- Ер ости сувларининг захираси
Ер ости сувларининг халқ хўжалигининг барча тармоқлари учун ниҳоятда зарурлигини ҳисобга олиб, у ёки бу ҳудудлардаги мавжуд бўлган ер ости сув конлари ва уларни захиралари ҳисоблаб чиқилади. Бу шаҳарларни, саноат марказларини ичимлик ва техник сувлари билан қай даражада таминлаш мумкинлигини, экин майдонлари учун зарур бўлган ер ости сув миқдорини олдиндан билиш ва режалаш ишларини амалга оширишда катта амалий аҳамиятга эга. Н.А.Ахмедов ва А.А.Мавлоновлар маълумотларига кўра (2003 й) ҳозирги кунда республикамизжа 99 та ер ости сув конлари очилган бўлиб, улардан 77 таси тоза ичимлик суви ҳисобланади. Бу конлардаги умумий прогнозли сув захираси 66 млн. м3/сут. Ундан 41,6 млн.м3/сут. Сувнинг минерализацияси 1-5 г/л, 24,4 млн.м3/сут, сувнинг минерализацияси эса 1 г/л гача. Умумий прогноз қалинлиги сув захираси вилоятлар бўйича қуйидагича: Фарғона водийсида-34,5%; Тошкент вилоятида-25,7%; Самарқанд вилоятида-18%; Сурхондарё вилояти-9%, қашқадарё вилояти-5,5%. қолган вилоятларга 7% ер ости сув захираси тўғри келади холос. Амалиётда ер ости сувларининг зпахиралари цуч грухга бўлинади: 1.Табиий; 2.Эксплутацион; 3.Сунъий сув захираси. Ер ости сувларининг табиий захираси деганда тоғ жинс қатламлари ғовак ва ёриқларидаги, маълум табиий шароитда ҳаракат қилувчи, таббий бўлмаган омиллар таъсирида ўзгармайдиган сув захираси тушинилади. Ер ости сувларининг эксплутацион захираси деганда техник иқтисодий жихатдан рационал ҳисобланган усуллар ёрдамида сув чиқариш иншоатлари орқали истеъмолчиларини талабларини сифат ва миқдор жихатдан бутун истеъмол қилиш жараёнида қондирадиган сув миқдори тушинилади. Ер ости режим кузатуви. Ер ости сувларини режимини башоратлаш ишлари, захирасини баҳолаш, сувларни ифлосланиши ва захирасини камайиб кетишини олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Режим кузатувлари бурғу қудуқларини, булоқларни, қудуқларни ва ер усти сув оқим миқдорини ўлчаш махсус қурилмалар асосида амалга оширилади. - Ер ости режим кузатуви. Ер ости сувларини режимини башоратлаш ишлари, захирасини баҳолаш, сувларни ифлосланиши ва захирасини камайиб кетишини олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Режим кузатувлари бурғу қудуқларини, булоқларни, қудуқларни ва ер усти сув оқим миқдорини ўлчаш махсус қурилмалар асосида амалга оширилади.
- Намуналар олиш ва лаборатория ишларини асосий мақсади грунтларни сувли физик ҳусусиятларини, ер ости сувларини кимёвий ва газли таркибини ўрганишдан иборат. Бу ишларни амалга оширишда грунт ва сувлардан намуналар олинади ва уларни текшириш учун лабораторияга олиб келинади ва ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |