ХОТИРАНИ ЯХШИЛАШ ВА ХОТИРА МАШҚИ Кишиларнинг исмини ёки берилган боб материалини тезроқ ва яхшироқ эслаб қолиш учун кундалик ҳаётимизда биз нима қила оламиз?
Баъзан бизни хотирамиз пастлиги хавотирга солади: биз таниш исмларни ёки энг муҳим нарсаларни эслаб қола олмаслигимиздан; суҳбатимиз мавзусини йўқотиб, кирган хонамизда бизга нима кераклигини ёддан чиқариб қўйишимиздан қўрқиб кетамиз (Неггтапп, 1982). Бундай хотира сусайишини бартараф этиш учун нима қилиш керак?
Кириш қисмида гап борган PRTR (эсда олиб қолиш) методи мазкур машқларни таклиф этади :
Материални бир неча бор қайтаринг, узоқ муддат эслаб қолиш имконини беради. Эринманг. Исмни ёдда сақлаб қолиш учун уни талаффуз қилган заҳотиёқ такрорланг, бироз кутиб, яна қайтаринг.
Такрорлаш ва материал билан ишлашга кўпроқ вақт ажратинг. Минимал даражада такрорлаш билан мураккаб материални тез ўқиш (юзаки кўз югуртириш) унинг хотирада қолишига ёрдам бермайди. Материални такрорлаб, уни танқидий англаш катта фойда келтиради. Фаол машқ қилиш (ёдлаш) лозим.
Материални эслаб қолиш учун уни ўзингизга қулай қилиб ташкил этинг. Кейин уларнинг мазмунини яхши эслаб қолиш учун мантларни конспект қилиб, маърузаларни ўз сўзларингиз билан ёзиб олинг. Ахбаротнинг онгсиз равишда такрорлашдан маъно йўқ. Яхшиси ассоциатив (боғланишли) алоқаларни ўрнатиб, маълумотларни тартибга солиш, янги материални сиз ўзингиз билган ва бошингиздан ўтказган нарсалар билан солиштиринг ҳамда ўз фикрингиз билан қайта ҳикоя қилиб беринг. Буларсиз сиз ноқулай вазиятга тушиб қолишингиз ва агар савол сиз режалаштирмаган шаклда берилган пайтда ушбу саволни тушунмай қолишингиз мумкин. Гапларни эслаб қолишнинг муфассал гуруҳини ташкил этишнинг кўпроқ тасаввурларига эга бўлинг.
Нотаниш тушунчаларни ёдда сақлаб қолиш учун мнемоик (эсга олишни осонлаштирадиган) услублардан фойдаланинг, нотаниш сўзларни таян-сўзлар билан боғланг. Номланишларни образли тасаввур қилиш учун вазиятларни ўйлаб топинг. Маълумотларни акронимларга ажратиб чиқинг.
Ассоциатив (боғланишли) алоқалар орқали хотирада ахбаротни янгилаб туринг.
Ҳаёлан эслаб қолиш рўй берган вазият ва кайфиятни ўзингизда тасаввур қилинг. Ҳаёлан уша жойларга қайтиб боринг. Ҳар бир айтмоқчи бўлган фикрингиз кетма-кетлиги аввалгисининг ортидан келиши учун қулай тарзда вазиятларни ёдга олинг.
Воқеалар яхши ёдда сақланиб турганида ҳамда сиз уларни эсдан чиқиб қолиши даражасига етказмасдан эсга олишга ҳаракат қилинг.
Турли хил маълумотларнинг аралашиб кетиш эҳтимолини минимум даражага келтиринг. Бир вақтнинг ўзида бир-бирига ўхшаш мавзуларни, масалан испан ва француз тилларини биргаликда ўрганманг, чунки бири иккинчисига ҳалақит қилади.
Бир вақтнинг ўзида биладиган билимларингизни ҳам мустаҳкамлаб, ҳам аниқлаштириб олиш учун ўз билимларингизни такрорланг. Кейинчалик ахбаротларни ёдга олиш керак бўлганда, ўзингизга ортиқча даражада ишониб юборманг. Ўзлаштирганларингизни такрорланг. Тоза қоғозга бўлимлар режасини тузиб олинг. Турли хил тушунчаларга мустақил тарзда бобнинг сўнгида уларни ўқиб чиққинунгизга қадар уларга таъриф беринг. Машқ қилинг. Матнларда, хусусан мазкур бобдаги яхши ўзлаштириш маслаҳатлари сизга ёрдам бериши мумкин.
Ўзини текшириб кўрмасдан ўзига ишониш, ўзига ортиқча баҳо беришга олиб келишини Юджен Цехмейстер ва Джон Шогнессилар талабаларнинг икки гуруҳи билан тажрибалар ўтказиш жараёнида аниқладилар. Биринчи гуруҳ талабалари ўнлаб аниқ фактларга асосланган фикрларни бир неча маротаба қайта-қайта ўқиб чиқиб, сўнгра ўз фикрларини ҳар бир фактга нисбатан сўзлаб бердилар, кейин эса уларни қай даражада яхши эслаб қолганликларини билиш учун текшириб кўришди. Кейинчалик текширувда ўзлари жавоб бера олмаган саволлари учраган бўлса хам, ушбу гуруҳ талабалари ўз кучларига жуда ишонар эди. Иккинчи гуруҳ талабалари фикрларни ўқиб чиқишди, бироқ қолган вақт мобайнида амалий машғулотлар билан банд бўлишди – саволларга жавоб қайтаришди. Бунинг учун ўқиб чиққанларини эсга олишга тўғри келди. “Кўп карра ўқиб чиққан” гуруҳ талабалари билан таққослаганда, иккинчи гуруҳ талабалари хотирани текшириш тестларида бир хил яхши кўрсаткичларга эришдилар. Ундан ташқари, ушбу гуруҳ талабалари нимани яхши билишлари-ю, нимани яхши билмасликлари тўғрисидаги саволларга яхши жавоб бера олишди. Шундай қилиб, ўзи-ўзини текшириб кўриш услуби материалларни яхши эслаб қолиб, муаммоларни аниқлаш ва шу орқали биз ҳали билмайдиган нарсаларимизга кўпроқ диққатимизни жамлаш имкониятини беради. Бир сафар Британия бош вазири Бенджамин Дизраэли шундай деган эди: “Сиз кам билишингизни тушунингиз, бу- билим олиш учун қўйилган катта қадамдир”.
Хотира психологияси уни мукаммаллаштиришнинг аниқ ва равон услубларини таклиф этади. Улар орасида: узоқ муддатга эслаб қолиш; фаол тарзда такрорлаш, фойдали, жонли, образли ассоциатив алоқаларни ташкил этиш, ёдда тутиш машқлари; ҳаёлан аниқ бир вазият ва кайфиятга мурожат этиш; хотирадагилар ёлғон хабар орқали йўқолиб кетмасдан олдин қайта хикоя қилиш; ахборотлар аралашиб кетишига йўл қўймаслик; ўзи-ўзини назорат қилиш ва такрорлашдир. [3]