Мавзу: Терроризм ва диний экстремизм фаолиятига қарши ғоявий иммунитетни шакллантиришининг долзарблиги миссионерлик ва прозелитизм – маънавий таҳдид сифатида



Download 44,65 Kb.
bet1/9
Sana10.03.2023
Hajmi44,65 Kb.
#917729
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
19.09.2022й


19.09.2022 й.
Мавзу: Терроризм ва диний экстремизм фаолиятига қарши ғоявий иммунитетни шакллантиришининг долзарблиги. миссионерлик ва прозелитизм – маънавий таҳдид сифатида.
Экстремизмнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига сабаб бўлган омиллар ичида мафкуравий бўшлиқнинг таъсири каттадир. Мафкуравий бўшлиқ кишиларда жамиятдаги мавжуд ҳолатни, ижтимоий воқеликни нотўғри идрок этишга, уларнинг онгида агрессивликни шакллантиришга хизмат қиладиган бўшлиқни носоғлом ғоялар билан тўлдиришга замин яратади. “Манқуртлаштириш” деб аталадиган бу технология кучсиз маънавият, бўш ирода ва носоғлом интилишлар муҳитидагина таъсир кучига эга бўлади.
Ёшларнинг турли оқимларга кириб қолиш сабаблари қаторида уларнинг дунёқараши торлиги, диний илмларни эгаллашга бўлган қизиқиши, ўта ишонувчанлиги, бирданига ҳамма нарсага (бойлик, шон-шуҳрат, мартаба ва ҳ.к.) эга бўлишга интилиши, умуман олганда максимализм каби маънавий-руҳий омилларни алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим. “Сен бу ташкилотга кириш ёки мана бу вазифани бажариш билан алоҳида, ҳар кимга ҳам насиб қилавермайдиган шарафли ишга қўл урган бўласан, керак бўлса, сен миллат, дин, инсониятнинг халоскорига айланасан!” – деган қарашларни сингдириш жараёни айнан мана шу каби хусусиятларга алоҳида эътибор берилаётганини кўрсатади.
Жаҳолат – билмаслик маъносини англатади. Бугун жаҳолат турли кўринишларда ўзини намоён қилмоқда. Шулардан бири диний билимсизликдир. Диний саводи паст бўлган кишилар ўзларини ислом динининг жонкуярлари қилиб кўрсатувчи, аслида эса, ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилиб қўйган турли оқим вакилларининг қуруқ ваъдаларига алданиб қолмоқдалар.
Жаҳолат оғир оқибатларни келтириб чиқармаслиги учун, одамлар онги ва қалбида маърифатнинг мутлақ устувор бўлишига эришиш, кишилар тафаккурини бойитиш, уларда соғлом ва собит эътиқодни шакллантириш учун кураш, бу йўлдаги назарий ва амалий ишларнинг ҳозиржавоблигини таъминлаш, таъсирчанлигини ошириш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолаверади.
Иммунитет тиббиётда организмнинг ўзини зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишга қодирлигини, тананинг турли юқумли касалликларга берилмаслик хусусиятини англатади. Инсон организмининг ана шу умумий иммунитет тизимидан фарқли равишда, мафкуравий иммунитет ҳар бир авлод учун ўзига хос хусусиятга эга бўлади ва мафкуравий дахлсизликни таъминлашга хизмат қилади.
Ҳозирги даврда инсон ҳаётида ахборот ва билимлар хилма-хиллигининг ўрни ва аҳамияти янада ошган. Билимлар мафкуравий иммунитет тизимининг асосий ва биринчи унсури ҳисобланади. Аммо билимлар кўп. Диний экстремизм ва терроризм тарафдорлари ҳам муайян “билим” ларга таянадилар ва уни омма онгига сингдиришга ҳаракат қиладилар. Демак, мафкуравий иммунитет тизимидаги билимлар объектив бўлиши, воқеликни тўғри ва тўлиқ акс эттириши, инсон маънавиятининг бойиши ва жамият тараққиётига хизмат қилиши лозим.
Бугунги кунда, ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм ва эгоцентризм, мутаассиблик ва ақидапарастлик ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг миллий ва диний анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган таҳдидлар тобора хатарли тус олиб, бутун жаҳонда тарқалиб боришига қарши курашиш ҳаётий-амалий аҳамият касб этмоқда.
Шу нуқтаи назардан қараганда, мафкуравий иммунитет тизимида унинг иккинчи асосий унсури – олинган билимлар замирида шаклланадиган маънавият ва қадриятларнинг ўрни беқиёсдир. Билимлар қанчалик холис ва чуқур бўлса, унинг замирида юзага келган маънавият ва қадриятлар ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Бир сўз билан айтганда, қадриятлар тизими мафкуравий иммунитетнинг имкониятларини белгилаб беради ва зарарли ғоялар йўлида мустаҳкам қалқон бўлиб хизмат қилади.
Шу жиҳатдан билимлар ва қадриятлар тизими мафкуравий иммунитетнинг шаклланишида асосий омил бўлиб қолаверади.
Мафкуравий иммунитетнинг учинчи муҳим унсури ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий-маърифий соҳалардаги мўлжал ва мақсадлар тизими билан боғлиқ. Ана шундай тизим бўлмас экан, хоҳ алоҳида инсон, хоҳ миллат ёки жамият бўлсин, гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишдаги мафкуравий тазйиқларга бардош бериши амримаҳолдир.
Мафкуравий иммунитет тизимини шакллантиришда ёт ғоялар кириб келишининг олдини олиш ва уларни йўқотишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига оладиган мафкуравий профилактиканинг ўрни катта. У ижтимоий институтлар томонидан хилма-хил шаклларда амалга ошириладиган ғоявий-тарбиявий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ишлар мажмуини, тўғри ташкил этилган тарбия тизимини қамраб олади.
Болага илк ёшидан бошлаб нима яхши, нима ёмон, уларга қандай муносабат билдириш керак, деган саволларга асосланган боғча, мактаб тарбияси, ундан кейин ижтимоий тарбия йўлга қўйилсагина ҳар бир миллат соғлом, ишончли, мустаҳкам иммунитетга эга бўлади. Демак, мафкуравий иммунитет – давлат ва миллатнинг маънавий бирлиги, маънавий соғломлигини ҳимоя қилувчи ғоявий қалқон вазифасини бажаради.
Жамиятнинг ўз эртаси ва келажагига ишончи ўз-ўзидан ҳосил бўлмайди. Бунинг замирида миллат бахт-саодати йўлида, демак ҳар бир фуқаро манфаатидан келиб чиқувчи махсус фаолият – мафкуравий тарбия ётади. Мафкуравий тортишувлардаги ғояни оммалаштириш услублари – мафкуравий тарбия услубларидир. Бу баҳсда пировард натижани илмга асосланган тарғибот ва ташвиқот ҳал қилади. Шу тариқа мафкуралар кураши – ғоялар тарғиботи ва ташвиқоти тортишувига айланади. Жамиятга ёт мафкуралар ўз ғояларини бирданига олиб кира олмайди. Улар аввало маҳв қилиниши керак бўлган миллат азалдан ишониб келган қадриятларга ишончини, умидини сўндиради. Бунинг учун миллат ишониб келган қадриятлар ёмонланади, обрўсизлантирилади. Натижада мафкуравий иммунитетни синдиришнинг биринчи босқичи амалга ошади – миллат ўзи ишониб келган ғоялар, қадриятларга бефарқ муносабатда бўла бошлайди. Бўшлиқ ана шундай яратилади, “очиб олинади”.
Мафкуравий бўшлиқ ҳосил бўлгач, энди унинг ўрнини тўлдирувчи ёт ғоялар жозибали тасвирлана бошланади. Бузғунчи ғояга хос “янгилик” ва у бераётган ваъдалар одамлар қулоғи ва кўзи орқали онг ва қалбига кира бошлайди. Мафкуравий бўшлиқ шу тариқа тўлдирила бошланади. Ёлғон ғоя одамлар онгига ўрнашса, у ҳам амалий кучга айланади.
Ҳозирги фан ва технологиялар равнақи даврида бошқа кишиларнинг онги ва қалбига яширин, ғараз мақсад билан таъсир кўрсатишни ифодалашда манипуляция кенг ишлатилмоқда. Ушбу вазиятда шахс ва унинг мафкуравий иммунитетига таъсир кўрсатиш жараёни манипуляция тушунчасида акс этади.
Бунда биринчидан, “даъватчи”нинг таъсири шахсга нисбатан зўрлик ва куч ишлатмасдан, балки маънавий, психологик хусусиятга эга бўлади; иккинчидан, бу таъсирда асл мақсад яширин қолади. Шунинг учун ҳам “ислом дини ниқобида” деган ибора ишлатилади; учинчидан, ғоявий манипуляция, зимдан таъсир кўрсатувчидан маҳорат ва билимни талаб қилади. Шундай экан, ғоявий манипуляцияни мафкуравий кураш, ёт мафкуралар томонидан қўлланилаётган таъсир технологиясининг таркибий қисми, деб аташ мумкин. Яъни манипуляция одамни у ёки бу ишни қилишга эмас, (тарғибот ва ташвиқотдан фарқли ўлароқ), балки шу ишни қилишга хоҳиш, истак уйғотишга хизмат қилади.
Ҳозирги вақтда экстремизм ва терроризм халқаро хавфсизликка, шу жумладан Марказий Осиёда асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Экстремизм ва терроризм хавфи ҳамда таҳдидларига қарши курашиш Ўзбекистон Республикаси учун биринчи навбатдаги вазифалардан бири бўлиб, минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикаси ҳар томонлама ўйланган тинчликсевар, прагматик ва изчил ташқи сиёсатни олиб бориб, экстремизм ва терроризмнинг умумий таҳдидларига қарши курашишда барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, хавфсизликнинг бўлинмаслиги, ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар хавфсизлиги ҳисобига мустаҳкамлашга йўл қўйилмаслиги, халқаро мажбуриятларни виждонан бажариш, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган норма ва тамойилларини ҳурмат қилиш принципларига асосланади.
Ўзбекистон Республикаси ўз тарихида экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларга бир неча маротаба дуч келган. Ушбу йўналишда хавф-хатар, таҳдид ва таҳликалар сақланиб қолаётганини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси кенг жамоатчилик ва халқаро ҳамжамият билан биргаликда экстремизм ва терроризм ҳамда уларни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.
Экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги мавжуд тажриба, шунингдек, минтақа давлатларидаги мазкур таҳдидларга қарши курашиш бўйича ҳолатнинг ретроспектив ва қиёсий таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, Марказий Осиёда экстремистик ва террорчилик фаолияти, асосан, миллатчилик (миллий), ижтимоий, диний ва сиёсий ғоялар остида амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича 2021 — 2026 йилларга мўлжалланган Миллий стратегиясида (кейинги ўринларда — Стратегия) экстремизм ва терроризмнинг минтақада тарқалиши учун асосий сабаб ва шарт-шароитлар ҳам, экстремист ва террорчилар ўз бузғунчи фаолиятида фойдаланадиган турли ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ғоявий ва бошқа омиллар ҳам инобатга олинган.
Стратегия Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг умумэътироф этилган тамойил ва нормаларига асосланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги, «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунларининг қоидаларини амалга оширишга қаратилган.

Download 44,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish