Техник хизмат ходимлари ва уларнинг таснифи. Умуман ходим (кадр) деганда турли соҳадаги фан ва техника мутахассислари, шу жумладан, бажараётган иши махсус касб тайёргарлигини талаб қиладиган малакали ишчилар тушунилади. Малакали ишчилар-бу одатда ўрта махсус ўқув юртларини, ҳунар-техника ўқув юртларини, махсус коллежларни битирган ёшлардир.
Бошқарув ходимлари деганда касб фаолияти тўла ишлаб чиқариш бошқаруви вазифасини бажариш билан боғлиқ хизматчилар тушунилади.
Бошқарув кадрлари тушунчаси билан қуйидаги иккита тушунча:
ходимлар сиёсати ва ходимлар билан ишлаш боғлиқдир;
Ходимлар сиёсати – бу узоқ даврга мўлжалланган бўлиб керакли иш билармонлик, касб ва шахсият сифатига эга юқори малакали бошқарув ходимлар тараққиёти йўналиши тушунилади. Ходимлар сиёсатини мақсади, корхонада, фирмада ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни узоқ муддатли дастурни ишлаб чиқаришдан иборатдир.
Ходимлар ишининг тактикаси деб ходимлар билан бўладиган ишга айтилади. Бу ходимларни тўғри танлаш, жой-жойига қўйиш ўқитиш, таълим бериш, бошқарув одимларини ишлатиш ва қайта тайёрлаш демакдир.
Ходимларни тайёрлаш. Автомобил транспортини талаб этилаётган малакада ва зарур миқдорда мутахассислар ва оммавий касб кадрлари билан таъминлаш автотранспорт комплекси мутахассисларининг малакасини ошириш, қайта ўқитиш амалдаги касб таълими тизими орқали амалга оширилади.
Автомобил соҳасининг асосий мутахссислари-таъмирлаш ишчилари ва ҳайдовчи кадрларини тайёрлаш автомобил транспортининг ўқув-курс комбинатлари ва тармоқ касбий билим юртларида амалга оширадилар. Автотранспорт корхоналарида қисман ўқитиш ва аттестация ўтказилади. Олий ва ўрта махсус маохлумотли мутахассисларни тегишли равишда институтлар, университетлар, академиялар, техникумлар ва коллежлар тайёрлайди. Автотранспорт соҳаси бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотига эга бўлмаган, лекин автотранспорт фаолиятига маъсул шахс ва тадбиркорларни олий ва ўрта ва махсус билим юртлари турига лицензия ва аккредитациясига мувофиқ ўқитадилар.
Касбий фаолиятнинг янги кўринишини бажариш учун зарур бўлган айрим фанларни, фан бўлимларини, техника ва технологияни ўрганишни кўзда тутадиган қайта ўқитиш таълим дастурлари бўйича қўшимча билим, маҳорат ва кўникма олиш мақсадида ўтказилади. қайта ўқитишни олий ва ўрта махсус билим юртлари амалга оширадилар. Касбий қайта ўқитиш йўналиши буюртмачи (корхона) томонидан малака ошириш билим муассасаси билан келишилган ҳолда аниқланади, ўқитиш ўтказилганлиги тегишли равишда давлатнинг намунали дипломи ёки гувоҳномаси билан тасдиқланади.
Малака ошириш мутахасссисларга қўйиладиган талабларга мувофиқ назарий ва амалий билимларни янгилайди. Малака оширишни, мутахссислар таерлашни асосий йўналишлари бўйича лицензияга мувофиқ ўзининг таркибида институтлар (факультетлар)и ва малака ошириш курслари бўлган. Олий ва ўрта махсус билим юртлари ўтказадилар. Ўқитиш буюртмачи ва билим юрти томонидан белгиланган дастурлоар бўйича амалга оширилади.
Тажриба ортириш (стажировка) назарий таергарлик натижасида олинган касбий билимлар, маҳоратлар ва кўникмаларни амалда мустаҳкамлаш ва шакллантиришни мақсад қилиб қўяди ва тажриба корхоналарда, илмий-тадқиқот ташкилотларида, билим юртларида ўтказилади. Дастур ва тажриба орттириш муддатлари юбораётган ва қабул қилаётган ташкилотлар томонидан белгиланади.