Мавзу: Шахс диққатини бошқаришнинг психологик механизмлари кириш. 1-боб. Коллеж ўҚувчилари диқҚати хусусиятлари


Битирув малакавий ишнинг тузилиши



Download 1,71 Mb.
bet3/22
Sana26.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#468199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Битирув малакавий ишнинг тузилиши. Битирув малакавий иши кириш, 3 боб, 6 параграф, хулоса, тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалардан ташкил топган.
1-БОБ. КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИЛАРИ ДИҚҚАТИ ХУСУСИЯТЛАРИ.
1.1. Диққат ва унинг психологик тавсифи.
Диққат инсон фаолиятининг барча турларини муваффақиятли амалга оширишнинг ва уларни самарадорлигини таъминловчи муҳим шартлардан биридир. Киши фаолияти қанчалик мураккаб, серзаҳмат, давомийлик жиҳатдан узоқ муддатли, масъулият ҳиссини тақозо қилса, у диққатга шунчалик юксак шартлар ва талаблар қўяди. Инсон зийраклиги, фаросатлилиги, тез пайқаши, синчковлиги, дилкашлиги унинг турмуш шароитида, шахслараро муносабатида муҳим омил сифатида хизмат қилади. Диққат ақлий фаолиятнинг барча турларида иштирок этади, инсоннинг хатти-ҳаракатлари ҳам унинг иштирокида содир бўлади.
Психология фанида диққатга ҳар хил таъриф берилади, уни ёритишда психологлар турли назарияга асосланиб ёндашадилар. Диққат деб онгни бир нуқтага тўплаб, муайян бир объектга актив (фаол) қаратилиши айтилади (П. И. Иванов). П. И. Ивановнинг фикрича, биз фаолиятимиз жараёнида идрок ва тасаввур қиладиган ҳар бир нарса, ҳар бир ходиса, ўзимиз қилган ишимиз, ўй ва фикрларимиз диққатнинг объекти бўла олади.
Н. Ф. Добринин. Н. В. Кузьмина, И. В. Страхов, М. В. Гамезо, Ф. Н. Гоноболин ва бошқаларнинг нуқтаи назарича, диққатнинг вужудга келишида онгнинг бир нуқтага тўпланиши онг доирасининг торайишини билдиради, гўёки онг доираси бир мунча тиғизланади. Бундай торайиш ва тиғизланиш натижасида онг доираси янада ёрқинлашади. Онгнинг энг торайган, тиғизланган ёрқин нуқтаси диққатнинг маркази (фокуси) деб номланади. Худди шу марказ (фокус) га тушган идрок қилинаётган жисмлар, тасаввур образлари, ўй ва фикрлар тўла, ёрқин ва аниқ ифодаланади. Жаҳон психологларининг фикрича, диққат узлуксиз равишда, муайян даражада активлик хусусиятини сақлаб туради. Бундай активлик, онгнинг бирон бир объектга ўйналишининг кучайиши ва маълум вақт давомида диққат йўналтирилган нарсага онгнинг фаол (актив) қаратилишини регулировка қилиб туради ҳамда мазкур ҳолатнинг сақланишини таъминлайди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, диққат сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл, нутқ каби алоҳида психик жараён эмас. Шунинг учун барча психик жараёнларда қатнашади, уларнинг маҳсулдорлигини оширишга таъсир этади. Шу боисдан диққат қаратилган объектлар онг тўпланган нуқтасида аниқ, яққол акс эттирилади. Демак, диққат-ақлий жараёнларнинг сифати, маҳсулдорлиги ва самарадорлигини таъминловчи инсоннинг ички активлигидан иборатдир. Шунингдек, у ҳар қандай инсон фаолиятининг зарурий шартидир.
Психология тарихининг саҳифаларини варақласак, диққатнинг киши фаолиятидаги ролига берилган юксак ва қимматли мулоҳазалар учрайди. Жумладан, француз олими Кювье гениалликни чидамли диққат деб таърифлаши, Ньютоннинг кашфиёт фикрини доимо шу масалага қаратилиш жараёни дейиши, Ушинскийнинг диққат психик ҳаётимизнинг ягона эшиги деб баҳо бериши бунга ёркин мисол бўла олади.
Билиш жараёнлари кечишининг энг муҳим хусусияти унинг танловчанлик ва йўналганлик билан характерланади. Шу боисдан инсон атроф-муҳитнинг кўплаб қўзғатувчилари, таъсирлари орасидан алоҳида ниманидир идрок этади, фараз қилади, аллақайси нарса тўғрисидагина мулоҳаза юритади, холос. Онгнинг бу хоссаси диққат хусусияти билан боғлиқ равишда намоён бўлади. Диққат билиш жараёнлари сингари ўзининг алоҳида мазмунига, муайян маҳсулига эга эмас, шунинг учун у барча жараёнларнинг жўшқинлиги, илдамлигини таъминлайди. Демак, диққат индивиднинг ҳиссий, ақлий ёки ҳаракатлантирувчи фаоллиги даражасининг оширилишини тақозо этадиган тарзда онгнинг йўналтирилганлиги ва бирор нарсага қаратилганлигидир (Е. Б. Пирогова). Берилган таърифга биноан, ушбу йўналтирилганлик субъектнинг эҳтиёжларига, унинг фаолияти мақсадлари ва вазифаларига мос келадиган объектларнинг танланганлигида, ихтиёрсиз ёки ихтиёрий танлашда ва ажратишда вужудга келади. Диққатнинг муайян объектларга тўпланиши, тўпланганлиги (концентрацияланиши) айни пайтда бошқа жисмлардан чалғишни ёки уларнинг вақтинча (муваққат) инкор этилишини талаб қилади. Ана шу омилларга кўра, акс эттириш равшанланиб боради, тасаввурлар, мулоҳазалар фаолият якунлангунга қадар, қўйилган мақсадга эришгунча онгда сақланади. Ана шу йўсинда диққат фаолиятини назорат қилиб боради ва уни бошқаради. Шунинг учун кўпгина психологлар (П. Я. Гальперин ва унинг шогирдлари) диққатни юксак турини билиш жараёнлари, кишининг хулқ-атвори кечишини бошқариш имкониятига эга эканлигини таъкидлайдилар. Диққатнинг бирор объектга йўналишига кўра сенсор (перцептив), ақлий (интеллектуал), ҳаракатлантирувчи (ҳаракат) шаклларига ажратиш мумкин.
Диққат муайян объектга тўпланиши кўп жиҳатдан инсоннинг ҳис-туйғуси, иродавий сифати, қизиқиши кабиларга боғлиқдир.
Ҳис-туйғулар ва эмоционал ҳолатлар диққатнинг объекти билан узвий боғлангандагина унинг учун ижобий аҳамият касб этади. Ҳис-туйғулар, эмоционал ҳолатлар қанчалик кучли ва кўтаринки тарзда намоён бўлса, демак диққат ҳам шунчалик объектга мустаҳкам қаратилади. Ҳислар, эмоциялар диққатнинг ҳам ихтиёрсиз, ҳам ихтиёрий турларини зўрайтиради. Инсоннинг амалий ва ақлий фаолияти жараёнида унинг онги муайян даражада янги билимлар маълумотлар билан бойиб бориши натижасида диққат ҳам такомиллашади. Янгиликни пайқаш ҳисси одам ақлий фаолиятини фаоллаштиради (активлаштиради), шу билан бирга, диққатнинг объектга узоқроқ тўпланишини таъминлайди. Инсоннинг барқарорлашган кайфияти диққатнинг кучи ва илдамлигини оширади, танловчанлигига ижобий таъсир этади. Стресс, аффект сингари эмоционал ҳолатлар диққатга салбий таъсир этиб, унинг ташқи таъсирларига берилувчан, кучсиз қилиб қўяди. Ана шунинг оқибатида диққат чалғийди, бўлинади, паришонлик намоён бўлади, фаолиятдаги бир текислик бузилади.


      1. Download 1,71 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish