3.2 Шеробод туманидаги тупроқларнинг деградасияси (бузулиши) га сабаб бўлувчи омиллар: Хўжайкон тузкони , захкашлар , ўткир нишаб жойларда эрозияга сабаб бўлувчи омиллар. Бугунги кунда биз бутун сайёрамиз тупроқларида рўй бераётга ўзгаришлар
яъни деградасияси (бузулиши) га сабаб бўлувчи омиллардан бошлашимиз
керак уларни бартараф этиш йўлларини ўрганишимиз ва чораларни
топишимиз лозимдир. ХХ асрда инсоният ўзининг тупроқга бўлган
оқибатцизлиги билан унинг сифати ва унумдорлигининг пасайишига ,
структурасининг бузулишига ва унимдор ер майдонларининг қисқаришига
сабабчи бўлади .Ерлардан нотўғри фойдаланиш нотўғри суғориш туфайли
тупроқ ботқоқланди ,ер ости (шўр) сизот сувлари ернинг юза қатламига
чиқиб тупроқни шўрлади. Фойдали хомашёлар қазиб олиш,уй ва йўллар ,
йирик иншоатлар , сув омборлари , шаҳарлар қурилиши оқибатида унумдор
тупроқлар уларнинг тагига қолиб , инсоннинг хўжалик фаолятидан чиқиб
кетди ва ҳануз чиқиб кетмоқда. Ушбу соҳа тарихининг гувоҳлик беришича ,
инсоният хўжалик фаолиятини бошлаганидан буён 2 млрд гектардан ортиқ
ерлар турли сабабларга кўра яроқсиз ҳолга келиб қолган . Сайёрамизда ҳозир
ҳам турли сабабларга кўра ҳар йилли 5-6 млн гектар ер қишлоқ хўжалиги
момиласидан чиқиб бормоқда . Соҳа мутахасисларининг маълумотларига
кўра , тупроқнинг пайдо бўлиш жараёнига нисбатан камайиши 1000 ( минг )
баробар тезроқ бормоқда. Масалан 10 см қалинликдаги тупроқ қатламининг
пайдо бўлиши учун ўртача 1500-1700 йил керак бўлса , бундай қатламни сув
эрозияси 25-30 йилда йўққа чиқариши мумкин. Гоҳида бунда қатламни бир
зумда йўқотиш учун бита кучли шамол , сув тошқини , жала ёки дўл кифоя
қилади. Тупроқшунослик борасида бугун инсониятни ташвишга солаётган
муамоларга қуйидагиларни мисол келтириш мумкин:
Тупроқнинг шамол ва сув эрозияси.
Қишлоқ хўжалигида кимёвий минерал ўғитлар ва кимёвий захарли моддалардан бир томонлама фойдаланиш .
Саноат ишлаб чиқариш ва транспорт воситалари чиқиндилари билан тупроқнинг тез ифлосланиб бораётганлиги .
Қишлоқ хўжалигининг экстенсив ривожлантирилиши оқибатида чўл , яйлов ,тоғ ва тоғолди ҳудудларнинг ўзлаштирилиши биланем-хашактақчиллиги натижасида гўшт, сут муоммоси ( бу махсулот таннархининг ортиб бораётганлиги) , сув танқислигини юзага келиши ва ҳакозалар.
Бу муаммолар бутун сайёрамизнинг тупроқлари учун бугунги кун
муаммосидир. Вилоятимизда ҳозиргикунда 326,6 минг гектар атрофида
суғориладиган майдонлар мавжуд бўлиб , Республика давлат ер кадастири
қўмитасининг маълумотларига кўра суғориладиган ер майдонларининг балл
бонитети 1980-1985 йилларда 70 балл бўлган бўлса , ҳозирги кунга келиб 50
баллга тушиб қолди.Ерларнинг балл бонитетини аниқлаш вилоят қишлоқ
хўжалиги тармоғининг асосий кўрсаткичи бўлган пахта ва буғдой
ҳосилдорлиги билан боғлиқ бўлган , кейинг йилларда уларнинг ҳосилдорлик
даражаси пасайиши кузатилмоқда .
Шеробод тумани ҳудудларида ирригасия тизимларидан талаб даражасида
фойдаланилмаслиги оқибатида , айрим экин экилиб келаётган ерлардан
бугунги кунд афойдаланилмаяпти. Бунинг натижасида кўплаб фермер
хўжаликлари йиллар давомида давлат буюртмаси бўлган пахта ва дон
етиштириш режаларининг бажарилмай қолишига сабаб бўлмоқда . Тупроқ
эрозияси талабларига риоя қилмаслик ер усти тупроқ гумус қатламининг
камайишига олиб келмоқда .Шеробод ва Қизириқ туманлари чегарсидан оқиб
ўтувчи сув йиғиш трактининг ( БCТ ) барпо этилиши даврида қурувчилар
томонидан қурулмай қолган бир нечта гидротехник иншоатларнинг йўқлиги
сабабли ерларнинг кучли эрозияга учраши вилоятнинг Шеробод ва Қизириқ
туманларида 100 гектар экин майдонларида жарликлар ҳосил қилиб ювиб
кетишига сабаб бўлмоқда . Вилоятимизда экин экиш учун қия бўган яроқли
ерларда терраса усулида фойдаланиш талаб даражасида емас. Бугунги кунга
келиб вилоятимизнинг тупроқларида деградацияга учраган тупроқларнинг
200 га яқин экин майдонлари сув эрозиясига учраган ва улар ҳозир турли
мелиорация тадбирларига муҳтож экани ҳаммага маълум.
Шундай эрозиялардан бири бу шамол эрозиясидир , шамол эрозиясига оддий
мисол Термиз туманида ҳар йилли рўй берадиган “ Афғон шамоли “ деб
номолган иссиқ гаримсел шамолини тўхтовсиз бир неча кун эсиши туфайли
кўп азият чекади. Бу шамол яқин экин даллаларидаги тупроқнинг устки
қатламини учириб шаҳар аҳолисини нафас олиб бўлмас даражада қийнаб
қўяди, баҳор ойларида эса энди екилган ёш экинларни чанг билан кўмиб
ташлайди. Қумоқ ва қумли ерлар ҳам шамол ва сув эрозиясига жуда
таъсирчан бўлганлиги сабабли бундай ерларда эрозия ҳодисасини
камайтириш ёки умуман бартараф қилиш учун беда ва кўп йиллик ем- хашак
экинларини экиб тупроқ донадорлигини яхшилаб , бир йиллик экинлар экиш
мақсадга мофиқдир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб эрозия ҳодисаси 2 га бўлинади:
Сув эрозияси
Шамол эрозияси
Сув эрозиясига сабаб бўлувчи омиллар ҳам 2 хил бўлади.
1.Ташқи омиллар : 2. Ички омиллар
1. Ташқиомилларга қуйидагилар киради
- ёғин миқдори , иқлим шароити :
- ерларнинг нишаблик даражаси :
- тупроқ юзининг ўсимликлар билан қопланганлик даражаси:
- яйловлардан фойдаланиш ,ерга ишлов бериш маданияти:
2. Ички омилларга қуйидагилар киради:
- тупроқнинг хоссалари :
- донадорлиги ( структураси):
- механик таркиби :
- сув ўтказувчанлиги:
- намлик даражаси:
- кимёвий таркиби :
- чиринди билан таминланиш даражаси: