- Мавзу: Tabiiy gazni nordon komponentlardan tozalash.
- Табиий газларни таркиби ва хоссалари.
- 2. Газларни амин ёрдамида тозалаш қурилмасининг тавсифи.
- 3. Нордон газ таркибидан олтингугурт ажратиб олиш жараёни.
- Регенерация гази цеолит қурилмасидан 4,0-5,0 МПа босим ва 70°С ҳарорат билан Н2S ва CО2 лардан тозалаш учун келаётган нотоза газ Е-1 нотоза газ сепараторидан ўтади. Е-1 да нотоза газдан механик бирикмалар ва суюқ углеводородлар ажралади. Петон насадкалари билан жиҳозланган К-1 да нотоза газ эритмаси билан учрашади ва у ерда Н2S ва CО2 лар билан 25% ли ДЭА эритмаси орасида абсорбция жараёни кетади.
- Абсорберда тозаланган газ қурилмадан олиб кетилаётган газ таркибидаги ДЭА ни заррачаларидан тозаланиш учун Е-2 га узатилади ва газ 3,8-4,0 МПа босим ва 35-40°С ҳарорат билан истаеъмолчиларга узатилади.
- К-1 абсорбердан тўйинган ДЭА Е-3 шамоллатгичга узатилади.Е-3 шамоллатгичда босимни 0,5 МПа гача , тушиши ҳисобига қисман Н2S, СО2 лар ва экспанзер газлари ажралади. Ажралган нордон газлар паст босимли машъала (ФНД)га ташланади.
- Е-3 да ажралган тўйинган эритма Е-4 қадолаш (усреднительную) идишига узатилади, ва бу ерда Н2S, СО2 ларни миқдори ҳам ўртача ҳолга келади. Е-4 қадолаш идишидан тўйинган қоришма Т-1/1,2 ни қувур ичи оралиғига узатилади ва у ерда регенерация қилинган қоришма ҳарорати ҳисобига 105°С гача қизийди. Кейин қизиган туйинган қоришма К-2 десорберига тушади.Тўйинган ДЭА қоришмаси учун иссиқлик, туйинган буғ билан қиздирилувчи Т-2-1,2 ёрдамида берилади.
- К-2 тагидан оқиб чиқувчи регенарация қилинган қоришма 0,1 МПа босим ва 125С ҳарорат билан Т-1/1.2 ҳарораталмашловчини қувурлар аро оралиғига узатилади ва у ерда тўйинган ДЭА эритмасини ҳам қиздиради.
- Кейин регенрация қилинган ДЭА эритмаси ХВ-1/1,2,3 АВО лари орқали ўтиб Е-5 эритма йиғувчига тушади. Регенерацияланган ДЭА эритмаси Е-5 йиғувчидан Н-1насоси ёрдамида иккита оқим бўйича Х-1 совутгичи орқали К-1 абсорберни юқори қисмига (28-тарелка) узатилади (Q=190 м3/соат) ва Х-2 совутгичи орқали, К-1 ни 20-тарелкасига (Q=270 м3/соат) узатилади.Шундай қилиб эритма цикли тугайди.
- К-2 дан чиқаётган буғ-конденсати десорберни юқори қисмида ўрнатилган “Петон” насадкаларида совуйди (t=45°С) .
- «Петон» насадкалари айланувчи сув билан суғорилади.Айланувчи сув десорбердан ўз оқими билан Н-10 насосини кириш қисмига оқиб келади. Ва 40°С ҳарорат билан Х-В-2/1,2 орқали К-2 десорберни юқори қисмига узатилади. Ёзни жазирама кунларида айланма сув қўгшимча равишда Х-3 орқали ҳам ўтказилади.Айланма сувни бир қисми Н-10 насоси ёрдамида совутгичга кирмай узатилади.
- Угликислотали (СО2) ва водород сульфидли Н2S ли нордон газлар К-2 десорбердан 0,7 кгс/см2 босим ва 45°С ҳарорат билан олтингугурт олиш қурилмасига узатилади.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |