининг бегуноҳ қурбони бўлган.
Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, республика НКВДси “учлик” лари томонидан 1937-39 йилларда 41 мингдан зиёд киши қамоққа олиниб, улардан 6 минг 920 таси отиб ташланган эди.
Миллатнинг илғор тараққийпарвар зиёлилари қатағон қилиниши оқибатида халқимиз уларнинг ноёб асарларини ўқишдан узоқ вақт маҳрум бўлди.
Маълумки, совет ҳукмронлиги даврида дин давлатдан ажратилган, деб эътироф этилган, номигагина виждон эркинлиги эълон қилинган бўлса-да, аслида диний эътиқод гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона тарзда таъқибу тазйиққа олинар эди. Ҳолбуки жамиятсиз дин, динсиз жамият бўлиши мумкин эмас. Совет тузумида бунга мутлақо эътибор берилмас эди. Балки, иложи борича, динга, диний тарбияга тўсқинлик кўп бўлиб, жамиятдан уларни сиқиб чиқаришга ҳаракат қилинган. Советларнинг эътиқоди даҳрийлик эди. 30-йилларнинг боши диндор ва эътиқодли кишиларга зўравонлик ва сиёсий қатағонликнинг чўққиси бўлди.

Ҳатто масжидлар худосизлар уйига, атеизм музейига айлантирилган. Ушбу сиёсат оқибатида кўплаб қўҳна масжидлар узоқ вақтгача қаровсиз қолиб кетди, янги масжидлар қуриш тўғрисида эса ҳатто сўз бўлиши мумкин эмас эди. Бу даврда Ўзбекистондаги диний уламоларнинг асосий қисми қамоқ лагерларига жўнатилди. Инсон ҳуқуқлари амалда поймол этилди. Қамоқхоналарда маҳбуслар шафқатсиз жисмоний жазоларга маҳкум этилдилар.


20-30 йиллардаги мустабид тузумнинг қатағонлик сиёсати жиддий ва фожиали оқибатларга олиб келди. Миллий зиёлиларнинг жисмонан йўқ қилиниши оқибатида миллий маданият тўла-тўкис ривожлана олмади. Миллатнинг ақл-идрокли кишилари маҳв этилгач, ҳамма “йўлбошчи”нинг итоаткор қулига айлантирилди. Шундай қилиб, ҳар қандай ўзгача фикрни куч билан бўғадиган, оммавий ўзбошимчалик ва зўрлик билан Ватанга содиқ неча ўн минглаб кишиларни қириб ташлаган мустабид тартибот қарор топди ва кучая борди.
Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish