Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши


Асосий ишлаб чиқариш жараёналрининг ташкил этилиши



Download 0,59 Mb.
bet17/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

3.2. Асосий ишлаб чиқариш жараёналрининг ташкил этилиши
Курилиш саноат корхоналарида асосан учта ишлаб чиқариш усуллари мавжуддир. Булар конвейер, агрегат, стенд усулларидир.
Ишлаб чикаришнинг конвейер усули, тайёрланаётган маҳсулотни ягона даврийликда, ёпик тармок, буйича узлуксиз ҳаракатланиши билан ифодаланади. Бунда узлуксиз ҳаракатдаги қуритувчи камералар қўлланилади. (туннел, дарчали ва бошка камералар).
Ишлаб чиқаришнинг агрегат усулида маҳсулот постдан постга ишларни бажарилишга қараб ухтин —ухтин ҳаракатланади. Бунда маҳсулотни кўчириб юриш учун кўприксимон кранлар ёки рольганглар ишлатилади. Иссиклик ишлов ускуналари эса даврий, ўрасимон камераларда бажарилади.
Стенд усулида маҳсулот қўзғалмас холда бўлади, машиналар ва ишчилар эса ишларининг бажарилишига қараб ҳаракатда бўлади. Иссиклик ишлов берилиши ҳам шу ерда бажарилади.
Ишлаб чиқариш жараёнларининг ташкил этилишига ишлаб чиқариш циклининг структураси ва даври катта таьсир курсатади.
Ишлаб чиқариш циклининг даври деб бир дона ёки бир партия маҳсулотни тайёрлаш учун кетадиган даврнинг бошланиши ва тугаши орасидаги вактга айтилади.
Ишлаб чиқариш циклнинг структураси ишлаб чиқариш вакти ва танаффуслардан ташкил топади.
Ишлаб чиқариш вакти уз ичига технологик жараёнларни бажаришга, тайёрлаш— тугатиш ишларига, транспорт, назорат one — рацияларига ва табиий жараёнларга кетган вактларни олади.
Танаффуслар операция ораси ва сменалар ораси танаффусларига булинади. Операциялар ораси танаффуслар маҳсулотни кейинги ишлов берилишини кутиши натижасида вужудга келади. Смена ораси танаффуслари эса, корхонанинг календар иш режимига боғлик бўлади ва ўз ичига сменалар орасида дам олиш ва байрам кунларидаги танаффусларни олади.
Ишлаб чиқариш циклининг даври (узоқлиги) операциялар даврининг узунлиги, ишлов учун берилаётган партиядаги маҳсулотнинг сони ва алохида маҳсулотга ишлов бериш кетма — кетлигига боғлик бўлади.
Операция даври узунлиги, уни бажаришга кетган меҳнат
сарфи ва уни бажаришда машғул бўлган ишчилар сонига боғлиқ
бўлади:
Toi=HoiFPoi

бу ёрда, Hoi — i чи операциясига кетган меҳнат сарфи; Poi —i чи операцияни бажариш машгул бўлган ишчилар сони.


Ишлаб чиқариш циклининг даври операциялар буйича маҳсулотнинг турига боғлиқ, булади.
Маҳсулотнинг операциялар буйича ҳаракатланишининг куйидаги турлари мавжуддир:

  • кетма — кет ҳаракат;

  • параллел ҳаракат;

-параллел — кетма —кет ҳаракат;
- синхрон ҳаракат.
Белгиланган миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир боскичини маълум даврийликда бажарилишига боғлиқ, булади. Бир дона маҳсулотга туғри келувчи ўртача вакт интервали билан аникланувчи, маҳсулот чиқариш даврийлиги, вакт (Т) дейилади:
Т=Вр/N

бу ерда, Вр — белгиланган даврдаги иш вакти фонди, соат; N - белгиланган даврда маҳсулот ишлаб чиқариш режаси, дона.


Агар бир вактнинг ўзида бир нечта маҳсулотга ишлов берилса, маҳсулот ишлаб чиқариш даврийлиги ритм (R) билан белгиланади:
R=Tq.
бу ерда, q — бир вақтда ишлов берилаётган маҳсулотлар сони.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish