Мавзу: СТАНДАРТ НОАНИҚЛИК. - Режа:
- Стандарт ноаниқлик.
- Асбоблар ноаниқлиги.
- Ўлчанадиган объект (намуна) ноаниқлиги.
Стандарт ноаниқлик: Ўлчаш натижасининг, стандарт оғиш каби ифодаланган ноаниқлиги. - Стандарт ноаниқлик: Ўлчаш натижасининг, стандарт оғиш каби ифодаланган ноаниқлиги.
- Йиғинди стандарт ноаниқлик: Натижа қатор бошқа катталикларнинг қийматларидан олингандаги, ҳадлар йиғиндисининг мусбат квадрат илдизига тенг бўлган ўлчашлар натижасининг стандарт ноаниқлиги. Бунда ҳадлар, ушбу бошқа катталикларнинг ўзгаришига боғлиқ равишда, ўлчаш натижасининг ўзгаришига қараб, бу катталикларнинг вазнийлаштирилган дисперсияси ёки ковариацияси бўлади
- Ноаниқликни баҳолаш оғир жараён ҳам эмас, соф математик масала ҳам эмас. Баҳолаш ўлчанадиган катталикнинг табиатини синчиклаб ўрганишга, фойдаланиладиган ўлчаш усулига ва методикасига боғлиқ.Ўлчаш натижаси учун кўрсатиладиган ноаниқлик баҳосининг смфати ва фойдаси тушунчага, критик таҳлилга ва бу баҳолашни бажараётган одамнинг виждонийлигига боғлиқ бўлади.
2. Асбобий ноаниқликлар - Асбобий ноаниқликлар - ўлчаш воситаларининг такомиллашмаганлигига боғлиқ бўлган ноаниқликлардир. Бундай ноаниқликларга, масалан, аналитик тарозиларнинг аниқлик чегаралари; (берилган чегараларда) қайд қилинадиган температурадан фарқланувчи ўртача температурани таъминловчи температура ростлагичининг мавжудлиги; ортиқча юклама эффектига учраши мумкин бўлган автоматик анализатор; ўлчаш воситаларнинг ишлаш принципига кирган ноаниқликлар; ўлчаш воситасини тайёрлаш технологияси ёки конструкциясидаги камчиликка боғлиқ бўлган ноаниқликлар ва ҳ.к. кириши мумкин.
Ўлчаш воситаларнинг ишлаш принципига кирган ноаниқликлар. Бу ноаниқликлар, ўлчаш воситасидан фойдаланиш тартибига қараб, статик ва динамик ноаниқликларга ажралади. Статик ноаниқлик – ўлчаш вақти давомида ўлчами ўзгармас деб ҳисобланган катталикни ўлчаш ноаниқлигидир. Динамик ноаниқлик – ўлчанаётган катталикнинг ўлчами ўзгармайди, деб бўлмайдиган динамик ўлчашлар вақтида статик ноаниқликка қўшимча равишда пайдо бўладиган ўлчашлар ноаниқлигининг ташкил этувчисидир.Динамик ноаниқлик икки омилга: ўлчаш воситасининг динамик хоссалари ва ўлчанадиган катталикнинг вақт ичида ўзгариш характерига қараб аниқланади. - Ўлчаш воситаларнинг ишлаш принципига кирган ноаниқликлар. Бу ноаниқликлар, ўлчаш воситасидан фойдаланиш тартибига қараб, статик ва динамик ноаниқликларга ажралади. Статик ноаниқлик – ўлчаш вақти давомида ўлчами ўзгармас деб ҳисобланган катталикни ўлчаш ноаниқлигидир. Динамик ноаниқлик – ўлчанаётган катталикнинг ўлчами ўзгармайди, деб бўлмайдиган динамик ўлчашлар вақтида статик ноаниқликка қўшимча равишда пайдо бўладиган ўлчашлар ноаниқлигининг ташкил этувчисидир.Динамик ноаниқлик икки омилга: ўлчаш воситасининг динамик хоссалари ва ўлчанадиган катталикнинг вақт ичида ўзгариш характерига қараб аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |