Мустақил ишлаш учун масалалар
1-масала. Туман консерва саноати корхоналари томонидан жорий йилда қуйидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди:
Консерва турлари
|
Банкалар сиғими
|
Банкалар сони, минг дона
|
Томат соуси
Бақлажон икраси
Тузланган бодринг
Қуюлтирилган сут
|
535 г
510 г
1000 см3
400 г
|
1440
1510
700
850
|
Жорий даврда ишлаб чиқарилган консерва маҳсулотларнинг умумий ҳажмини шартли натурал ўлчов бирлигида ҳисобланг ва жадвални тўлдиринг.
Изоҳ: Банкалар сиғимини 353,4 см3 га, оғирлигини эса 400 граммга шартли равишда келтириш қабул қилинган.
2-масала. Ҳисобот даврида корхона қуйидаги ювиш воситаларини ишлаб чиқарди:
|
Миқдори, т.
|
Шартли натура бирликка ўтказиш коэффициенти
|
Шартли натура ўлчовдаги маҳсулот, т.
|
А
|
Q
|
R
|
QK
|
Хўжалик совуни:
ёғлиги 60,0%
ёғлиги 40,0%
Атир совуни (ёғлиги 80,0%)
Синтетик ювиш воситаси (ёғлиги 10,0%)
|
154
120
145
82
|
|
|
Жами
|
|
|
|
Корхонада ишлаб чиқарилган кир ювиш воситалаларининг умумий ҳажмини шартли натурал ўлчов бирлигида (шартли кир ювиш воситаси сифатида 40,0% ёғли совун олинади) ҳисобланг.
3-масала. Корхонада ишлаб чиқариш мақсадларида сарфланган ёқилғи турлари бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:
Ёқилғи турлари
|
Миқдори
|
Шартли ёқилғига айлантириш коэффициенти
|
1. Мотор ва дизель ёқилғиси (т)
2. Мазут, т
3. Кўмир, т
4. Табиий газ, минг куб.м
|
550
270
425
680
|
1,43
1,37
0,90
1,20
|
Корхонада сарфланган ёқилғи умумий ҳажми шартли натурал ўлчов бирлигида ҳисоблансин.
Эслатма: Шартли ёқилғи бирлигининг иссиқлик бериш қобилияти=700 кал/кг.
4-масала. Жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг ғишт заводларидан бирида миллий стандарт асосида 155 млн. дона ғишт ишлаб чиқарилган. АҚШда эса шу йили ҳудди шундай ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ғишт заводида АҚШ миллий стандартлари асосида 315 млн. дона ғишт ишлаб чиқарилган бўлса:
1) АҚШдаги заводда ишлаб чиқарилган ғиштни Ўзбекистонда қабул қилинган ўлчам (250×120×65мм) бўйича сонини;
2) Ўзбекистондаги заводда ишлаб чиқарилган ғиштни АҚШда қабул қилинган ўлчам (193×92×57мм) бўйича сонини ҳисобланг.
5-масала. Заводнинг ялпи маҳсулоти «N»-йилда шартнома бўйича 12,0 млн. сўм бўлиб, хақиқатда эса 12,2 млн. сўмни ташкил этди.
«N+1»- йил учун шартномада заводнинг ялпи маҳсулоти 11,9 млн. сўм деб белгиланган бўлса шартнома мажбурияти нисбий миқдори ҳисоблансин.
6-масала. Текстиль комбинати тикувчилик фабрикасига ўзаро тузилган шартномага кўра, биринчи ярим йилликда 150 минг м.кв. чит ва 103 минг м.кв. шойи етказиб бериши керак эди. Ҳақиқатда эса 170 минг м.кв. чит ва 250 минг м.кв. шойи етказиб берилди.
Ҳар бир маҳсулот тури бўйича шартнома мажбурияти бажарилиши нисбий миқдорини ҳисобланг.
7-масала. Завод шартнома бўйича жорий даврда 12 млрд.сўмлик товар маҳсулоти ишлаб чиқариши керак бўлиб, бунда ишчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони 400 кишини ташкил этган. Ҳақиқатда эса ушбу даврда 13,1 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ишчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони 410 кишини ташкил этди.
Шартнома мажбурияти бажарилиши нисбий миқдорини:
1) ишлаб чиқарилган товар маҳсулоти бўйича;
2) ишчиларнинг рўйхатдаги ўртача сони бўйича;
3) бир ишчига тўғри келадиган маҳсулот миқдори бўйича ҳисобланг.
8-масала. Фабрика шартнома бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 5,6% ошириши керак эди, ҳақиқатда эса ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 8,9 % ошди.
Маҳсулот ҳажми бўйича шартнома мажбурияти бажарилиши нисбий миқдори ҳисобланг.
9-масала. Шартнома бўйича 1 сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳаражатлари 4,0% камайиши керак эди, ҳақиқатда эса 5,4 % га камайди.
1 сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳаражатлари бўйича шартнома мажбурияти бажарилиши нисбий миқдорини ҳисобланг.
10-масала. Бирлашмага кирувчи корхоналарда маҳсулот сотиш режасининг бажарилиши қуйидаги маълумотларда ифодаланган:
Do'stlaringiz bilan baham: |