Эскириш - бу асосий воситалар қийматини, ҳисобот даври давомида тизимлашган услубда, босқичма-босқич ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) қийматига ўтказишдир.
Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашни аудит текширувидан ўтказаётганда аудиторнинг вазифаси асосий воситаларга нисбатан эскиришни ҳисоблаш усуллари тўғри қўлланилганини текшириш ва тасдикданган меъёрларига риоя қилинаётганини назорат қилишдан иборат. Асосий воситалар объектлари бўйича ҳар ойда эскириш ҳисобланишининг тўғри амалга оширилганлиги катта аҳамиятга эга. Чунки эскириш меъёрларининг билмаган ҳолда ёки атайин белгиланган нормадан ошириш ёки камайтириш маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархини нотўғри аниқлашга, бинобарин, олингаи фойда ва бюджетга тўловлар миқдорларини нотўғри ҳисоблашга олиб келади. Натижада мижоз молиявий ҳисоботнинг бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботларида корхона молиявий ҳолати ва молиявий натижаларга доир маълумотлар БҲМС талабларига мос бўлмаган тартибда келтирилади.
Амортизация ажратмаларининг меъёрлари ҳар бир инвентарь объектнинг дастлабки қийматига нисбатан белгиланган фоиз ҳисобида аниқланади. Уларнинг бир ойлик меъёри бир йиллик меъёрнинг 1/12 миқдорида белгиланади.
Асосий воситаларнинг янгиланишида корхоналар ва ташкилотларнинг манфаатларини ошириш мақсадида уларнинг фаол қисми (машина, ускуна, транспорт воситалари) бўйича тезлаштирилган эскириш меъёрлари қўлланилади, яъни, ушбу маблағларнинг дастлабки қиймати ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига, эскириш бўйича кўзда тутплган меъёрлардан ташқари қисқароқ вақтда тўлиқ ўтказилиши мумкин. Бунинг учун корхоналарга эскириш меъёрларини кўпи билан икки маротаба ошириш рухсат этилган.
Аудит ўтказиш жараёнида эскиришни ҳисоблашда асосий воситаларнинг барча объектлари ҳисобга олинганлиги, асосий воситалар ҳаракати ҳисобга олинган ҳолда эскириш ҳисобланганлиги, эскириш меъёрлари тўғри қўлланилганлиги текширилади.
Ер участкаларига амортизация ҳисобланмайди. Шунингдек қуйидаги асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланмайди:
Асосий воситалар объектлари бўйича эскириш, ушбу объект бухгалтерия ҳисобига олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҳисобланади ва ушбу объектнинг қиймати тўлиқ қоплангани ёки хусусий эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа мулк ҳуқуқи тугатилгани муносабати билан бухгалтерия ҳисобилан чиқарилгунгача қадар давом этади.
Асосий воситалар объектлари бўйича эскиришни ҳисоблаш ушбу объект бўйича эскириш тўлиқ қопланган ёки у бухгалтерия ҳисобилан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи куни тўхтатилади. Асосий воситалар объектлари бўйича ҳисобланган эскириш бухгалтерия ҳисобида у тегишли бўлган ҳисобот даври бўйича акс этилади ва корхона ушбу ҳисобот даврида фаолият натижалари қандай бўлганлигидан қатъи назар ҳисобланади.
Асосий воситалар объектлари бўйича ҳисобланган эскириш бухгалтерия ҳисобида акс этилиши тегишли суммалар алоҳида счётда жамлаш йўли билан амалга оширилади.