4-Мавзу: Тасвирга ишлов бериш ва уни ўзгартириш. Филтрлар ва частоталар. Маърузачи: Б.Э.Боймуродов Режа: - 1. Рақамли видеонинг асосий тавсифлари
- 2. Тасвир сифати
- 3. Сиқиш стандартлари
Рақамли видеонинг асосий тавсифлари Рақамли видео бешта асосий хусусиятларга эга: Экран ўлчами Кадрлар частотаси Ранг чуқурлиги (ранг ўлчами) Битрейт (видео оқим кенглиги) Тасвир сифати. Экран ўлчами (Resolution) – Экранда таркиб топган тасвирнинг (видео кадр) горизонтал ва вертикали бўйича нуқталар (пиксел) сонини билдиради. Ёзишдан олдин ўлчамни дастлаб қаторда нуқталар сонининг қиймати (горизонтал ўлчам), сўнгра тасвирларни кўришда иштирок этувчи қаторлар сони (вертикал ўлчам) кўрсатилади. Масалан, PAL европа видеостандарти учун кадр ўлчами 720х576 пикселни ташкил этади, шимолий Aмерика стандарти NTSC учун 720х480, юқори аниқликдаги видео учун (HD 720p) – 1280х720, янги урфдаги стандарт HDTV (Full HD) учун – 1920x1080 нуқта. Бундан кўриниб турибдики, экран ўлчами қанчалик юқори бўлса, видео сифати шунча яхши бўлади. Кадрлар частотаси – Секундига қанча сондаги кадрлар алмашинувини кўрсатувчи қиймат. Видеосигнални чиқаришнинг стандарт тезлиги 30 кадр/секунд қийматига тенг деб қабул қилинади. Кино учун бу кўрсаткич бир оз паст бўлади ва 24 кадр/секундни ташкил этади. Ранг чуқурлиги (ранг ўлчами) - Видео тасвирларни шакллантиришда иштирок этиши мумкин бўлган ранглар сонини кўрсатувчи хусусият. Рақамли видеода ранглар сони битларда ўлчанади. Бир бит мос равишда икки хил қийматни (0 ёки 1) қабул қилиш мумкин ва фақат иккита рангни мос равишда кодлаш (одатда қора ва оқ) имконини беради. Иккита бит ёрдамида 4 рангни (22 = 4), учта бит ёрдамида 8 рангни (23), тўртта бит ёрдамида 16 (24) кодлаш мумкин ва ҳоказо.
Одатда, ранг ўлчамлари махсус ранг моделлари ёрдамида тавсифланади. Компьютер технологиясида RGB модели кўлланилади, ранг чуқурлигини қуйидаги анча кенг тарқалган режимларда кўрсатилиши мумкин: 8 бит (256 ранглар), 16 бит (65.536 ранглар) ва 24 бит (16.777.216 ранглар). Турли фикрларга кўра, инсон кўзи 5 дан 10 миллионгача ранг тусларини қабул қилиш мумкин. - Одатда, ранг ўлчамлари махсус ранг моделлари ёрдамида тавсифланади. Компьютер технологиясида RGB модели кўлланилади, ранг чуқурлигини қуйидаги анча кенг тарқалган режимларда кўрсатилиши мумкин: 8 бит (256 ранглар), 16 бит (65.536 ранглар) ва 24 бит (16.777.216 ранглар). Турли фикрларга кўра, инсон кўзи 5 дан 10 миллионгача ранг тусларини қабул қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |