4. ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРУВЧИ ПСИХОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАР
Тарбияли бўлим - бу хулк-атворини назорат килишдан иборатдир: бундай назорат инсонни ёмон хатти-харакатларни бажармаслик имкониятини беради.
Агар шахс хулк - атворини ахлокийлиги хакида кайгурса, у ижтимоийлашувга эришган бўлади.
Тарбияланганлик ижтимоийлашувни ўрганиш жараёни сифатида караладиган ёш психологиясида олинган натижаларга асосланади: бола ўзини эгоцентрик эмас, балки тарбияли тутиши учун тарбияланганлик кандай рагбатлантирилиши керак? Тарбия ўз мохиятига кўра ижтимоий жихатдан ижобий эхтиёжларни хосил килишидир. Агар таълим шахснинг онгини шакллантириш бўлса, тарбия унинг онгсизлик сферасига таъсир этишдир. Болаларга уларни тарбиялайдиганларга хиссий якинлик хос. Одатда 6 ойлик болалар унга \амхўрлик киладиган ота-онасига бо\ланиб коладилар. Ота-онанинг олдида бўлишг улар билан мулокотда бўлиш болаларга жуда ёкади, уларнинг йўклиги болага ёкмайди. Ота - онанинг \амхўрлигини билдирадиган сўзлар, хатти-харакатлар бола учун жуда катта ахамиятга эга, уни эркаламаслик, суймаслик салбий ахамиятга эга бўлади. Хулк-атворнинг дастлабки ижтимоийлашуви худди шу ўрганиш жараёни оркали содир бўлиши мумкин: хулк-атворнинг исталган шакллари \амхўрлик ва эътибор билан такдирланади, кутилмаган шакллари эса кўллаб-кувватланмайди. Лекин яхши хулк-атворни ра\батлантириш ва ёмон хулк-атвор учун жазолаш ахлокий ижтимоийлашувнинг кичик бир кисмидир. Биз кўриб чиккан хулк - атвор хамма болаларга хам тааллукли эмас.
Болаларни тарбиялаш самарадорлигини оширишда анъана ва урф-одатларни роли катта.
Халк урф-одатлари, анъаналари ва маросимлари катта тарбиявий ахамиятга эгадир. Улар одамларни бир-бирига якинлаштиради, дўстлик - биродарлик хис - туйгуларини ривожлантиради. Булар ўз навбатида ёшлар учун ибрат намнасини ўтайди.
Мустакил жамиятнинг бахт-саодати йўлида халол мехнат килиш: жамият бойлигини саклаш ва кўпайтириш йўлида хар бир кишининг тинмай \амхўрлик килиши: ижтимоий бурчни яхши англаш; жамият хаётида ва шахсий хаётда халоллик ва ростгўйлик, ахлокий софдиллик, одамийлик ва камтарлик, миллий ва иркий адовтларга асло йўл кўймаслик ва шу кабилар тарбия жараёнининг мухим психатларидир.
Тарбия жараёнида ғамхўрликнинг функцияси каттадир. Болалар бефарк ота-оналарга нисбатан ғамхўр ота - онага кўпрок таклид киладилар. Гамхўр ота-оналар боланинг салбий хулк-атворини кўллаб-кувватламаганда бола ўз хатти-харакатларининг окибатини эртарок англайди.
Тарбиявий жараён амалга оширишда гамхўрлик билан бир катордла яхши кўришга асосланган интизомга риоя килиш зарурдир. Бу бола билан доимий мулокотни - тушунтиришни, мухокама килишни, агар боланинг хулк-атвори шуни талаб килса, о\заки танбех беришни, яхши хулк - атвор учун такдирлашни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |