1.2. Саноатда меҳнат ресурсларини шаклланишининг ўзига хос
минтақавий хусусиятлари.
Саноатда меҳнат ресурсларини шаклланишининг ўзига хос минтақавий
хусусиятларига тўҳталиб ўтилганда, меҳнат ресурсларини мамлакат ҳудуди
бўйича тақсимланишидир. Ҳар бир ҳудуднинг иқтисодий ривожланиш
даражаси кишиларнинг фаровонлиги ва демографик ривожланиши билан
бевосита алоқадор. Меҳнат ресурсларини шакллантиришнинг минтақавий
хусусиятлари, аввало, демографик ва ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсири
билан боғлиқдир. Демографик омилларга аҳолининг такрор ишлаб
чиқарилишидаги жадаллик киради. У ҳал қилувчи даражада туғилиш
даражаси билан боғлиқ. Бу даража канчалик юқори бўлса, меҳнатга
қобилиятли ѐшдаги аҳоли, демак, меҳнат ресурслари шунчалик тез ўсади.
Ижтимоий-иқтисодий омиллардан меҳнат ресурсларини шакллантириш
учун анча аҳамиятлиси минтақадаги ишлаб чиқариш ва иқтисодий
коньюнктура тузилмасининг хусусиятлари (меҳнат унумдорлигининг
ўсиши)ни айтиб ўтиш мумкин. Бу ҳол ишловчи ўсмирлар ва ишловчи
пенсионерлар сонига таъсир қнлади. Иш ўринларийинг, айниқса, ўсмирлар ва
катта ѐшдаги ишловчилар меҳнатидан фойдаланишга мос келадиган иш
ўринларининг мавжудлиги ишлаб чиқариш тузилмаси билан боғлиқ.
Иқтисодий коньюнктура иш кучига бўлган талабни ошириш ѐки
камайтириши мумкин. Бу билан меҳнат соҳаси кенгаяди ѐки тораяди,
тегишли равишда қараб чиқилаѐтган меҳнат ресурсларининг ишлаши учун
имкониятлар кўпроқ ѐки озроқ бўлади.
Меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг минтақавий хусусиятлари ҳам
демографик ва ижтимоий-иқтисодий омилларнинг амал қилиши билан
боғлиқдир. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш томонларидан бири меҳнат
14
ресурсларини тақсимлаш бўлса, иккинчиси томони — меҳнатни татбиқ этиш
самарадорлигидир.
Меҳнат ресурсларини тақсимлаш демографик ва ижтимоий-иктисодий
ривожланишнинг минтақавий шарт-шароитлари таъсирига анча кўпроқ
учрайди. Демографик омилларнинг таъсири аҳолининг ѐш тузилиши орқали
намоѐн бўлади, у одатда, турли минтақаларда турлича бўлади. Меҳнатга
лаѐқатли ѐшдаги кишиларнинг ишлайдиган ва ишламайдиган қисмларга
бўлиниши маълум даражада ана шу билан белгиланади. Аҳоли орасидаги
кичик ѐшли болалар сони ўзларини уй-рўзғор ишларига бағишлайдиган
аѐллар сонига таъсир кўрсатади. Тажриба шундан далолат берадики, бу икки
кўрсатгич ўртасида бевосита боғлиқлик бор.
Бугунги кунда саноат корхоналарининг моддий - техника базасининг
ривожланганлиги ва такомиллашганлиги, янги замонавий машина ва
қуролларнинг жорий этилганлиги, фан – техника тараққиѐтини
жадаллаштириб, кўплаб меҳнат ресурсларини ўсиш динамикасига ўз
таъсирини ўтказмоқда.
Меҳнат ресурслари сони (динамикаси)нинг ўзгариши билан бутун аҳоли
сонининг ўзгариши ўртасида табиийки, боғликлик бор. Бироқ, у биринчи
қарашда унчалик кўзга ташланмайди. Меҳнат ресурсларининг сони ҳамиша
бутун аҳоли сони каби ўзгаравермайди. Ўзгаришлар турли йўналишларда
бўлиши ҳам мумкин.
Меҳнат ресурслари бутуннинг қисми сифатида аҳолининг такрор ишлаб
чиқарилиши (яъни унинг доимий равишда тикланиб туриши)ни акс этгиради.
Шунинг учун, меҳнат ресурслари сонининг динамикаси пировард натижада
аҳоли сони динамикасини акс эттиради.
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг маълумотларига кўра, дунѐдаги
меҳнатга лаѐқатли аҳолининг ҳар учинчиси ѐ ишсиз, ѐки қашшоқликда ҳаѐт
кечирмоқда. Бу ҳолатдан чиқиш учун 600 млн.та иш ўрни яратишга
қаратилган глобал хатти-ҳаракатлар ѐрдам бериши мумкин.
―Ҳукуматларнинг қаттиқ саъй-ҳаракатларига қарамасдан иш ўринлари
билан боғлиқ инқироз пасаймаяпти. Дунѐдаги ҳар учта ишловчидан биттаси,
бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра бу 1,1 миллиард. киши – ѐ ишсиз, ѐки
қашшоқликда яшамоқда, – деб таъкидлади Халқаро меҳнат ташкилоти бош
директори Хуан Сомавия. – Реал иқтисодиѐтда иш ўринларини яратиш
асосий устувор йўналишга айланиши лозим‖.
―Агар ўтган йил билан таққосланадиган бўлса, прогноз янада умидсиз
тус олади. Биз ишсизликнинг маълум даражада пасайишини кутган эдик.
Бироқ, 2012 йилда бундай ҳолат рўй бермади. Иқтисодий ўсишнинг
пасайиши шароитида ишсизликнинг янада ўсиши кузатилди‖, – деб
изоҳлайди ХМТ баѐноти муаллифларидан бири Эккехард Эрнст.
ХМТ прогнозларига кўра, 2012 йилда жаҳондаги ишсизлар сони
3 миллион кишига кўпаяди. Агар жаҳон иқтисодиѐтининг ўсиш суръатлари
2 фоиздан паст бўлса, у ҳолда мазкур рақам 4 миллион кишига қадар етиши
мумкин. Аксинча, агар евроҳудуд мамлакатлари қарз инқирозидан тезлик
билан чиқа олса, бу рақам 1 миллион кишига пасайиши мумкин.
15
Мамлакатимизда ҳам мазкур ҳолатлар ва уларни олдини олиш чора-
тадбирлари пухта ишлаб чиқилган режа асосида ҳал этилмоқда.
Иқтисодиѐтни
эркинлаштириш
ва
модернизациялаш
шароитида
корхоналарда рақобатбардошликни таъминлаш учун кадрлар масаласига
алоҳида эътибор қаратиш замон талабига айланиб бормоқда. Шундай экан,
меҳнат салоҳиятидан тўлиқ ва самарали равишда фойдаланиш учун меҳнат
салоҳиятини баҳолаш ва ундаги ўзгаришларни доимий равишда кузатиб
бориш керак бўлади. Қўлга киритилган натижалар асосида корхона кадрлар
сиѐсатида тегишли ўзгартиришлар амалга оширилиб, мавжуд меҳнат
салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора -
тадбирлар ишлаб чиқилади.
Мамлакатимизда жорий демографик вазиятни тахлил қиладиган бўлсак,
сўнгги йилларда аҳолининг ўртача йиллик ўсиш даражаси нисбатан
юқорилигига гувоҳ бўламиз. Бугунги кунга келиб, жами аҳоли сони 29
млн.дан ошган бўлса, уларнинг 55 фоизга яқини меҳнат ресурсларидир ва бу
кўрсаткич 14.4 млн. кишини ташкил этади. Ўзбекистон дунѐ бўйича аҳолиси
энг ѐш мамлакатлардан бири ҳисобланиб, аҳолисининг ўртача ѐш даражаси
24 ѐшга тенгдир. Бу холат эса Республикамизда меҳнат қилишга ҳам
жисмонан, ҳам руҳан қодир бўлган, юксак меҳнат фаоллиги ва касбий
тайѐргарликка эга аҳоли кўпчиликни ташкил қилишидан далолат беради.
Кўриниб турибдики, Ўзбекистон улкан меҳнат салоҳиятига эга мамлакат
бўлиб, ушбу салоҳият тез суръатларда ўсиб бормоқда. Аҳолининг сонини ѐш
тузилмалари бўйича тахлилидан маълум бўлишича, яқин 5 йил ичида меҳнат
бозорида ишчи кучининг катта оқими пайдо бўлади. Чунки, ҳозирда 10-15
ѐшдаги аҳоли сони кўпчиликни ташкил этиб, уларнинг меҳнат бозорига
кириб келиши учун ишчи кучи таклифининг ошишига олиб келади. Меҳнат
салоҳиятини ўсиши ижобий ҳол албатта кўпчилик қисмини меҳнатга
лаѐқатли ѐшдаги меҳнатга қобилиятли аҳоли ташкил этади. Меҳнат қилишга
лаѐқатли ѐшдан катта кишилар, ишловчи пенсионерлар ва амалда «нол»
вазифасини бажарувчи шахслар, меҳнатга лаѐқатли ѐшдан кичик кишилар,
ишловчи ўсмирлар меҳнат ресурсларининг салмоғида у даражада сезиларли
рол ўйнамайди.
Мамлакатимизда ислоҳотларнинг дастлабки давридан бошлаб меҳнат
ресурсларидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб
келинмоқда. Тараққиѐтнинг ўзбек модели
биз танлаган стратегик йўлнинг
энг муҳим ва устувор йўналишлари билан бевосита боғлиқдир. Айтиш
жоизки, мустақиллик йилларида (1991-2011й.) Ўзбекистон аҳолисининг сони
7,4 миллион кишига, яъни ўртача йилига 389,1 минг кишидан кўпайди. Ўтган
қарийб 20 йил мобайнида республикада аҳоли сони – 1,35, шаҳар аҳолиси –
1,73, қишлоқ аҳолиси эса 1,1 марта кўпайди. Айни вақтда ана шу даврнинг
турли босқичларида мамлакатимизда шаҳар ҳамда қишлоқ даражасида аҳоли
сонининг кўпайиш суръати ҳар хил бўлганини кузатиш мумкин.
2007-2011 йиллар давомида жами аҳоли сонининг 2051,1 минг кишига
ѐки 7,5 фоизга кўпайгани, бироқ кўрилаѐтган даврлар оралиғида
юртимизнинг шаҳар ва қишлоқ жойларида аҳоли сонининг ўсиш суръатлари
бир меъѐрда кечмаган. Жумладан, 2011 йилда 2007 йилга нисбатан шаҳар
16
аҳолиси сони 55,4 фоизга кўпайган бўлса, қишлоқ аҳолиси эса 18,7 фоизга
камайган. Шу билан бирга, бу даврда жами аҳоли таркибида шаҳар
аҳолисининг улуши 35,4 фоиздан 51,2 фоизга ортган, қишлоқ аҳолисиники
эса 64,6 фоиздан 48,8 фоизга камайган. Кўриниб турибдики, республикада
аҳолининг шаҳарлашув жараѐни кучаймоқда. Қишлоқ аҳолиси сонининг
камайгани эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
13 мартдаги ―Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-
ҳудудий
тузилишини
такомиллаштиришга
доир
чора-тадбирлари
тўғрисида‖ги 68-сонли қарорига кўра мамлакатимиздаги 966 та қишлоқ
пунктига шаҳарча мақоми берилгани билан изоҳланади.
Меҳнат ресурсларининг шаклланишининг минтақавий хусусиятларни
нафақат республикамиз, балки вилоятимизнинг туманларини ўзига хос
минтақалари мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Вилоятимиздаги барча
туманларнинг маъмурий-худудий бўлиниши туманлар, туманга бўй синувчи
шаҳарлар, шаҳар посѐлкалари, қишлоқ фуқаролик йиғинлари, қишлоқ аҳоли
пунктлари, маҳаллалар сони, хонадонлар сонидан келиб чиқиб ўзининг
маълум даражадаги таъсири билан бевосита боғлиқдир.
Шу ўринда алоҳида тўхталиб ўтишимиз мумкин-ки, вилоятимиздаги
бандлик ва иш ҳақининг ўртача миқдори катта фарқ қилмасада, минтақалар
учун ўзига хос таснифига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |