Мавзу: валюта операциялари ва уларни амалга ошириш билан боғЛИҚ муаммолар кириш


-жадвал Глобал кунлик валюта операцияларининг битимлар турлари ва валюталар бўйича таркиби



Download 1,21 Mb.
bet9/10
Sana20.06.2022
Hajmi1,21 Mb.
#684818
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Хумоюн курс иши

1-жадвал
Глобал кунлик валюта операцияларининг битимлар турлари ва валюталар бўйича таркиби10 (2019 йил апрель ҳолатига) млн. АҚШ долларида



Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, кунлик валюта битимларининг ўртача қиймати қарийб 6,6 тлрн. АҚШ долларини ташкил этади. Валюта битимлари таркибида энг ривожлангани бўлиб форекс своплари ва спот битимлари ҳисобланади. Уларнинг улуши таҳлил этилаётган даврда мос равишда 49% ва 30 %ни ташкил этган.


Аутрайт форвард ва опцион битимларининг улуши эса тегишлича 15% ва 5 %га тенг бўлган. Энди глобал кунлик валюта битимларининг валюталар бўйича таркибини таҳлил қиламиз. Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, глобал валюта битимларида фойдаланиш бўйича етакчилик АҚШ доллари, евро, япон иенаси ва фунт стерлингга тегишлидир. Умумий валюта битимлари қийматида уларнинг улушлари, мос равишда, 88%, 32%, 17% ва 13 %ни ташкил этган. Бунда ҳар бир битим иккита валюта бўлишини талаб қилиши боис, 200 фоизга нисбатан ҳисобланган. АҚШ долларининг форекс свопи ва валюта свопи битимларидаги улуши мос равишда 91% ва 94 %ни ташкил этган. Шунингдек, унинг спот битимларидаги улуши – 85%, аутрайт форварджларидаги улуши - 88 % ва валюта опционларидаги улуши – 83 фоизни ташкил этади. Евронинг форекс свопидаги улуши 36%га тенг бўлса, спот ва опционлардаги улуши, мос равишда, 31% ва 30%ни ташкил этади. Япон иенаси нисбатан валюта свопи ва опциони битимларида кўпроқ фойдаланилган. Унинг мазкур битимлардаги улуши, мос равишда, 22% ва 21%ни ташкил этган. Фунт стерлинг эса етакчилар тўртлигини якунлаб беради. Унинг валюта свопларидаги улуши – 18%га, форекс свопларидаги улуши – 14 %га тенг бўлган, спот, аутрайт ва опционлардаги улуши эса, мос равишда, 12%, 11% ва 10,7%ни ташкил қилган.
Фойдаланиши кўлами бўйича кейинги ўринларни Австралия доллари, Канада доллари, Швейцария франки ва Хитой юани эгаллаган. Умуман олганда, яқин истиқболда ривожланаётган мамлакатларнинг миллий валюталари глобал валюта операцияларида етакчилик қилиш имкониятига эга эмас. Айни пайтда ривожланган мамлакатлар орасида ҳам АҚШ валютасининг юқори ликвидлиликка эга эканлиги ва валюталар жуфтликларида ва кросс курсларда иштирок этиши боис ҳали-ҳануз етакчиликни бой бермаслигини кўриш мумкин. Ўзбекистонда ҳам биржа ва биржадан ташқари валюта бозорларида асосан АҚШ доллари билан спот валюта операциялари ривожланган. Евро билан савдо инструменти валюта биржаси савдо тизимига қўйилган бўлса-да, унинг кўлами сезиларли эмас. Айни пайтда, Марказий банк ва тижорат банклари валютавий своп операцияларини амалгат оширишлари учун барча ҳуқуқий асослар етарли. Бироқ валюта билан форвард, фьючерс ва опцион битимлари миллий валюта бозорида ривожланмасдан қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валютани тартибга солувчи давлат органидир.
Марказий банк ўз ваколатлари доирасида:
норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида амал қилиниши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини белгилайди;
валюта биржалари фаолиятини лицензиялайди ва тартибга солади;
банклар учун очиқ валюта позициясининг лимитларини белгилайди;
умум эътироф этилган халқаро амалиётга мувофиқ валюта операцияларининг ва ташқи секторнинг статистикасини тайёрлайди ҳамда эълон қилади;
резидентлар ва норезидентлар томонидан амалга ошириладиган валюта операцияларини мониторинг қилиш тартибини белгилайди, шу жумладан валютани назорат қилувчи органлар билан биргаликда белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси банклари учун валюта операциялари ҳисоби ва ҳисоботи шаклларини ҳамда уларни тақдим этиш тартиби ва муддатларини белгилайди;
ташқи сектор статистикасини тузиш учун барча резидентлар ва норезидентлар томонидан тақдим этилиши мажбурий бўлган валюта операцияларининг ҳисоби ва ҳисоботи шаклларини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси банкларининг валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишга доир фаолиятини тартибга солишни ва назорат қилишни амалга оширади.
Марказий банк Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида валюта операцияларининг барча турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларда валюта курси чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, шартномавий асосда белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси валютасининг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади.
Марказий банк чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш тартибини белгилашда чет эл валютасига бўлган талаб ва таклиф асосида валюта курсини аниқлаш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутади.
Марказий банк валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун валюта курсини мунтазам равишда белгилаб боради.
Ўзбекистон Республикаси банклари Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳамда хорижий банкларда вакиллик ҳисобварақларига ва бошқа ҳисобварақларга эга бўлишга, чет эл валютасини, шу жумладан валюта деривативларини бевосита ўзлари ўртасида, ўз мижозлари билан, шунингдек валюта биржаси орқали ҳамда халқаро бозорларда сотиш ва сотиб олиш операцияларини ўтказишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси банклари валюта операцияларини, башарти валюта операцияларини бажариш учун банклар талаб этадиган тегишли ҳужжатлар резидентлар ва норезидентлар томонидан тақдим этилса, амалга ошириши шарт.
Миллий валюта тизими базасида жаҳон бозори ривожланиши натижасида таркиб топадиган ва давлатлараро келишувлар билан мустаҳкамланган халқаро валюта муносабатларини ташкил қилиш шакли бўлган жаҳон валюта тизими амал қилади. Мамлакатлар ўртасида товар ва хизматлар оқими кўпайгани сари пул воситаларини айирбошлаши ҳам тобора ошиб боради, ўзаро ҳисоб-китоблардаги номутаносиблик муаммолари юзага келади. Буларнинг барчаси жаҳон валюта тизимининг барпо этилишига объектив шарт-шароитлар яратади. Унинг мақсади - мамлакатлар ўртасидаги барча турдаги битимларни амалга оширишни тартибга солишдан ва шунингдек, бу ишларни тезлаштиришдан иборат.
ХУЛОСА
Валюта операциялари ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар мавзусида ёзилган ушбу курс ишида қуйидаги хулосалар шакллантирилди:
1. Валюта – кенг маънода мамлакат пул бирлигини (масалан, сўм, доллар, евро, фунт-стерлинг ва ҳоказо) англатади. Қисқа маънода валюта атамаси чет давлатларнинг пул белгиси маъносида қўлланилади. Ҳар бир миллий бозор хусусий миллий валюта тизимига эга.
2. Жаҳон валюта тизими - бу, халқаро айирбошлашнинг барча шаклларига хизмат қилишга ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга қаратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта муносабатларининг йиғиндисидир.
3. Валюта операциялари деганда валютани сотиб олиш ва сотиш, шунингдек, валюта қимматликлари билан ҳар қандай операцияларни амалга ошириш тушунилади.
4. Ҳозирги замонда халқаро ҳисоб-китобларда ва кредитлашда асосан уч хил кўринишдаги пул воситалари ишлатилади: - олтин, ҳозирда ўзининг асосий тўлов ва ҳисоб-китоб воситаси хусусиятини йўқотган бўлсада, аммо кўпчилик валюта захираларининг сезиларли қисмини ташкил этади ва муҳим ташқи савдо операцияларига хизмат қилиш ва кредитлашни кафолатлаш учун ишлатилади; - жаҳонда асосий ўрин тутувчи ривожланган мамлакатларнинг милиий валюталари (АҚШ доллари, ЕВРО, Инглиз фунт-стерленги, Япония иенаси ва бошқалар); - халқаро пул бирликлари. Улар барча мамлакатлар томонидан ташқи савдо операцияларини амалга оширишда ишлатилади. Хорижда кредитлаш ва инвестициялашда, чет эллик ишчи кучи меҳнатига, шунингдек, мамлакат валюта захираларини яратишда қўлланилади.
5. Xалқаро валюта ёки xалқаро тўлов-ҳисоб ва кредитлаш воситаларига жавоб бериши керак бўлган талаб уларнинг конвертирлашуви ҳисобланади. Валюта конвертирлашуви деганда уни бошқа хорижий валюталарга алмашиш қобилияти тушинилади.
6. Эркин конвертирланадиган валюта – бу, амалдаги курс бўйича ҳар қандай бошқа хорижий валюта эркин ва чекланмаган миқдорда айирбошланадиган валютадир. Бунга мисол қилиб АҚШ, Европа ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар, Япониялар валюталарини киритиш мумкин. Қисман конвертирланадиган валюта – бу, фақат баъзи хорижий валюталарга алмаштириладиган ва xалқаро тўлов оборотини қисман қамраб оладиган миллий валютадир. Конвертирланмайдиган валюта – бу, фақатгина ички тўловларга хизмат қиладиган ва хорижий валютага айирбошланмайдиган миллий валютадир.
7. Конвертирлашни ички ва ташқи конвертирлашга ҳам ажратиш мумкин. Ички конвертирлаш резидентларининг мамлакат ичкарисида хорижий валютани сотиб олиши, уни сақлаб туриши ва у билан айрим операцияларни олиб боришини имкониятини акс эттиради. Ташқи конвертирлашда хорижда тўловларни амалга оширишга ва молиявий активларни ушлаб туришга рухсат этилади. Валюталарни конвертирлаш кўпгина мамлакатлар олиб бораётган иқтисодий сиёсатларнинг муҳим мақсади ҳисобланади.
8. Валюта назорати. Бошқа муқобил вариант валюта назорати ҳисобланади. Валюта назорати шароитида ҳукумат миллий экспортёрлар олган барча тегишли чет эл валюталарини давлатга сотиш талаби билан уларнинг етишмаслиги муаммосини ҳал қилиши мумкин. Кейин, ҳукумат ўз навбатида чет эл валютасининг бу захирасини турли миллий импортёрлар ўртасида тақсимлайди. Шу йўл билан ҳукумат миллий импортни, миллий экспорт ҳисобидан олинган чет эл валютаси миқдорига чеклайди. Валюта назорати тизими бир қатор камчиликларга эга.



Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish