44 Хулоса Битирув малакавий иши ёзиш жараёнида қуйидаги хулосаларни шакллантирдик:
Валюта бозори хусусидаги хориж ва узбек иқтисодчи олимларининг қарашларига таянган ҳолда, валюта бозорини, фикримизча, чет эл валютаси (шунингдек, хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари ва қимматли қоғозлар) билан олди-сотди, кредит-депозит ва инвестицион операцияларни амалга оширишда юзага келадиган иқтисодий ва ташкилий муносабатлар мажмуи сифатида талқин қилиш мақсадга мувофикдир.
2010-2012 йилларда Ипотека банкнинг спот операцияларидан кўрган зарарлари микдорининг юқори суръатда усганлиги унинг молиявий ҳолатига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради. Аммо Ипотека банкнинг спот операцияларидан олган фойдаси микдорини 2012 йилда 2010 йилга нисбатан юқори суръатда усганлиги ижобий ҳолат ҳисобланади.
Агробанкда спот операцияларидан олинган даромадларнинг микдорини 2012 йилда 2010 йилга нисбатан сезиларли даражада камайганлиги унинг молиявий ҳолатига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради. Лекин таҳлил қилинган давр мобайнида Агробанкнинг спот операцияларидан кўрган зарарлари миқдори юқори даражада камайганлиги ижобий ҳолат ҳисобланади ва банкни очиқ валюта позицияларини яхши бошкараётганлигидан далолат беради.
Тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларига нисбатан белгиланган чекловларнинг меъёрий даражасини турли давлатларда бирбиридан кескин фарқланмаслигининг сабаби шундаки, тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган методиканинг муаллифлари бўлиб халқаро Базель қўмитасининг экспертлари ҳисобланади.
2010-2012 йиллардла ТИФ Миллий банки томонидан тузилган форвард шартномаларининг умумий қийматида АҚШ долларини сотиб олиш
бўйича тузилган форвард шартномаларининг салмоғининг юқори бўлганлиги халқаро кредитларни қайтарилиши муносабати билан Миллий банкда катта микдорда доллардаги қисқа валюта позициясининг юзага келганлиги билан изоҳланади.
Узбекистан Республикасида валюта бозорини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган қуйидаги муаммоларнинг мавжудлигини аниқладик:
→ Республикамизда конверсион операцияларнинг 94 фоизга яқин қисмини сўмни АҚШ долларига конвертация қилиш операцияларининг ҳиссасига тўғри келаётганлиги конверсион жараёнларда иштирок этаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг трансацион чиқимлари миқдорининг ошишига олиб келмоқда. Бунинг сабаби шундаки, ҳар қандай хорижий валютани сўмга сотиб олиш учун олдин субъектнинг сўмдаги маблағлари долларга конвертация килиниши ва ундан кейин доллардаги маблағга бошқа хорижий валюта сотиб олиниши керак. Натижада валюта савдосида иштирок этувчи субъектларнинг трансакцион чиқимларининг кўпайиши юз бермоқда.
→ Муддатли валюта бозорининг ривожланмаганлиги.
2011 йилнинг 1 январ ҳолатидаги маълумотларга кўра, Узбекистан Республикаси ички валюта бозорида амалга оширилаётган конверсион операцияларнинг 90 фоиздан ортиқ қисми Республика Валюта Биржасида амалга оширилмокда. Бу эса, муддатли валюта бозорининг ривожланмаганлигидан далолат беради.
Муддатли валюта бозориининг ривожланиши нафакат жорий слот бозорининг ликвидлилиги ва ундаги айланманинг юқорилигига, балки мамлакат валютавий қонунчилигида мазкур бозор амал қилишининг ҳуқуқий асослари қай даражада батафсил ва мустаҳкам акс эттирилганлигига ҳам боғлиқ.
Узбекистан Республикаси "Валютани тартибга солиш тўғрисидаги"
Қонунининг (янги таҳрири 2003 йил 11 декабрда қобул қилинди) 9-моддасига мувофиқ чет эл валютаси билан боғлиқ бўлган ҳосила молиявий
воситалар бўйича операциялар:
ваколатли банклар томонидан ўзаро ёки чет эл банклари билан чекловларсиз, очиқ валюта мавқеи лимити доирасида;
агар шартнома тузиш жорий халқаро операцияларни ўтказиш билан боғлиқ бўлса, банкларнинг мижозлари томонидан ваколатли банклар орқали амалга оширилади.
Бундан кўринадики, банклар ўз мижозлари билан муддатли валюта битимлари ҳисобланган ҳосила молиявий инстирументлари бўйича операцияларни жорий халқаро операцияларга доир шартномалар мавжуд бўлган шароитдагина амалга ошириш мумкин. Бу ҳолат банклар ва мижозлар ўртасида хорижий валютани олди-сотди қилишга доир муддатли валюта битимларининг бевосита банкларда амалга оширилишини чеклаб қўяди.
→ Валюта бозорининг асосий иштирокчилари бўлган тижорат банкларининг валюта операцияларидан оладиган даромадлари даражасининг нисбатан паст эканлиги ва кўрилаётган зарарлари микдорининг сезиларли даражада юқори эканлиги.
Республикамизда валюта бозорини ривожлантиришга каратилган қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чикдик:
Миллий валюта бозори иштирокчиларининг конверсион операциялар жараёнида юзага келадиган транакцион чиқимлари микдорини камайтириш мақсадида сўмни еврога ва бошқа етакчи валюталарга конвертация қилиш операцияларининг ҳажмини ошириш л озим.
Муддатли валюта битимлари бозорини ривожлантириш мақсадида, биринчидан, жорий валюта бозирининг ликвидлилигини ошириш лозим. Жорий валюта бозорининг ликвидлилигини ошириш республикамизда муддатли валюта бозорини тўлақонли шакллантиришнинг дастлабки зарурий шартларидан бири бўлибгина қолмасдан, уни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланиши лозим.
Республика валюта биржасининг клиринг марказини ташкил этиш лозим.
Республикамиз тижорат банкларининг спот операциялари ва муддатли валюта операцияларидан олаётган даромадларининг барқарорлигига эришиш мақсадида, биринчидан, ҳар бир иш кунининг сўнггида спот ва форвард операциялари бўйича очиқ валюта позицияларини қисқартириш зарур; иккинчидан, импорт шартномалари бўйича тўлов мажбурияти бўлган корхоналар билан тузиладиган форвард шартномалари суммасини ошириш лозим;
Тижорат банкларининг валюта операцияларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган валюта рисклари даражасини пасайтириш мақсадида банкларнинг очиқ валюта позицияларини тартибга солишни такомиллаштириш лозим.