Мавзу: Юлдузли осмон
Ўқув-тарбиявий фаолият мақсади: Болаларга қуёш тизими , ой ва сайёралар ҳақида болаларга аниқ маълумотлар бериш.Мавзу асосида топишмоқлар топиш.Болаларга Оймома ҳақидаги эртак асосида саволларга жавоб беришга ўргатиш.
Ўқув-тарбиявий фаолиятнинг бориши: Қуёш тизими А-3форматда кўргазма ,коинот сувратлари,ой ва сайёралар расмли карточкалари,ракета чизиш кетма-кетлиги схемаси, ракета ясаш намунаси.
Ўқув-тарбиявий фаолиятнинг бориши:
Кириш қисми:
Тарбиячи: азиз болажонларим мен бугун сизларни коинотга саёҳатга таклиф этаман, саёҳатга чиқишни истайсизларми?
Болалар: ха албатта, жуда ҳам хохлаймиз! Аммо бу қандай мамлакат?
Тарбиячи: ҳа айтганча сизларга айтиш ёдимдан кўтарилибди бу саёхатимиз “Қуёш тизими” бўйлаб ўтказилади.Болажонлар саёҳатга чиқишдан аввал сизларга бир нечта саволларим бор. Келинг шу саволларга жавоб топайлик, кейин эса йўлга тушамиз.
- Ҳозир ўлкамизда қандай фасл?
Болалар жавоби:
- Баҳор фаслида қандай ўзгаришлар бўлади?
Тарбиячи:Келинг ман сизга топишмоқлар айтаман.Топган топалоқ.
Ойга қуш уча олмас
Самолёт етиб бормас.
Аммо,ердан ялт этса,
Қўнар ойга....( Ракета)
Ракетани бошқарар,
Юлдузлар унга боқар.
Бўшлиқда учар ғир-ғир,
Жасур йигит ....(Фазогир)
Тунда кўрсатади йўл,
Юлдузларни сана ,бўл!
Барча уйқуда,аммо,
Нур таратар.... (Оймома)
Мовий рангли сайёра,
Ҳаёт учун тайёра.
Аямай меҳрингни бер,
Будир бизнинг Она...(ЕР)
Тунда чиқар онаси,
Неча минглаб боласи.
Бекинишар қўрқандан
Келиб қолса отаси .....(Ой, юлдуз,Қуёш)
Тарбиячи: Баракалла болажонлар!
Булутсиз очиқ тунда ,тиниқ осмонга назар ташласангиз-бошингиз узра осмоннинг минглаб кичкина ёрқин нуқтачалар билан тўла эканлигини кўрасиз.Бу юлдузлардир, улар биздан жуда узоқда бўлганлиги учун , ўта майда бўлиб кўринади.Ҳар бир юлдузнинг ўз номи бор:Сириус, Қутб юлдузи,Алдебаран,Вега. Қуёш ҳам юлдуз.Қуёш атрофида саккизта сайёра айланади.Барча юлдуз ва сайёралар Қуёш тузилмасини ташкил қилиб, унинг марказида Қуёш туради.Бизнинг сайёрамиз Ер-бу Куёш тузилмасидаги учинчи сайёрадир.Сизларга навбатдаги саволим, мана ҳозир биз юлдузли осмонга саёҳатга чиқмоқчимиз сизлар қандай сайёраларни, юлдузларни биласиз? Қани айтингларчи...Слайд-1 ,Слайд-2
Болалар жавоби:
Тарбиячи: Баракалла болажонлар. Келинг ҳозир сизлар билан бир оз чарчоқларимизни чиқариш учун ҳаракатли ўйин ўйнаймиз.
Мусиқа садолари остида барчамиз ракета бўлиб учамиз. Мусиқа тугаши билан сеҳрли гиламча устидаги планеталарга(ҳалқаларга) бориб турамиз.. Агарда кимда ким ҳалқаларга бориб жойлаша олмаса ва ҳалқалар етмай қолса у иштирокчи катта ҳалқа(Қуёш) ичида қолади ҳамда атрофдагиларга ҳалақит бермайди. Ўйинимиз тушунарлими, бошладик.
Бир-Меркурий,
Икки-Зухро,
Уч-ЕР,
Тўрт-Марс,
Беш –Юпитер,
Олти-Сатурн,
Етти-Уран,
Саккиз-Нептун
Ўз ўрнингни топ
Ҳалқасиз қолган
Қуёшга тутил.
Тарбиячи:
Ялпи топшириқ. Турли рангдаги қоғозлардан космик ракета ясанг ва таъриф беринг.
Болалар ижодий ёндашадилар
Тарбиячи: Азиз болажонлар турли-туман ракеталар ясабсиз.Ана энди коинотга учамиз.Учдик...
“Юлдузли осмон”нинг ўзига ҳос топшириқлари бор экан. Биздан ҳам ушбу топшириқларни бажаришимизни талаб қилади. Ҳозир болажонлар қўлларимиздаги шаклларга қараб гуруҳларга бўлиниб оламиз ва топшириқларни бажаришга киришамиз.
1-топшириқ. “Фазогирлар”лар гуруҳи “Қуриш-ясаш ва математика ”марказида космик ракета қурадилар.
2-топшириқ. “Ихтирочилар”лар гуруҳи “Илм-фан ва табиат “ марказида ойнинг босқичларини ўрганадилар.
Бунинг учун фонарча, оқ қоғоз, ва копток керак бўлади.Коптокни устига фонардан ёруғлик туширилса , ой босқичларини кўриш мумкин.Масалан,тўлиной учун коптокни марказда ушлаш лозим.
3-топшириқ. Олимлар”лар гуруҳи “нутқ ва тил ” марказида ўзга сайёраликлардан келган хабарни бизга таржима қиладилар.
Ўзга сайёраликларалифбоси калити:
Do'stlaringiz bilan baham: |