Mavzu: Yuneskoning Bioetika va inson huquqlari boyicha umum deklaratsiyasi (2005). Bioet tushunchasi. Obektlar, holatlar, hatti-harakatlar bioet sifatida. Bioetning reduktsiyasi va uning xususiyatlari
Mavzu:YuNESKOning Bioetika va inson huquqlari boyicha umum deklaratsiyasi (2005). Bioet tushunchasi. Obektlar, holatlar, hatti-harakatlar bioet sifatida. Bioetning reduktsiyasi va uning xususiyatlari.
Reja :
Inson genomi inson qavmining barcha vakillari sifatida.
Inson genomiga oid tatqiqotlar.
Bioetning reduktsiyasi va uning xususiyatlari.
Xulosa:
Ўтган асрнинг иккинчи ярмида фундаментал тиббиёт-биология фанларининг жадал ривожланиши натижасида XX асрнинг бир қанча илмий кашфиётлари ва ҳодисалари содир бўлди, шу жумладан инсон геноми тузилишини ўрганиш деярли якунланди. Генетиканинг янги соҳалари – геномика ва протеиномика кашф этилди, тегишли маълумотлар банклари ташкил қилинди.
1993 йилда Европа Кенгашининг Бош ассамблеяси биология ва тиббиётнинг қўлланилиши муносабати билан инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш бўйича Конвенцияни қабул қилди (жиддий ўзгартишлар киритилганидан сўнг матн ЕК Парламент ассамблеясининг мажлисида 1996 йил ноябрда тасдиқланди)
ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1997 йил 11 ноябрдаги 29-сессиясида инсон геноми ва инсон декларация тўғрисидаги Умумий Декларация мазкур ташкилотга аъзо барча мамлакатлар томонидан тасдиқланди (қабул қилинди). Декларациянинг «Инсон қадр-қиммати ва инсон геноми» деб номланган биринчи бўлими қуйидаги мазмундаги 1-модда билан очилади:
«Инсон геноми инсон қавмининг барча вакиллари бирлиги, шунингдек уларнинг қадр-қиммати ва хилма-хиллигини эътироф этиш замирида ётади. Инсон геноми инсон қадр-қимматини ифода этади».
Мазкур модданинг фалсафий маъноси кишилик жамиятида барча одамлар ва ҳар бир инсон тенглиги ва ранг-баранглигини асослайди. Зеро, бутун инсоният миллион йил мобайнида ягона генлар тўплами негизида ривожланган, мазкур генлар авлоддан-авлодга ўтиб келган.
2001 йилгача олинган маълумотларга кўра, инсон геноми 30 000 гендан ташкил топади. мазкур генларнинг вариантлари миллион йил мобайнида ранг-баранг, тенг қадр-қимматли одамларни шакллантириб келмоқда.
Декларациянинг 4-моддаси ўта муҳим аҳамиятга эга: «Инсон геноми табиий ҳолатда даромад олиш манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас». Бундан хулоса шуки, муайян тадқиқотчи ёки тадқиқотчилар гуруҳи томонидан тавсифланган («кашф қилинган») геном қисми патентлаштирилиши ва шу тариқа тижорат, наф кўриш предметига айлантирилиши мумкин эмас.
Инсон ҳужайралари ва тўқималарини клонлаш у қадар мураккаб биоэтик муаммо эмас, аммо у ҳам жамоатчилик томонидан ва қонун йўли билан назорат қилишни тақозо этади. Масалан, Буюк Британия парламенти инсон эмбрионларининг ўзак ҳужайраларини клонлаш бўйича иш олиб бориш ҳуқуқини қонунийлаштирди.
Бунда эмбрионларни олиш усуллари ва уларнинг ёши (эркак ва аёл жинсий ҳужайралари қўшилган пайтдан бошлаб кечи билан 14 кун) махсус белгилаб қўйилди. Декларациянинг махсус D бўлимида илмий фаолиятни амалга ошириш шартлари тартибга солинади. Мазкур бўлим давлатлар учун мўлжалланган моддалардан иборат бўлиб, у Декларация принципларини мувофиқ тарзда эътиборга олган ҳолда тадқиқотларни монеликсиз ўтказиш доираларини таъминлайдиган тегишли чора-тадбирларни амалга оширишни кўрсатади.