Мавзу талаб ва таклиф назарияси. Бозор мувозанати. Рақобат ва монополия. Нархнинг моҳияти ва шаклланиш хусусиятлари


-чизма Истеъмолчининг оптимал танлови



Download 348,22 Kb.
bet16/41
Sana23.02.2022
Hajmi348,22 Kb.
#128709
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41
Bog'liq
1-мавзу маъруза(1)

8-чизма
Истеъмолчининг оптимал танлови





A
С

 D
 F И3


И2
И1

0 B


D нуқтада истеъмолчи эҳтиёжларининг қондирилиши максимумлашади, чунки бу нуқта эҳтиёжларнинг максимал қондирилишини таъминловчи товар ва хизматлар тўплами энг кўп қониқиш берувчи бефарқлик эгри чизиғининг бюджет чизиғи билан кесишган жойида ётади.


Рақобат бозор иқтисодиётининг ва умуман товар хўжалигининг энг муҳим белгиси, уни ривожлантириш воситаси ҳисобланади.


Рақобатнинг иқтисодий мазмунини тушуниб олиш унга турли томондан ёндашишини талаб қилади. Мустақил товар ишлаб чиқарувчилар (корхоналар) ўртасидаги рақобат товарларни қулай шароитда ишлаб чиқариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашдан иборат. Бунда улар керакли ишлаб чиқариш воситалари, хом-ашё ва материаллар сотиб олиш, ишчи кучини ёллаш учун ҳам курашади. Ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобат пировардида истеъмолчиларни ўзига жалб этиш учун курашни ҳам англатади.
Ресурсларни етказиб берувчилар ўзларининг иқтисодий ресурсларини (капитал, табиий ресурслар, ишчи кучи) юқори нархларда сотиш учун рақобатлашадилар. Ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчилар ўртасидаги рақобат бозор муносабатлари ривожланган, иқтисодиёт тўлиқ эркинлашган шароитда ёрқин намоён бўлади.
Рақобат истеъмолчилар ўртасида ҳам юз беради: улар товарларни қулай ва арзон нархларда сотиб олишга ҳаракат қиладилар, яъни харидор ҳар бир сарфланган пул бирлиги эвазига кўпроқ нафлиликка эга бўлишга ҳаракат қиладилар. Арзон ва сифатли товарни сотиб олиш учун курашадилар.
Шундай қилиб, рақобат кўп қиррали иқтисодий ҳодиса бўлиб, у бозорнинг барча субъектлари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ифодалайди. Рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади.
Бу муносабатларни қийматнинг меҳнат ва нафлилик назарияларини синтез қилиш усулини давом эттирган ҳолда қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин (1-чизма).
Чизмадан кўринадики, ишлаб чиқарувчилар сарфланган харажатларнинг ҳар бир бирлиги эвазига кўпроқ фойда олиш мақсадида рақобатлашадилар. Мана шу фойда орқасидан қувиш натижасида улар орасида товарларни сотиш доираларини кенгайтириш, қулай бозорлар, арзон хом-ашё, энергия ва арзон ишчи кучи манбаларига эришиш учун кураш боради.
Ўз навбатида харидорлар, яъни истеъмолчилар сарфлаган ҳар бир сўм харажати эвазига кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашадилар, уларнинг ҳар бири арзон, сифатли товар ва хизматларга эга бўлишга ҳаракат қилади.



Download 348,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish