Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг VII сессиясида 1991 йил 18 ноябрда тасдиқланди. Давлат байроғи, унинг рамзи мамлакатимиз худудида илгари мавжуд бўлган ғоят қудратли салтанатлар байроғига хос бўлган энг яхши анъаналарни давом эттирган холда республиканинг табиатига хос бўлган хусусиятларни, халқимизнинг миллий ва маданий сохаларидаги ўзлигини хам акс эттиради.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг X сессиясида 1992 йил 2 июлда қабул қилинди. Гербнинг марказида қанотларини кенг ёзиб турган Хумо қуши тасвирланган. Бу бахт-саодат ва эрксеварлик рамзидир. Қадим-қадим замонлардан буён Хумо қуши ўзбек халқи орасида одамларни бахт –саодатга етакловчи куч рамзи сифатида эъзозлаб келинган.

Ўзбекистон Президентининг 1994 йил 16 июнда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида” ги Фармонига мувофиқ 1994 йил 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – СЎМ муомалага киритилди.

Президентимиз И. А. Каримов мафкурага шундай таъриф берган: «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва менталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу миллатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги кун ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан».