Мавзу: Саноат корхоналарида мехнат унумдорлигини оширишда мехнат ресурсларини тутган ўрни


I-боб. Cаноатда меҳнат ресурсларини шаклланиши ва улардан



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/18
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#35806
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
sanoatda mehnat resurslaridan fojdalanish samaradorligi

I-боб. Cаноатда меҳнат ресурсларини шаклланиши ва улардан 
фойдаланишнинг назарий асослари. 
 
1.1. 
Меҳнат ресурслари ва улардан самарали фойдаланишнинг
назарий асослари. 
Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва
модернизациялаш шароитида деярли барча тармоқ ва соҳаларда ишлаб 
1
И.А. Каримов. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг 
йўллари ва чоралари/И.А. Каримов. – Т.: Ўзбекистон, 2009.- 46 б. 



чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш тадбирларининг 
кенг кўламда амалга оширилиши рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш 
имкониятларини кенгайтирмоқда.
Ишлаб чиқаришни модернизациялаш – бу ишлаб чиқаришни замонавий 
технологиялар билан жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий 
жиҳатдан техник ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирларни ўз ичига 
олувчи жараѐндир. Ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг асосий 
йуналиш ва воситалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- корхоналардан эскирган асбоб-ускуналарни чиқариш;
- ишлаб чиқаришни замонавий техника ва технологиялар билан 
жиҳозлаш;

маҳаллий ресурслар асосида ишлаб чиқаришга инновацион 
технологияларни жорий этиш;
- ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш;
- ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва ресурсларни тежаш;
- сифатни бошқариш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш;
- чиқитсиз ва экологик тоза технологияларни жорий этиш ва бошқалар
2

Мамлакатимизда йил сайин саноатни хиссаси ялпи ички маҳсулотда 
ортиб бораѐтганлиги бу борадаги ижобий ислоҳотларни изчиллик билан 
амалга оширилаѐтганлигининг яққол исботидир. Жумладан, Президентимиз 
И.А. Кaримовнинг ―Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва 
модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш‖
3
– деб номланган ―2012 
йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари 
ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор 
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги 
маърузаси‖да Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлиси кун 
тартибига қўйилган асосий масала – бу Ўзбекистоннинг 2012 йилдаги 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини муҳокама этиш ва 2013 йилга 
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларини 
тасдиқлаб олишдан иборат бўлди. 
Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, авваламбор шуни 
таъкидлашимиз керакки, глобал жаҳон иқтисодиѐтида ҳали-бери сақланиб 
қолаѐтган жиддий муаммоларга қарамасдан, 2012 йилда Ўзбекистон ўз 
иқтисодиѐтини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, 
аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтиришни таъминлади, дунѐ 
бозоридаги ўз позициясини мустаҳкамлади. 
Бу даврда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга ўсди, саноат 
ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо 
айланмаси ҳажми 13,9 фоизга ошди. Инфляция даражасининг ўсиш суръати 
прогноз кўрсаткичлари доирасида сақлаб қолинди ва 7 фоиздан ошмади. 
2
И.АКаримов. ―Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада оширишдир‖ 
– Т.: Ўзбекистон, 2010. ўқув қўлланма. 
3 И.АКаримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси – Т; 2012й 



2012 йил мамлакатимизда солиқ юкини камайтириш сиѐсати давом 
эттирилди. Кичик корхона ва микрофирмалар учун ягона солиқ тўлови 
ставкалари 6 фоиздан 5 фоизга туширилгани, якка тартибдаги тадбиркорлар 
учун белгиланган солиқ ставкаси эса сезиларли тарзда, яъни ўртача икки 
баробар камайтирилгани буни яққол тасдиқлайди. Шуларга қарамасдан, 
давлат бюджетининг даромадлар қисми бўйича кўрсаткичлари тўлиқ 
бажарилди, эришилган профицит ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,4 фоизни 
ташкил этди. 
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоиз-ки, мамлакатимиз иқтисодиѐтида 
меҳнат ресурсларининг салоҳияти ва аҳолининг интелектуал салоҳиятининг 
ортиб бориши ҳам қувонарлидир. Саноат корхоналарида меҳнат 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларни ялпи ички 
маҳсулотдаги улушини кўпайиб боришига ва бунинг негизида эса меҳнат 
унумдорлигини ошириш мухим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Бизга маълумки ҳар қандай жамиятнинг ва мамлакатнинг 
ривожланишига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Иқтисодий ресурслар 
ичида меҳнат ресурсларининг ҳам алоҳида ўзига хос ўрни мавжуд. Меҳнат 
ресурсларининг ҳар бир бирлигидан самарали тарзда фойдаланиш 
лозимлигини бугунги иқтисодиѐтни асоси деб айтиш мумкин.
Моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш иккита зарур 
таркибий қисмдан: бир томондан, моддий ресурслар (хом ашѐ, асбоб-
ускуналар ва ҳоказо)дан ва иккинчи томондан, меҳнат ресурсларидан, яъни 
касб малакалари ва билимларига эга бўлган ходимлардан иборат. 
Бошқачароқ қилиб айтганда, мамлакат аҳолисининг бир қисми бўлган инсон 
ресурслари моддий ресурслар билан бир қаторда иқтисодий ривожланиш 
омили сифатида ҳам намоѐн бўлади. Бироқ, бу омиллар ўз хусусиятларига 
қараб бир-бирларидан муҳим белгилари билан фарқланади. 
Инсон ресурслари — булар одамлардир. Улар фақат моддий неъматлар 
яратиб қолмай, шу билан бирга уларни истеъмол ҳам қиладилар. Одамлар 
ўзларнинг моддий ва маънавий эҳтиѐжлари жиҳатидан унчалик бир хил 
эмаслар. Бунга уларнинг жинси, ѐши, соғлиғи, оилавий аҳволи, маълумот 
даражаси ва бошқа ижтимоий, психо-физиологик сифатлари сабаб бўлади. 
Шунинг учун бир киши иккинчисига ўхшамайди. 
Меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг ўз психофизиологик ва ақлий 
сифатлари билан моддий неъматлар ишлаб чиқаришга ѐки хизматлар 
кўрсатишга қодир бўлган қисмидан иборатдир. 
Меҳнат ресурслари деб, ўзининг ақлий ва жисмоний меҳнати билан 
ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этадиган меҳнатга қобилиятли 
кишилар тўпламига айтилади. 
Бу таърифдан шу нарса келиб чиқадики, меҳнат ресурслари ўзига 
иқтисодиѐтда меҳнат билан банд бўлган кишиларни ҳам, меҳнат билан банд 
бўлмаса ҳам меҳнат қилишлари мумкин бўлган кишиларни ҳам қамраб 
олади. Бошқача айтганда, меҳнат ресурслари ҳақиқий (реал) ва потенциал 
ходимлардир. 
Маънавий ривожланиш даражаси деганда умумтаълим ва касбий 
билимлар ҳамда кўникмалар, шахсий ҳусусиятлар тушунилади. Бу 



хусусиятлар инсоннинг танлаган фаолият соҳасида муваффақиятли ишлаши 
учун зарур шарт ҳисобланади. 
Инсоннинг ҳар иккала сифати бўлган жисмоний ва маънавий ривожи 
тасвирларининг аҳамияти иқтисодиѐтнинг ривожланиб боришига қараб 
доимий ҳолда ўзгариб боради. Бу ҳол, ўз навбатда, меҳнат соҳасидаги 
мавжуд жаҳон тамойилини тўлиқ акс этгаради, иқтисодиѐтда ва умуман, 
жамиятда тез ва чуқур ўзгаришлар бўлиб турган даврларда кишиларнинг 
жисмоний ва маънавий фазилатлари роли айниқса ортади. 
Ҳар қандай жамиятда ҳам иқтисодий ва бошқа турдаги фаолият 
бўлиши учун меҳнат бош масала бўлиб ҳисобланади. Меҳнат қилиш 
инсоннинг ўз иш кучини фойдали тарзда сарфлашидир, яъни бундай фойдали 
сарф натижасида маҳсулотлар ѐки хизмат турлари яратилади. Инсон ўз 
қувватидан самарасиз тарзда сарфлаши меҳнат ҳисобланмайди. Меҳнат иш 
кучининг функцияси, иш кучи эса инсоннинг қобилияти бўлиб, унинг 
жисмидан ажралмайди. Иш кучини олди-сотди қилиш меҳнат бозорида юз 
беради. Ишга ѐлланувчи шахс эркин шахсдир, у ўзи хоҳлаган ерда ишлаши 
мумкин. У ўз шахсини эмас, балки ўз меҳнатини сотади, сотганда ҳам 
маълум вақтга ва ўзига маъқул келган нарх бўйича сотади. Меҳнатни сотиб 
олувчи бўлиб турли мулк шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар, юридик ва 
жисмоний шахслар қатнашадилар. Улар ўзларидаги ишлаб чиқариш ѐки 
хизмат кўрсатиш жараѐнини ташкил қилиш мақсадида меҳнатни сотиб 
оладилар. Улар шу меҳнатдан қандайдир наф ѐки фойда олишлари 
мумкинлиги учун уни сотиб оладилар. 
Зарур жисмоний ва маънавий имкониятлар инсоннинг ѐшига боғлиқ. 
Улар инсон ҳаѐтининг илк ва етук даврларида шаклланади ва ривожланиб, 
қарилик чоғида эса, табиий равишда бирмунча камайиб боради. 
Ёш чегараси эркаклар 65 ѐшга, аѐллар 60 ѐшга етгандан сўнг нафақа 
олиш ҳуқиқи билан белгиланади. Бироқ, бу қоидадан истисно ҳам бор. 
Организмга юксак руҳий физиологик босимлар билан боғлиқ касб 
фаолиятининг айрим турлари учун пенсия чизиғи сезиларли равишда 5-10 
йилга пастроқ, баъзан ундан ҳам кўпроқ. Бу ерда имтиѐзли шартларда 
қарилик нафақаси тизими амал қилади. Аѐллар учун нафақа ѐши одатдаги 
халқаро тажриба даражасида бўлсада, ҳамма жойда эркакларнинг ўртача умр 
кўриши аѐлларга нисбатан сезиларли равишда камроқдир. 
Бу нарса кўп ҳолларда ноқулай оғир меҳнат шароитлари билан 
боғлиқдир. Шунингдек, бу нарса зарур бўладиган "меҳнат шкаласи"ни 
сақлаш имкони йиллар ўтиши билан йўқолиб борадиган касблар билан 
шуғулланиш учун (масалан балет) ҳам таъаллуқлидир. 
Кузатишлар шуни кўрсатадики, реал ҳаѐтда кўпгина «имтиѐзли 
пенсионерлар» аввалги касбларида ѐки бошқа ишларда ўз ишларини давом 
эттирмокдалар, шунинг учун ҳам улар меҳнат ресурслари таркибида 
қоладилар. Ишламаѐтган нафақа ѐшидагилар эса меҳнат ресурсларининг 
таркибидан чиқарилади. 
Меҳнат ресурсларига талаб меҳнат ресурслари келтирадиган фойдага 
боғлиқ ва доимо ўзгариб туради. Меҳнатга бўлган талаб кўп холларда иш 
ҳақи ўзгаришига мос равишда ўзгариб туради. Иш ҳақи юқори бўлса, 
меҳнатга талаб қисқаради, агар у паст бўлса, аксинча талаб ортади. Аммо иш 



ҳақи ортган шароитда ҳам меҳнатга талаб кўпайиши мумкин, чунки иш 
ҳақига нисбатан меҳнат унумдорлиги тезроқ ортиб бориши юз беради. 
Натижада иш ҳақига кетган қўшимча сарфни меҳнат унумдорлигининг 
ортиши қоплайди ва ҳатто унинг тежалишига ҳам олиб келиши мумкин. Шу 
билан биргаликда меҳнат қилиш эҳтиѐж ҳамдир. Одамлар ўз эҳтиѐжларини 
қондириш мақсадида меҳнат қиладилар.
Ишлаб 
чиқаришларда 
меҳнат 
ресурсларидан 
самарали 
фойдаланишнинг биринчи ва асосий ҳисобланган йўли – бу меҳнат 
ресурсларига юқорироқ даражада ҳақ тўлашни ташкил этишдир.
Авваламбор, ишчи-ходимларни юқори унум ва самарадорлик билан 
ишлашларини ташкил этиш лозим, сўнгра улардан меҳнат унумдорлигини 
оширишларини талаб қилиш мумкин. Бунинг натижасида уларнинг иш 
ҳақлари юқори суръатларда ортиши мумкин. 
Мамлакатимизда меҳнат ресурсларини иш билан банд қилишга ва 
улардан самарали равишда фойдаланишни ташкил этиш масалаларига катта 
эътибор қаратилмоқда. Кейинги пайтларда катта миқдорда янги иш ўринлари 
яратилди. Эндиликдаги вазифа – ушбу яратилган иш ўринларини мониторинг 
қилиш ва нима учун уларда одамлар нисбатан кам миқдорда қизиқиш 
билдираѐтганликларини аниқлашдир. 
Президентимиз И.А.Каримов томонидан ушбу долзарб муаммони ечиш 
нафақат иқтисодий, балки, улкан сиѐсий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, 
халқимиз турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш билан бевосита 
боғлиқ эканлиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу масалани ечишда мамлакатимиздаги 
барча ташкилотлар ва раҳбар ходимлар қатнашишлари, қабул қилинаѐтган 
барча қарор ва фармонлар, дастурлар қатнашишлари шарт. Барча меъѐрий 
хужжатларда ушбу масала ҳисобга олиниши лозим. Аҳолининг вақтинча бўш 
бўлган қисмини иш билан таъминлаш орқали мамлакатимиздаги ялпи ички 
маҳсулот ҳажми ҳам ортиб боришига эришиш мумкин. 
Бизга маълумки, янги иш ўринларини яратишга қаратилган ушбу 
йўналишларнинг деярли барчаси катта капитал маблағларни талаб этмайди. 
Уларда кўзда тутилган кўрсаткичларнинг тўла бажарилиши биз учун муҳим 
аҳамиятга эга. 
Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарасини оширишда уларни 
таснифлашга ҳам эътибор қаратиш лозим. Меҳнат ресурслари ишлаб 
чиқариш ѐки хизмат кўрсатиш жараѐнида қатнашиш даражасига мос равишда 
маълум гурухларга ажратилади. Бугунги кундаги меҳнат ресурсларини 
таснифлаш бўйича барча ходимларни икки гурухга бўлинган (1.1.1-расм): 
1. Саноат ишлаб чиқариши ходимлари. 
2. Саноат ишлаб чиқаришидан ташқари ходимлар 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish