- бирор фактни тасдиқловчи ҳужжат (масалан, малака оширилганлиги тўғрисидаги ҳужжат);
- махсус облигациялар ва акцияларнинг номи;
- суғурта шартномасида унинг шартлари ёзиладиган ҳужжат;
- махсус идоралар (савдо палатаси, Давлат инспекцияси ва бошқалар) берадиган ва маҳсулот, товар, буюм, мол сифатини тасдгаугайдиган ҳужжат;
- қишлоқ хўжалигида уруғлик навини ва сифатини тасдиқлайдиган ҳужжат.
Сертификати бўлмаган тақдирда уруғлик (оддий) навсиз дон сифатида қабул қилинади. Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштиришга маъсул идоралар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази “Ўздавстандарт”, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юклатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |