Немис файласуфи И.Кант жамиятнинг вужудга келишини ахлоқнинг шаклланиши билан изоҳлаган.
Г.Гегел эса жамиятнинг шаклланиши ва ривожланиши сабабларини мутлақ руҳнинг ривожланиши билан тушунтирган.
Л.Фейрбах дин билан боғланган, ижтимоий тараққиёт сабабларини диний онг тараққиётидан излаган.
Француз мутафаккири О.Кант жамиятнинг ривожланиш сабабларини инсоният маънавий тараққиётининг уч босқичи (теология, метафизик, позитив босқичлар) билан изоҳлаган.
К.Маркас жамиятнинг ривожланиш сабабларини синфий кураш ва инқилобий ўзгаришлар билан боғлаган, барча ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни синфий нуқтаи назардан тушунтирган.
О.Контнинг позитив ижтимоий фалсафасида жамият ривожланишининг бош негизи ва унинг қонуний характерга эга эканлиги муаммоси муҳим ўрин тутади. Конт инсониятнинг интелектуал эволюциясини “уч босқич қонуни” орқали тушунтиришга ҳаракат қилди. Бу қонунга мувофиқ инсониятни билиш фаолияти унинг ижтимоий онги бутун инсоният тарихи ўз тараққиётида қуйидаги уч босқични:

теологик-илоҳий ривожланиш;
метафизик босқич;
позитив юксалиш босқичларини кечиради.
О.Конт
О.Конт концепцияси
“Онг тараққиёти”
К.Маркс (1818-1883) ва Ф.Энгельс (1820-1895) жамиятни ўз-ўзидан ривожланадиган, иқтисодий ривожланишнинг бир босқичидаги барча мамлакатлар учун умумий бўлган ўта мураккаб тизим сифатида тавсифлайди. Жамиятнинг зиддиятли бирликни ташкил этадиган барча таркибий қисмлари моддий ишлаб чиқариш муносабатлари билан белгиланади. Мазкур муносабатлар мажмуи базисни, яъни жамиятнинг иқтисодий негизини ташкил этади. Шу асосда жамиятнинг ўзига хос ижтимоий муносабатлар амал қиладиган муайян-ижтимоий тараққиёт типи шаклланади. Жамиятнинг умумий иқтисодий асосда шаклланадиган ва “алоҳида, ўзига хос хусусият”га эга бўлган типини Маркс ижтимоий-иқтисодий формация деб белгилайди. Ижтимоий-иқтисодий формацияларнинг ўзгаришига Маркс пировард натижада ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг диалектикаси билан белгиланадиган қонуний, табиий-ижтимоий тараққиёт жараёни сифатида қарайди.

Карл Маркс
Ф.Энгельс
Маркс концепцияси
“Иқтисодий тараққиёт”