Маҳсулотни ҳаётий циклини асосий босқичлари Маҳсулот сифати унинг бутун ҳаётий цикли давомида назорат қилинади. Назорат ишларини енгиллаштириш учун ва уларни маълум бир тизимга келтириш учун маҳсулотни - ҳаётий сикли қўйидаги поғоналарга бўлинади;
Тадқиқот қилиш ва лойиҳалаштириш;
Яратиш;
Ўтказиш поғонаси;
Эксплуатация қилиш.
Тадқиқот ва лойиҳалаштириш поғоноси - бу маҳсулотни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, техникавий-топшириқ, лойиҳалаштириш ва тажриба-конструкторлик ишларини ўз ичига олади.
Ишлаб чиқариш (яратиш) поғонаси - лойиҳаланаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш, қўлланиладиган жойда монтаж қилиш ва ишлаб чиқаришдан қайтариш ишларини ўз ичига олади (утилизация).
Ўтказиш поғонаси - маҳсулотни етказиб бериш, сақлаш, ташиш, юклаш ишларини ўз ичига олади.
Ишлатиш ва қўллаш поғанаси - ишлатишга тайёрлаш, техник хизмат, ремонт ва қиёслаш ишларидир.
Метрологик экспертизани мақсади, вазифалари ва мазмуни ГОСТ 8.103-73 ГСИ «Метрологическая экспертиза документации. Основние положения».
МИ 13.25-86 ГСИ «Метрологическая экспертиза документации. Основние положения».
Техникавий ҳужжатларни метрологик экспертизаси – бу маҳсулотни ўлчанадиган қийматларни танлаш, аниқлик меъёрларини ўрнатиш бўйича техникавий ечимларни баҳолаш ва таҳлил қилишдир.
Техник ҳужжатларни метрологик экспертизасини мақсадлари:
Ҳар бир корхона, соҳа ва умуман ишлаб чиқаришда ўлчашларни ягоналигини таъминлашдир.
Сифатли маҳсулотни ишлаб чиқариш учун асос яратиш.
Ишлаб чиқаришни саморадорлигини ошириш.
Метрологик экспертиза ўз вазифаларини мувофақиятли бажариш учун, битта шартга риоя қилиш керак:
Экспертиза ҳужжатларини яратилишини биринчи поғаналаридан, маҳсулотни яратиш учун буюртма ва техник топширикдан бошлаш керак.
Ўз вақтида ўтказилган экспертиза шу маҳсулотни яратишда энг мақбўл вариантни танлаш учун, ўлчаш воситаларини яратишда керакли усуллар ва методикаларга ўз вақтида буюртма бериш учун имкониятлар яратади.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш поғаносида метрологик таъминот билан боғлик масалалар тўлиқ хал қилинмаганда, халқ-хўжалиги учун мураккаб ва зарур бўлган объектларни ишлаб чиқаришда метрологик экспертиза ўтказилади.
Метрологик экспертиза қўйидагиларни аниқлаш учун ўтказилади:
1) Маҳсулотни аниқ характеристикалари учун техникавий талабларни тўлиқлиги.
2)Тўлиқ назоратни таъминлаш учун ўлчанадиганқийматлар (турларини) номенклатурасини етарлиги.
3) Ҳужжатларда ўлчаш воситаларини турларини кўрсаткичлари ва ўлчашвоситаларини метрологик характеристикаларига талабларни борлиги.
Текширилаётган ўлчаш воситасини анологик ўлчаш воситасига алмаштириш имконияти борлиги.
Стандартлаштирилган ва аттестацияланган ўлчашларни бажариш методикаларини мавжудлиги ва қўлланиши.
6) Ўлчашларни бажариш шароитларига қўйилган талабларни тўлиқлиги ва тўғрилиги.
7) Физикавий катталикларни атамалар, таърифлар ва номларининг тўғри ёзилиши.
8) Маҳсулот сифатини назорат қилиш учун, атроф муҳитни мухофаза қилиш ва ишчилар саломатлигини асраш учун хавфсизлик талаблари яратилганлиги.
Метрологик эскпертизани мақсадга муовификлигини ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташқилот тасдиқлаб беради.
Метрологик экспертизага қўйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: деталларни йиғма чизмалари, габарит ва монтаж чизмалари, тушунтириш хати, техник шартлар, синовларнинг дастурлари ва методикалари ва хоказо.
Метрологик экспертиза 2-босқичда ўтказилади:
1-Босқич. Ҳужжатларни ҳакиқий намуналарини кўпайтиришга беришдан олдин текшириш.
2-Босқич. Ҳужжатларни мазмуни ва бажарилишига жавобгар шахсларни имзоси борлигида (нормаконтролъ ва буюртмачи имзоси бўлиши шарт эмас) шу ҳужжатларни ҳақиқий намуналарини текшириш.
Метрологик экспертизани натижалари ва метрологик таъминоти самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқилган чоралар эксперт хулосасида баён этилади.
Метрологик экспертизани метрологик хизмат мутахассислари ва тематик-ишлаб чиқариш бўлими мутахассислари олиб боришади.
Тематик - ишлаб чиқариш бўлими мутахассислари техник ҳужжатлардаги ўлчаш қийматларини ҳажми ва номенклатураси, ўлчаш чегараларини ва хакозоларни экспертизани олиб борадилар.
Метрологик хизмат мутахассислари ўлчанадиган қийматларни, ўлчаш услубиятини ўлчаш воситаларини тўғри танланганлигини экспертиза қилишади.