мавзу: вариация кўрсаткичлари ва дисперсион таҳлил асослари.


-мавзу. Ижтимоий ҳодисалар ўртасидаги боғланишни статистик ўрганиш



Download 347,02 Kb.
bet9/28
Sana10.06.2022
Hajmi347,02 Kb.
#652877
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28
Bog'liq
Статистикадан ўқув қўлланма

9-мавзу. Ижтимоий ҳодисалар ўртасидаги боғланишни статистик ўрганиш.
Амалий машғулот – 4 соат

  1. Қисқача услубий кўрсатмалар.

Ижтимоий ҳодисалар ва жараёнлар узвий равишда ўзаро боғланишга эгадир. Ушбу боғланиш ижтимоий ҳаётдаги барча ҳодисалар ва уларнинг белгилари ўзаро бир-бирига узлуксиз таьсир қилишида ифодаланади. Шу сабабли ижтимоий ҳодисаларни ўрганишда белгилар ўртасидаги боғланишни анилаш катта аҳамитга эгадир.
Баъзи белгилар бошқа белгиларга таъсир қилиб уларнинг ўзгаришига сабабчи бўлади, яъни айрим белгилар эркин ўзгарувчан бўлса, бошқалари эса уларга қарамдир. Шу нуқтаи назардан белгилар икки ҳилга бўлинади. Бошқа белгиларга таъсир этиб уларнинг ўзгаришига сабабчи бўладиган белги омил (фактор) белги ва бошқа белгиларнинг таъсирида ўзгарадиган белги натижавий белги деб аталади.
Масалан, талабаларнинг ўзлаштириши натижавий белги бўлиб, уларнинг дарсга қатнашиши эса омил белги ҳисобланади.
Белгилар ўртасидаги боғланишлар ҳарактерига қараб икки турга бўлинади:
1. Функционал боғланиш;
2. Корреляцион боғланиш.
Омил белгиларнинг ҳар бир қийматига натижавий белгининг битта ки бир нечта аниқ қиймати мос келса, улар орасидаги боғланиш функционал боғланиш дейилади.
Масалан, доира юзаси фақат унинг радиусига (r) боғлиқ болиб юқоридаги формула билан тўла ифодаланади.
Омилларнинг ҳар бир қийматига замон ва маконнинг турли шаротларида натижавий белгининг аниқ қийматлари эмас, балки ҳар хил қийматлари мос келадиган боғланиш корреляцион боғланиш дейилади.
Амалий масалаларни ҳал этиш жараёнида ўрганилаётган корреляцион боғланишни ҳатто таркибий ифодалайдиган тенгламаларни аниқлаш зарурияти пайдо бўлади. Статистикада корреляцион боғланишнинг тақрибий ифодасини унинг регрессия тенгламаси ёки иқтисодий-статистик модели дейилади.
Регрессия тенгламасини аниқлаш билан бир қаторда унинг корреляцион боғланишини ифодалаш даражасини баҳолаш муҳим аҳамитга эгадир. Чунки айрим регрессия тенгламалари боғланиш ҳарактерини етарлича ифода этмаслиги ёки бутунлай бошқача илиб кўрсатиш мумкин.
Регресси ва корреляцион таҳлил методида боғланишнинг регрессия тенгламаси аниланади ва у маълум эҳтимол (ишонч даражаси) билан баҳоланади, сўнгра иқтисодий-статистик таҳлил қилинади.
Статистикада бир омили моделларини аниқлаш усли жуфт корреляция, кўп факторли моделларни аниқлаш усули эса кўп омилли корреляця дейилади.
Гуруҳланган маълумотлар тўплами бўйича регрессияни тўғри чизиқли тенгламасини аниқлаш: тенглама орқали олиб борилади. Бу ерда а0 – озод ҳад, а1 – регрессия тенгламасининг коеффициенти, х – омил белгининг қийматлари, у – натижавий белги алоҳида қийматлари.
а0 ва а параметлари қуйидаги нормал чизиқли тенгламалар тизимидан келиб чиқади:


Тизимнинг параметрларига нисбатан умумий ечими ушбу кўринишда ёзилади:

1-Масала. Бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи 10 та корхона бўйича қуйидаги маълмотлар берилаган:

Корхоналар тартиб рақами

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Ишчиларнинг электр билан қуролланиши, квт.с

2

5

3

7

2

6

4

9

8

4

Бир ишсига нисбатан и/ч маҳсулот, млн.сўм

3

6

4

6

4

8

6

9

9

5

Ишчиларининг электр билан қуролланганлаги ва бир ишчига нисбатан шлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ўртасидаги боғланиш чизиқли бўлиб, қуйидаги тенглама билан ифодаланади:

бу ерда: ух-бир ишчига нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш.
х-ишчиларнинг электр билан қуролланиши.
а0 ва а1 –регрессия тенгламаси параметрлари.
Регрессия тенгламасини аниқлаш учун ҳисобламалар жадвалини тузамиз:


Download 347,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish