Мавзу: XVIII аср оxири XIX аср 70 йилларида Ироқ режа I боб. Ироқ Усмонийлар империяси таркибида


Ироқда феодал зодагонлар ўртасида хокимият учун кураш



Download 47,92 Kb.
bet4/6
Sana27.11.2022
Hajmi47,92 Kb.
#873743
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Inoyatova Mohinur Мавзу XVIII аср оxири XIX аср 70 йилларида Ироқ

II БОБ. XVIII аср охири ХIХ аср 70 йилларида Ироқ

2.1 Ироқда феодал зодагонлар ўртасида хокимият учун кураш


2.2. Ироқ Танзимат йилларида
2.1 Ироқда феодал зодагонлар ўртасида хокимият учун кураш
1802 йили Буюк Сулаймон вафот этгандан сунг Ирокда феодал зодагонлар Уртасида хокимият учун кураш бошланиб, унга форс хукмдорлари, курд беклари ва кучманчи кабилаларнинг бошликлари хам фаол аралашдилар. Натижада 1812 йили хокимиятни Буюк Сулаймоннинг угли Саид пошо эгаллади ва 1817 йилгача Ирокни бощкарди. Бу даврда Порта Ирокдаги айирмачиларни тугагнш, кулеменларнинг1 узбошимчалигига бархам бериш учун харакат олиб борди. Аммо бу харакатлар натижа бермади. 1817 йили Саид пошо Урнига Дауд пошо келиб, у Ирокни 14 йил амалда мустакил бошкарди. Дауд пошонинг миллати грузин булиб (Давид Манвелашвили), у тахминан 1774 йили Грузиянинг жанубида тугилган. 5-6 ёшлигида угирланган ва кул килиб сотилган, 12 ёшида Буюк Сулаймонга совга килинган. Ислом динини кабул Килган. Таълим олишда катта муваффакиятларга эришиб, Буюк Сулаймоннинг кизига уйланган ва юкори лавозимларга тайинланган. Дауд пошо Буюк Сулаймоннинг улимидан сунг кувгннга учраб, Абдул Кодир масжидида домлалик хам килди. 1807 йилдан сиёсий фаолиятга кайтади. Дауд пошо сиёсати Ирокда мустакил кучли давлатни тузишга каратилган эди. Миср пошоси Мухаммад Али сингари у хам катор ислохотларни амалга оширди. У энг аввало Ирокдаги чет эл савдо компаниялари ва улар вакилларининг имтиёзларини бекор килди, импорт товарларга юкори бож соликлари урнатди . Бу, биринчи навбатда, Англиянинг Ост-Индия компанияси манфаатларига путур етказди. Натижада компания Ирокка карши савдо камалини эълон килди ва Дауд пошо компания вакилларининг имтиёзларини тиклашга, келтирилган зарарни коплашга мажбур булди. Шу тарика махаллий савдогарларнинг манфаатларини химоя килишга Каратилган дастлабки уриниш муваффакиятсиз якунланди. Ирокни уз хокимияти остида бирлаштиришга ахд килган Дауд пошо махаллий феодаллар ва кабилаларнинг сепаратизмига карши Кулемен10, мазмун жихатдан «мамлук» атамаси билан бир хил. Сузнинг келиб чикиши туркча булиши мумкин. «Современный Большой турецко-русский словарь» (М., 1998) китобида ёзилишича, Кулемен - куллардан ташкил топган кушин. 476 кураш олиб борди. Айникса, Курдистонни буйсундириш жараёнида катта кийинчиликларга учради. Курд бекларининг усмонийларга карши кураши Эрон шохи томонидан куллаб-кувватланар эди. 1821 йили Дауд пошо форслар томонидан Курдистон хукмдори килиб тайинланган бекка Карши уруш бошлади, аммо курдлар ва форсларнинг бирлашган Кушинидан маглубиятга учради. Шундан сунг Дауд пошо Ирокнинг бошка кисмларида яшайдиган форсларни катагон кила бошлади, уларнинг мол-мулкларини тортиб олди, Карбало ва Нажафнинг шиа рухонийларига карашли бойликларни хам олиб куйди. Бу тадбирлар Эрон ва Туркия Уртасидаги муносабатларни мураккаблаштирди ва 1821-1823 йиллардаги Эрон - Туркия урушининг сабабларидан бири булди. 1823 йили Порта билан Эрон уртасида Эрзурумда имзоланган келишувга биноан Ирок Курдистони яна усмоний пошолар кулида колди. Дауд пошо Ирокдаги баркарор сиёсий холатдан фойдаланиб, уз бошкарувидаги худудларда иктисодни тиклашга киришди. Ирокда сугориш тизимлари, каналлар ва артезиан кудуклар Курилиши бошланди. Зарур машина ва ускуналар Англиядан буюртма асосида келтирилар эди. Бу тадбирлар натижасида кишлок хужалиги юкори суръатлар билан ривожланиб, янги ерларни узлаштириш жараёни тезлашди. Бошокли экинлардан юкори хосил олишга эришилди. Янги техник экинлар: тамаки, нил буёги, пахта ва шакаркамиш етиштнриш узлаштирилди. Дауд пошо худди Мисрдаги Мухаммад Али сингари, Ирокнинг асосий махсулотлари - бугдой, арпа, хурмо, туз ва шу кабиларни сотиб олиш ва экспорт килиш устидан монополия урнатди. Бу махсулотларни ташиш учун денгиз ва дарё кемалари сотиб олинди. Дауд пошо томонидан амалга оширилган тадбирлар Ирок хазинасининг даромадини анча оширди. Маблагнинг катта кисми курилишга, харбий ва маданий тадбирларга йуналтирилди. Багдод, Басра ва бошка шахарларда куприклар, бозорлар, жамоат мактаблари ва кутубхоналар курилди. Дауд пошо ташаббуси билан Багдодда босмахона ташкил килинди. Эрон билан булган уруш тажрибаси Дауд пошони европача типдаги мунтазам армияни ташкил килиш лозимлигига ишонтирди. Янги харбий кисмларда аскарларни укитиш европалик, асосан инглиз инструкторлари томонидан олиб борилди. 477 Дауд пошо Туркиянинг 1828-1829 йиллардаги рус-турк урушида маглубиятга учраганидан фойдаланиб, узи бопщараётган мамлакатни мустакил килишга харакат килди. 11У 1829 йилги Адрианополь сулхи буйича Портага юклатилган контрибуцияни тулашдан бош тортди ва бу билан султон хукуматига нисбатан хурматсизлик килди. Порта Дауд пошони исёнчи деб эълон килди ва 1830 йили Халаб пошоси кушинлари Ирокка бостириб кирди. Дауд пошо бу тУкнашувга жидций тайёрланган эди, аммо тукнашув натижасини шароит хал килди. Халокатли сув тошкини, ундан кейинги кургокчилик ва эпидемия Ирокнинг силласини куритди. 1831 йилги улат эпидемияси Дауд пошо армиясини деярли тулик халок килди. Халаб пошоси кушинлари холдан тойган ва бушаб колган мамлакатни хеч кандай каршиликларсиз эгаллаб олди. Дауд пошо хокимиятдан туширилиб, Ирокдан чикариб юборилди. Бирок у яна 20 йил хукумат хизматида юкори лавозимларни эгаллаб турди ва 1851 йили Мадинада вафот этди .

Download 47,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish