(Мс х 100) / Ис
Иқтисодий салоҳият таркибига кирувчи моддалар ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар иқтисодий салоҳият таркибига кирувчи ҳар бир моддаси (асосий воситалар, айланма маблағлар, номоддий активлар, меҳнат салоҳияти) бўйича уларнинг ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими тегишли моддалр билан таҳлил қилинади.
7.3. Иқтисодий салоҳият билан таъминланганликни
ифодаловчи кўрсаткичлар
Корхона иқтисодий салоҳиятини ифодаловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий мазмунига кўра гуруҳланишининг иккинчи гуруҳич иқтисодий салоҳичт билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлардир. Иқтисодий салоҳият билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар қуйидаги уч гуруҳга бўлинади:
Корхона активларининг иқтисодий салоҳият билан таъминланганлиги.
Меҳнат салоҳиятининг иқтисодий салоҳият билан таъминланганлиги.
Иқтисодий салоҳият таркибига кирувчи моддалар билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар.
Корхона активларининг иқтисодий салоҳият билан таъминланганлиги бир сўм корхона активлари суммасига қанча иқтисодий салоҳият суммаси тўғри келганлигини кўрсатади ва унинг формуласи қуйидагича:
Ис / Б Бу ерда Б-корхона активлари суммаси
Меҳнат салоҳиятининг иқтисодий салоҳият билан таъминланганлиги бир сўм меҳнат салоҳияти қийматига қанча иқтисодий салоҳият суммаси тўғри келганлигини ифодалайди ва у қуйидаги формула билан аниқланади:
Ис / Мс Бу ерда Мс-меҳнат салоҳияти суммаси Иқтисодий салоҳият таркибига кирувчи моддалар билан таъминланганликни ифодаловчи кўрсаткичлар иқтисодий салоҳият таркибига кирувчи ҳар бир моддаси билан таъминланганликни ифода этадиган кўрсаткичлар тизими асосий воситалар, айланма маблағлар, номоддий активлар ва меҳнат салоҳияти кўрсаткилари билан таъминланганлигини ифода этади.
7.4. Иқтисодий салоҳият кўрсаткичлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили
Корхона иқтисодий салоҳияти (потенциали) самарадорлигини аниқлашда, самарадорликнинг мумтоз тарифидан келиб чиққан ҳолда, натижавий кўрсаткичларни иқтисодий салоҳиятининг қийматига нисбати олинади. Юқорида таъкидланганидек, корхонанинг натижавий кўрсаткичлари бирқанча кўрсаткичлар тизимидан иборатдир. Уларга иш натижасини ифодаловчи кўрсаткичлар (саноатда-ишлаб чиқарилган ёки сотилган маҳсулот ҳажми, қурилишдабажарилган қурилиш мантаж ишларининг ҳажми, транспортда ташилган юк ҳажми - тонна км.да, савдода - товар айланмасининг (оборотининг) ҳажми ва ҳ.к.), даромадалар, фойда каби кўрсаткичлари киради.
Иш ҳажмини ифодаловчи кўрсаткичларга корхонанинг ялпи натижасини ифодаловчи кўрсаткичлари киради. Даромадларни ифодаловчи кўрсаткичларга даромаднинг турли хиллари (ялпи даромад, солиқга тортиладиган даромад, асосий фаолият даромади, тасоддифий даромад кабилар) киради. Улардан қайси кўрсаткични танлаб олиш бевосита таҳлилнинг мақсади ва вазифаларига боғлиқ.
Фойда хусусида ҳам худди шундай фикирларни айтиш мумкин. Чунки унинг ҳам турлари кўп. Масалан, булар таркибига ялпи фойда, маржинал фойда, соф фойда, тақсимланмаган фойда, молиявий фаолият фойдаси, умумхўжалик фойдаси, тасоддифий фойда кабиларни киритиш мумкин.
Таҳлил жараёнида қайси кўрсаткичдан қай ҳолатда фойдаланиш ҳам унинг мақсад ва вазифаларига бевосита боғлиқ. Шу туфайли, биз ушбу кўрсаткичлар таҳлили учун методологик асос тариқасида корхонанинг иқтисодий салоҳияти умумий қийматининг самарадорлигини ифодоловчи кўрсаткичлар тизимидан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб топдик.
Бу кўрсаткичлар тизими назарий ва методологик жиҳатдан биз томондан асосланган ҳамда у ўқув ва амалиётда тегишли синовдан ўтган. Бунга муаллифнинг қуйидаги ишлари мисол бўлади.
Иқтисодий салоҳият тушунчаси, унинг самарадорлигини таҳлил қилиш йўллари муаллиф раҳбарлигида тадқиқотчи
Б.И.Исроилов томонидан ҳимоя қилинди. Кўриниб турибдики, корхона иқтисодий салохияти, иқтисодий таҳлил фанининг муҳим объекти сифатида олимлар ва амалиётчилар ўртасида тан олмоқда ва мустақил таҳлилий кўрсаткич сифатида шу фаннинг таркибий қисмидан жой олмоқда. Зеро ушбу кўрсаткичлар ушбу фан бўйича ишлаб чиқилган ўқув дастурига ва бирқанча маъруза матинларига ҳам киритилган.
Корхона иқтисодий салоҳияти (потенциали) самарадорлигини ифо-даловчи кўрсаткичлар тизимига, таъкидланганидек, қуйидагилар киради.
-иқтисодий салоҳиятнинг натижавийлиги (Иса);
-иқтисодий салоҳиятнинг даромадлиги (Исд);
-иқтисодий салохиятнинг фойдалилиги (рентобеллиги); (Иср)
-иқтисодий салоҳият таркибига кирувчи моддалар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар
Иқтисодий салоҳиятнинг натижавийлиги 1 сўм иқтисодий салоҳият қийматига неча сўм натижавий кўрсаткич (сотилган маҳсулот, товар маҳсулоти ва ҳ.к.) тўғри келишини кўрсатади ва унинг аниқланиш формуласи ўуйидагича:
Q / Ис Бу ерда Q-натижавий кўрсаткич суммаси Иқтисодий салоҳиятнинг даромадлиги 100 сўм иқтисодий салоҳият қийматига неча сўм даромад тўғри келишини ифодалайди ва у қуйидаги формула билан аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |