Навоий вилояти ХТХКТМОХМ техника фанлари номзоди, доцент
Сувонов Олим Омонович
Мавзу. Таълимда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари
Дарснинг мақсади: Тингловчиларга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва уларни таълим жараёнига тадбиқ қилишда вужудга келадиган муаммоларни ечишга ўргатиш.
Дарсда қўлланиладиган методлар: “Кейс-стади”, “Баҳс-мунозара ва Хулосалаш методлари.
Кутилаётган натижа: Тингловчиларда замонавий ахборот - коммуникация технологиялари ҳамда уларни таълим жараёнига тадбиқи бўйича янги кўникмаларга эга бўладилар.
Таянч иборалар: Технология, ахборот технологиялари, мультимедиа тушунчаси, мультимедианинг техник-дастурий таъминоти, виртуал борлиқ, компьютер тармоқлари, интернет.
“Кейс-стади” методи “Баҳс-мунозара” методи Режа: Режа: - Замонавий ахборот коммуникация технологиялари ва улардан таълим жараёнида фойдаланиш имкониятлари;
- Таълим жараёнида амалий дастурлар ва мультимедиа технологияларидан фойдаланиш;
- Интернет таълим ресурслари ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш;
Янги мавзунинг
баёни
Замонавий ахборот коммуникация технологиялари ва улардан таълим жараёнида фойдаланиш имкониятлари Технология грек (юнон) тилидан (techne) таржима килганда санъат, махорат, билиш маъноларини англатади, булар эса ўз навбатида жараёнлардир. Ахборот технологияси –ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, қурилмалар, усуллар ва жараёнлар. Замонавий ахборот-коммуникация технологияси (АКТ) Бу замонавий компьютерлар ва телекомуникацион воситаларидан фойидаланадиган, фойдаланувчи ишлаши учун «дўстона» интерфейсга эга бўлган ахборот технология демакдир. Замонавий ахборот технологияларининг таълим жараёнларига жорий этилиши Замонавий ахборот технологияларининг таълим жараёнларига жорий этилиши: - ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни моделлаштириш орқали фан соҳасини чуқур ўзлаштирилишига;
- ўқув фаолиятининг хилма-хил ташкил этилиши ҳисобига тингловчининг мустақил фаолияти соҳасининг кенгайишига;
- интерактив мулоқот имкониятларининг жорий этилиши асосида ўқитиш жараёнини индивидуаллаштириш ва дифференциялаштиришга;
- сунъий интеллект тизими имкониятларидан фойдаланиш орқали тингловчининг ўқув материалларини ўзлаштириш стратегиясини эгаллашига;
- ахборот жамияти аъзоси сифатида унда ахборот маданиятининг шаклланишига;
- ўрганилаётган жараён ва ҳодисаларни компьютер технологиялари воситасида тақдим этиш, ўқувчиларда фан асосларига қизиқишни ва фаолликни оширишга олиб келиши билан муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |