2.1.3-жадвал
Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳажми
млн.сўмда
Манба: ―Намангандонмаҳсулотлари‖ ОАЖ ҳисоботи асосида тайѐрланди.
Корхонада нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 6 та цех
мавжуд бўлиб, 4 тасида ―Винклер‖ 1 тасида ―Экмасон‖, 1 тасида ―Вахтель‖
дастгоҳлари ўрнатилган. Уларнинг қуввати 1 суткада 13,56 тонна нон ва нон
маҳсулотлари ишлаб чиқаришга эга. Ҳозирда бу цехлар тўла қувват билан
ишлаши учун барча керакли бўлган ишлаб чиқариш воситалари ва ишлаб
чиқариш кучлари мавжуд, истеъмолчиларнинг талабига асосан ишлаб
келинмоқда.
Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар асосан натура шаклида
эса ўзига хос тартибда таҳлил қилиш имкониятини беради. Шу ўринда
маҳсулот ишлаб чиқариш турли йилларда ўзгариб бориши динамикаси
қуйидаги жадвал (2.1. 4-жадвал)да ўз изоҳини беради.
2.1. 4-жадвал
Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (натурада)
тоннада
Манба: ―Намангандонмаҳсулотлари‖ ОАЖ ҳисоботи асосида тайѐрланди.
2.2. Саноатда меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлиги
Т/р
Кўрсаткичлар
2010 йил
ҳақиқатда
2011 йил
ҳақиқатда
2012 йил
ҳақиқатда
2013 йил
прогноз
1.
Солиштирма нархларда
28693
33668
35420
38760
2.
Амалдаги нархларда
26208
30931
35709
39150
3.
Халқ истеъмол моллари
18814
20348
20373
25720
Т/р
Кўрсаткичлар
2010 йил
ҳақиқатда
2011 йил
ҳақиқатда
2012 йил
ҳақиқатда
2013 йил
прогноз
1.
Жами ун ишлаб чиқариш
34073
30060
24945
30500
Шундан: олий нав
523
657
94
640
1-нав
33201
29052
24789
29500
2-нав
349
351
62
360
2.
Омухта – ем
16142
15115
11028
16150
3.
Нон маҳсулотлари
2486
3955
1955
2960
4.
Макарон маҳсулоти
955
784
605
944
5.
Уруғлик буғдой
14553
11069
11858
12000
23
Иқтисодиѐтни
эркинлаштириш
шароитида
корхона
рақобатбардошлигини таъминлаш учун кадрлар масаласига алоҳида эътибор
қаратиш замон талабига айланиб бормоқда. Шундай экан, меҳнат
салоҳиятидан тўлиқ ва самарали равишда фойдаланиш учун меҳнат
салоҳиятини баҳолаш ва ундаги ўзгаришларни доимий равишда кузатиб
бориш керак бўлади. Қўлга киритилган натижалар асосида корхона кадрлар
сиѐсатида тегишли ўзгартиришлар амалга оширилиб, мавжуд меҳнат
салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-
тадбирлар ишлаб чиқилади.
Мамлакатда жорий демографик вазиятни тахлил қиладиган бўлсак,
сўнгги йилларда аҳолининг ўртача йиллик ўсиш даражаси нисбатан
юқорилигига гувоҳ бўламиз. Бугунги кунга келиб, жами аҳоли сони 29
млн.дан ошган бўлса, уларнинг 55 %га яқини меҳнат ресурсларидир ва бу
кўрсаткич 15,9 млн. кишини ташкил этади. Ўзбекистон дунѐ бўйича аҳолиси
энг ѐш мамлакатлардан бири ҳисобланиб, аҳолисининг ўртача ѐш даражаси
24 ѐшга тенгдир. Бу ҳолат эса Республикамизда меҳнат қилишга ҳам
жисмонан, ҳам руҳан қодир бўлган, юксак меҳнат фаоллиги ва касбий
тайѐргарликка эга аҳоли кўпчиликни ташкил қилишидан далолат беради.
Кўриниб турибдики, Ўзбекистон улкан меҳнат салоҳиятига эга мамлакат
бўлиб, ушбу салоҳият тез суръатларда ўсиб бормоқда. 2012 йилда меҳнат
ресурслари сони 2,8 %га ўсган. Ҳозирда 10-15 ѐшдаги аҳоли сони
кўпчиликни ташкил этиб, уларнинг меҳнат бозорига кириб келиши учун
ишчи кучи таклифининг ошишига олиб келади. Меҳнат салоҳиятини ўсиши
ижобий хол албатта. Чунки меҳнат ресурслари ишлаб чиқаришнинг энг
муҳим ва ҳал қилувчи омилларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари,
меҳнат ресурсларининг ўсиши нафақат ишчи кучини, балки инсон омилини
ҳам ўсиши демакдир. Лекин мамлакатда меҳнат ресурсларининг ўсиб
бориши билан улардан фойдаланиш даражаси ҳам шунга муносиб тарзда
ўсиб бориши керак. Акс ҳолда ишсизлик ва аҳоли турмуш даражасинг
пасайиши каби бир қанча ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзага келади.
Меҳнат жамоаларинииг самарали иш олиб боришларидаги энг
муҳим омиллари сифатида қуйидагилар аниқланди:
— ўзи ва оила аъзоларини етарли таъминлашга имкон берувчи иш хақи;
— меҳнатдан қониқиш ва унинг фойдали эканлигининг тан олиниши;
— макромуҳит, ҳамкасблар ва раҳбарлар билан ўзаро яхши
муносабатда бўлиш, эртанги кунга бўлган ишонч ва шунга яраша ҳаракат
қилиш.
Меҳнат жамоасининг ишчи-ходимлари сони ошиб бориши билан ушбу
омилларнинг аҳамияти ҳам сезиларли тарзда ошади.
Саноат корхоналаридаги мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтишда
ишчи-ходимлар меҳнати мотивациясининг самарали рағбатлантирувчи
омилини ривожлантириш катта аҳамиятга эга. Буни меҳнат ресурсларининг
шахсий даромади улушини такрор ишлаб чикариш ва иш кучини янада
ривожлантириш учун зарур бўлган оптимал эҳтиѐжларни таъминлаш
24
даражасигача кўтаришдан бошлаш лозим. Бунииг учун биринчи галда ишчи-
ходимлар меҳнати мотивациясини самарали ривожлантириш ҳамда уларнинг
моддий фаровонлиги даражасини янада оширишга эришиш лозим. Чунки
саноатдаги ишчи-ходимлар фаолияти меҳнат талабчанлиги, мураккаблиги,
инсон саломатлигига салбий таъсир этиш даражаси бошқа соҳа вакиллари
меҳнатидан устунроқ туради..
Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлиги маълум даражада ишчи-
ходимнинг ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича зарур бўлган барча
ишларни масъулиятни ҳис қилиб, оқилона, ўз вақтда бажаришига ҳамда
психологик тайѐрлигига ва зеҳн-идрокига боғлиқдир. Ишлаб чикаришга ўзи
хўжайин (ѐки масъул шерик) эканлиги психологиясини шакллантириш зарур.
Шунлагина маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва сифат жиҳатдан ижобий
натижаларга эришиш мумкин бўлади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига қуйидаги меҳнат омиллари таъсир
кўрсатади:
1. Ишчиларнинг ўртача рўйхатидаги сонининг ўзгариши.
2. Бир ишчи томонидан бир йилда ўртача ишланган киши кунларининг
ўзгариши.
3. Иш куни ўртача узунлигининг ўзгариши.
4. Бир ишчига тўғри келувчи ўртача соатлик иш унумининг ўзгариши. Бу
омилларнинг маҳсулот ишлаб чиқаришга кўрсатган таъсирини
аниқлаш учун учта усулни қўллашимиз мумкин.
1. Занжирли алмаштириш усули.
2. Кўрсаткичларнинг бажарилиш фоизи даражасидаги фарқ усули.
3. Кўрсаткичларнинг даражасидаги мутлақ фарқ усули.
Занжирли алмаштириш усулининг моҳияти қуйидагидан иборат: ҳисоб
формуласи таркибига кирган режа доирасидаги айрим олинган миқдорий
кўрсаткичларни айнан шу кўрсаткичларнинг хақиқатдаги даражасига кетма-
кет алмаштирилади. У ѐки бу кўрсаткичнинг таъсири кетма-кет айириш йўли
билан аниқланади: иккинчи ҳисобдан биринчи ҳисоб айирилади, учинчи
ҳисобдан иккинчи ҳисоб ва х.к. Биринчи ҳисобда ҳамма кўрсаткичлар режа
доирасида олинади, сўнгги ҳисобда эса хақиқатдаги бажарилиши.
Заҳираларни аниқлаш ишлаб чиқаришнинг айрим участкаларида ѐки
жорий ва олдинги даврлардаги иш турлари бўйича меҳнат унумдорлиги
даражаси ва динамикасини тахлил қилиш асосида амалга оширилади. Таҳлил
қилишнинг асосий усули жорий даврдаги кўрсаткичларни режалаштирилган
кўрсаткичлар
билан
таққослашдир.
Бунда
режалаштирилган
топширикдарнинг асосланганлиги ҳам текширилиши лозим, чунки уларда
режалаштирилган даврдаги ишлаб чиқаришнинг барча хусусиятлари, шарт-
шароитлари, заҳиралари тўла ҳисобга олинмаган бўлиши мумкин.
Шунингдек, йил давомида режага киритиладиган турли аниқликларни ҳам
ҳисобга олиш зарур. Улар бошқа кўрсаткичларга меҳнат унумдорлигига,
ходимлар сонига, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига турли ўзгартиришлар
киритилишига сабаб бўлади.
Ишчи кучи тежалишини ҳисоблаш учун сермеҳнатлик даражасини
пасайтирувчи тадбир жорий этилишидан олдинги ва кейинги у ѐки бу
25
маҳсулотни тайѐрлаш ѐки бирон бир иш турини бажаришга сарфланган
меҳнат харажатлари таққослаб кўрилади.
Сермеҳнатлик даражасини норма соатларда ўлчаганда иш кучининг
тежалиши (Тк) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Бу ерда:
Do'stlaringiz bilan baham: |