Мавзу: Ташқи савдо сиёсати
Масалаларни ечилиши бўйича намуналар:
1-масала
Жадвал маълумотлари асосида фирмаларнинг қайси бирини демпингни татбиқ этишда айблаш мумкин:
|
Маҳсулот бирлиги таннархи, долл.
|
Ички нарх, долл.
|
Экспорт нарх, долл.
|
A фирма
|
100
|
100
|
110
|
Б фирма
|
100
|
120
|
110
|
C фирма
|
100
|
90
|
105
|
Ечиш:
Жавоб топиш учун демпингнинг моҳиятини эсга оламиз. Демпинг – бу товарларни уларнинг таннархидан пастроқ нархда ёки ички бозордагига нисбатан янaдa пастроқ нархда экспорт қилиш. Жадвалдан кўриниб турганидек, С фирмаси маҳсулотларининг ички нархи унинг таннархидан паст, яъни бу фирма демпингни қўллайди.
Мустақил ишлаш учун масалалар
1. Мамлакат ҳукумати шакар импортига 1 кг. шакар учун 0,02 долларлик тариф киритишга қарор қилди. Жаҳон бозорида 1 кг. Шакар нарҳи 0,1 доллар. Шакар ишлаб чиқаришнинг ички ҳажми эркин савдо шароитида йилига 6 млн. кг.ни, тариф киритилганидан сўнг эса 8 млн. кг.ни ташкил этади. Шакар истеъмол қилишнинг ички ҳажми эркин савдо шароитида йилига 22 млн. кг.ни, тариф киритилганидан сўнг эса 20 млн. кг.ни ташкил этади. Мамлакатга шакар импорти тариф киритилгунга қадар 16 млн. кг.ни, тариф киритилганидан сўнг эса 12 млн. кг.ни ташкил этади.
Ҳисобланг:
а) шакар импортига тариф киритилиши натижасида мазкур мамлакат аҳолиси кўрадиган йўқотишларни;
б) мамлакат ишлаб чиқарувчиларининг бу тадбирдан кўрадиган ютуқларини;
в) шакар импортига тариф киритилиши натижасида давлат бюджети даромадларининг қанчага кўпайишини;
г) импортни чеклаш натижасида мамлакатда турмуш даражасидаги соф йўқотишлар миқдорини.
2. Ҳукумат автомобиль импортига бир йилдa 600 бирлик миқдорида квота белгилади. Автомобилларга жаҳон баҳоси 6000 долл. Квота жорий этилгандан сўнг мамлакатдаги ички нарх 7000 долл. Эркин савдо шароитларида автомобиллар ишлаб чиқаришнинг ички ҳажми бир йилдa 1200 бирликни, квота жорий қилингандан сўнг эса бир йилдa 1400 бирликни ташкил этди. Эркин савдо шароитларида ички истеъмол бир йилдa 2200 бирликни, квота жорий қилингандан сўнг эса бир йилдa 2000 бирликни ташкил этди. Қуйидaгилaрни aниқланг:
а) квота жорий қилинишидан ишлаб чиқарувчиларнинг ютуғи;
б) ушбу чора қўлланганда истеъмолчилар йўқотишлари;
в) давлат бюджети даромадлари;
г) миллий фаровонликдаги соф йўқотишни.
3. Мамлакат болалар трикотажини экспорт қилади. Унинг жаҳон бозоридаги биттасининг баҳоси 3 долл. Мамлакатда ушбу маҳсулотнинг таклиф эгриси қуйидаги тенгламада келтирилган С = 800 + 200P, талаб эгриси эса: D = 700 - 200P. Мамлакатда экспорт тарифи жорий қилингандан сўнг 1 маҳсулотга ички нарх 2 долл. бўлди. Экспорт тарифининг қуйидаги таъсирини аниқланг:
а) истеъмолчиларнинг фаровонлигини;
б) ишлаб чиқарувчиларнинг даромалари (йўқотиш), экспорт ҳажми;
в) давлат бюджети даромадлари;
г) миллий фаровонликдаги соф йўқотишни;
Do'stlaringiz bilan baham: |