Мавзу: Ўта хавфли инфекциялар: бруцелёз, сибир яраси лаборатор ташхисоти


Касалликнинг одамлардаги патогенези



Download 31,78 Kb.
bet4/5
Sana23.02.2022
Hajmi31,78 Kb.
#177409
1   2   3   4   5
Bog'liq
мавзу 6

Касалликнинг одамлардаги патогенези. Бруцеллёз одамларга касал молнинг хом сути ва сут маҳсулотлари (пишлоқ, мой, творог, бринза), шунингдек, чала қовурилган ёки чала пиширилган гўшт истеъмол қилинганда ёки улар билан бевосита мулоқотда бўлганда юқади. Микроб организмга алиментар, алоқа ва ҳаво-томчи йўллари орқали тушади. Бу касбга хос касаллик бўлганлиги учун, асосан, ветеринар, зоотехник, чўпон, сут, мол фермалари, кушхона, пишлоқ тайёрловчи корхоналар хизматчилари, шунингдек, юнг, тери қабул қилувчилар касалланади.
Бруцеллёз фаслга боғлиқ бўлиб, қишлоқ жойларда, асосан, қўзилатиш даври, яъни март–май ойларида кўп учрайди. Шаҳар шароитида эса йил давомида учраши мумкин.
Касалликнинг яширин даври 1–3 ҳафта, баъзан бир неча ой бўлиши мумкин. Организмга тушган бруцеллалар лимфа тугунларида, ретикул-эндотелиал системада жойлашади, шу ерда кўпаяди ва лимфа йўллари орқали қонга ўтади, натижада узоқ давом этадиган бактериемия ҳолати кузатилади. Қон орқали бруцеллалар талоқ, кўмик, лимфа тугунларига тушиб кўпаяди.
Одам ва ҳайвонларда касалликнинг биринчи кунлариданоқ секин ривожланадиган ўта сезгирлик, яъни аллергия ҳолати ривожланади, бу ҳолат касаллик давомида ва бемор соғайгандан кейин ҳам узоқ вақтгача сақланиб қолади.
Бруцеллез ўткир септик ва сурункали касаллик бўлиб, кўпинча одамларда клиник белгилари хилма-хил тарзда сурункали кечади.
Касалликнинг дастлабки даврида беморнинг ҳарорати аста-секин кўтарилиб, 1–2 ҳафтада 400C гача етади, сўнг пасая бошлайди, 4–14 кундан кейин яна қайталайди. Бундай ҳолат бир неча бор такрорланиши мумкин. Иситма чиққанда беморнинг эти увишиб қалтирайди, дармони қурийди, иситма пасайганда ғарақ-ғарақ терлайди, баданига турли тошмалар тошади. Бруцеллёз сурункали кечганида жинсий безлар зарарланади, натижада орхит, эпидидимит, аёлларда эса оофарит, мастит ривожланиши мумкин. Айрим ҳолларда инфекция оқибатида эркак ва аёлларда бепуштлик, бола ташлашлар кузатилади.
Бруцеллалар ҳужайра ичига кириб яшаганлиги сабабли дори кор қилмайди, улар вақти-вақти билан кўпайиб қайтадан қонга тушади, касаллик янгиланади, шунинг учун бруцеллез узоқ давом этади ва рецидивлар (қайталаниш) беради.
Касалликнинг енгил, симптомсиз шаклларини аниқлаш бирмунча қийин, шунинг учун бу инфекцияга фақат лаборатория текширувлари ёрдамида ташҳис қўйилади.
Одамлардаги бруцеллёзнинг кўп клиник белгилари безгак, сил, ревматизм, қорин тифи ва тошмали тиф, Ку-иситмаси белгиларига ўхшаб кетади, шунинг учун дифференциал диагностика муҳим аҳамиятга эга.
Иммунитети.Бруцеллёздан соғайган кишиларда стерил ёки ностерил иммунитет ҳосил бўлади; ҳужайравий ва гуморал иммунитетлар кишиларнинг инфекцияга чидамлилигини таъминлайди. Иммунитет асосида макрофаг ва Т-лимфоцитлар фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, фагоцитоз ва аллергик ҳолат бруцеллаларнинг организмда тарқалишига қаршилик қилади. Гуморал омиллар (агглютинин, комплементни бириктирувчи ва нотўлиқ антителолар) бруцеллаларни тезда бириктириб олади ва организмни микробдан тозалайди, беморнинг соғайиши даврида пайдо бўладиган бактериофаглар ҳам шундай вазифани ўтайди.

Download 31,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish