Мавзу юзасидан топшириқлар?
1. Хусусий мулк хуқуқи тушунчасига таъриф беринг?
2. Кооператив мулк нима?
3. Давлат уй-жой фонди нима?
ХУСУСИЙ МУЛК — айрим кишилар ёки хонадонлар ихтиёридаги мулк; бозор иқтисодиётидаги хилмахил мулклар орасида етакчи мулк шакли. Хусусий мулкнинг объекти моддий ва молиявий бойликлар, иш кучи, интеллектуал меҳнат маҳсули, ер, сув, ер ости бойликлари, корхоналар, хўжаликлар, акция ва облигациялар, пул маблағлари, транспорт воситалари, турар жой, истеъмол товарлари, меҳнат қобилияти, ишбилармонлик маҳорати, илмий кашфиётлар, техникавий ихтиролар, санъат ва адабиёт асарлари ва бошқалар бўлиши мумкин. Хусусий мулк субъекти унга эгалик қилувчи кишилар, айрим шахслар ва хонадон ахли хисобланади.
Хусусий мулк мулкчиликнинг энг кўҳна шакли, бундан бир неча минг йиллар олдин қабила, уруғаймокларнинг жамоа мулкидан ўсиб чиққан жамоа мулки айрим кишилар қўлига ўтиб Хусусий мулкга айланган. Хусусий мулк анъанавий ва бозор тизимида асосий мулк ҳисобланган. Режали иқгисодий тизим хусусий мулкни йўқотиб давлат мулкини ўрнатган, истеъмолга хизмат қилувчи мулкни, жумладан уйрўзгор буюмлари ва томорқа хўжалигини шахсий мулк, деб эълон қилган. Режали тизимдан бозор иқгисодиётига қайтилгач, Хусусий мулк янгидан тикланади. Бунга қуйидаги йўл билан эришилади:
1) давлат мулки Х. м. га айлантирилади;
2) уз маблага хисобидан хусусий мулкни яратишга рухсат берилади;
3) жамоа (колхоз) мулкидан хусусий мулк ажралиб чиқади;
4) шахсий мулк хисобланган томорка ва хонадон молмулкига Хусусий мулк мақоми берилади;
5) Хусусий мулк чет элдан кириб келади, мавжуд мулкчилик тизимига қўшилади.
Бозор иқтисодиётига хос мулкий полиформизмни Хусусий мулк трансформацияси юзага келтиради. Хусусий мулк ўз соҳиблари ихтиёри билан бирлашганда жамоа мулки ҳосил бўлади. Хусусий мулк миллийлаштирилганда у давлат мулкига айланади.
Хусусий мулк бозор иқтисодиётининг таянчи сифатида бир қатор белгилар билан тавсифланади: Х. м. иқтисодий ресурслар, яратилган маҳсулот ва хизматларни, умуман бойликни якка тартибда айрим кишилар ёки оилалар томонидан ўзлаштирилишини таъминлайди. Хусусий мулк соҳиблари турли тоифадаги кишилар, чунончи тадбиркорлар, ишчилар, хизматчилар, деҳқонлар, ер эгалари ва рантьелар бўлиши мумкин. Хусусий мулк ўз эгасига иқтисодий ҳокимият беради, яъни уни бошқариш функцияси билан таъминлайди. Мулк объектини мулқдорнинг ўзи ёки унинг номидан менежерлар бошқаради. Хусусий мулк ўз сохибига наф келтириши шарт. Хусусий мулк ўз сохибига иқгасодий мустақиллик беради, яъни мулк сохиби уни уз билганича ишлатади. Мулк эгаси муқобил иктисодий танлов қоидасига биноан, нима иш қилишини белгилаб олади, у мулкини бизнесга қўяди, сотади, гаровга беради ёки меросга қолдиради.
Хусусий мулк иқтисодий рўёбга чиқиши — ўз эгасига мулкий даромад келтириши ёки унинг истеъмол эҳтиёжини қондириши керак. Давлат қабул қилган қонунлар ва ёзилмаган қоидалар, яъни шаклланган анъаналар ва мулкий удумлар Хусусий мулкга эгалик қилишни, мулкий ҳуқуқни таъминлайди. Ўзбекистонда Хусусий мулк дахлсизлиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва мулк тўғрисидаги қонунларда эътироф этилган.
Ўзбекистонда Хусусий мулк давлат мулкини хусусийлаштириш, уни ҳосил этишга рухсат берилиши натижасида юзага келди ва хусусий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, хусусий банклар, томорқа, хонадондаги молмулк ва пул жамғармалари, қимматли қоғозлар Х. м. объектига айланди.
Хусусий мулк, уни иқтисодий рўёбга чиқариш усули жиҳатидан 2 турга бўлинади;
1) айрим кишиларга қарашли бўлган танҳо индивидуал Хусусий мулк Бу мулкка эгалик мулкдорнинг ўзининг фаолияти орқали юз беради, якка тартибда эгаси томонидан бошқарилади, у келтирган даромад улушларга ажралмаган ҳолда тўлатўкис эгасига тегади;
2) корпоратив, гурухий Хусусий мулк Бу улушбай, шерикчиликка асосланган мулк булиб, акциядорлик жамиятига хос. Унинг эгалари акциядорлар ҳисобланади, уларнинг мулкий улуши қўлидаги акциялар қиймати билан ўлчанади. Хусусий мулкнинг бу турида мулкнинг иқтисодий рўёбга чиқиши алоҳида эмас, балки мулкдорлар гуруҳи доирасида юз беради. Бу мулкни акциядорларнинг ўзлари эмас, балки ёлланган менежерлар бошқаради, ундан келган даромад акциядорлар уртасида улушбайчилик қоидасига биноан тақсимланиб дивиденд шаклига киради. Майда Хусусий мулк индивидуал булса, йирик Хусусий мулк корпоратив Хусусий мулк тавсифига эга.
Хусусий мулк амал қилиши жиҳатидан 2 хил бўлади: биринчиси бизнесга хизмат қилувчи мулк бўлиб капитал сифатида ҳаракатда бўлади ва эгасига фонда келтиради; иккинчиси истеъмолга хизмат қилувчи мулк бўлиб, хонадонда ишлатилади. Бу мулк истеъмол буюмлар ва пул маблағидан иборат, хонадоннинг тирикчилик эҳтиёжларини қондиради. Хусусий мулкнинг иқтисодиётдаги роли хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссаси ва хусусий молмулкнинг миллий бойликдаги ҳиссасига боғлиқ. Хусусий мулк давлат мулкини хусусийлаштириш ва мулкдорлар топган даромаднинг жамғарилиб, мулк объектини кенгайтириш йўли билан кўпаяди.
2.
Do'stlaringiz bilan baham: |