мавзу. Режа: Диннинг ибтидоий шакллари. – топшириқ



Download 20,82 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi20,82 Kb.
#46027
  1   2   3   4

3-МАВЗУ.
1. Режа: Диннинг ибтидоий шакллари.
1 – топшириқ. Жадвални тўлдиринг.
1, Ибтидоий одамларнинг диний эътиқодлари тотемизм, анимизм, фетишизм, шомонлик, магия (сеҳргарлик) шаклларида тарқалган. Уларнинг баъзи бир элементлари ҳозирги замон динларида ҳам учрайди.
ТОТЕМИЗМ - ҳиндлар тилидаги "О тотем" (унинг уруғи) деган сўздан келиб чиққан. Тотемизм ибтидоий ғоят содда диний эътиқоднинг бир тури бўлиб, қадимги замондаги урут-қабила аъзоларининг муайян бир ҳайвон, ўсимлик билан ғайритабиий алоқаси, яқинлиги, қон-қариндошлиги бўлган деб, бу ҳайвон ва ўсимликларни муқаддаслаштиришдан иборатдир. Тотемизмнинг муайян кишилар гуруҳининг табиат, бинобарин, ташқи муҳит билан боғлиқлигини ифодаловчи дастлабки шаклларидан эди. Тотемизм элементларини ҳозирги динларда ҳам кўриш мумкин.
Анимизм - (лотинча - анимус - жон, руҳ демакдир) қадимги замон динларидан бири, киши руҳининг мавжудлигига ишонишдан иборат. Анимизм табиатдаги буюмларни илоҳийлаштиради, ҳар бир жисмда руҳ бор, танадан ташқарида ҳам жон бор, деб ҳисобланади. Анимистик тасаввурлар барча халқлар тарихидаги динларда жон ва руҳ ҳақидаги тушунчаларнинг шаклланишида маълум бир роль ўйнаган. Анимизм ҳар бир кишида унинг тириклик ҳаёти манбаи бўлган жон бор, деб талқин қилган. Дастлабки анимистик тасаввур жонни соя ёки нафас билан айнан, деб билар эди. Масалан, Шимолий Америка халқларида соя билан жон, қадимги арабларда жон билан қон, Греландияда эса нафас олиш билан жон битта ном билан аталади. Анимизм одамда олам ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш, предмет ва ҳодисалар хусусиятларини чуқур ўрганиш, жон ва рухларнинг тирик одамлар сингари қобилиятга эга деган фикрлар пайдо бўлиши муносабати билан таркиб топган. Шу даврда жоннинг ўлмаслиги ҳақидаги тасаввур пайдо бўлган. Чунки қадимги одамлар ўз таналарининг тузилиши тўғрисида тўлиқ бир тушунчага эга бўлмай, ҳатгоки уйқу ва туш кўришининг сабабларини ҳам изоҳлай олмаганлар. Шундан сўнг ибтидоий одамлар инсон танасини бошқарадиган қандайдир алоҳида бир куч бўлиб, одам ўлгандан сўнг у куч, яъни жон танадан чиқиб кетади деган тасаввур ҳосил бўлган. Натижада жоннинг танани тарк этгандан кейинги фаолияти қандай кечиши ҳақида ўйлай бошлаганлар. Ибтидоий одамлар ўзларини табиатдан ажратиб қўймаганлар. Шунинг учун улар ўзлари билан бир қаторда ҳайвон, ўсимлик, ҳатто меҳнат қуроллари, кейинчалик, сув, ўрмон, момақалдироқ ва бошқаларда ҳам жон бор, деган тасаввурларни келтириб чиқарганлар. Буни фанда гилозоизм деб атайдилар.
Жон ва рухдарга ишониш барча динларга хосдир. Диндорларнинг фикрича, жон барча кишиларда бўлиб, худо энг олий руҳ ҳисобланади. Одам ўлгандан сўнг танадан чиқиб кетадиган жон бор, деган тасаввур чуқурлаша борган. Демак, одам ўлганда жон чиқиб кетиб, яшайверар экан, унинг ўзи абадий яшайди деган тушунча пайдо бўлган. Абадий руҳ тўғрисидаги тасаввур ана шу йўсинда шаклланган. Рухларга ишониш арвоҳларга ишонишни келтириб чиқарган.
Жон ва руҳларнинг ўлмаслиги ҳақидаги қадимий анимистик тасаввурларнинг элементлари ҳозирги барча динларда сақланиб қолмокда. Масалан, диндорлар тасаввурида ўлган кишиларнинг арвоҳини йўқлаш, уларни тирик одамлар сингари ҳамма нарсадан хабардор, деб тушуниш мавжуд. Шу туфайли жон ва руҳларга атаб қурбонлик, хайр-худойи қилиш, садақа бериш одатлари ҳамон учраб туради. Баъзан мурдани кийимлари билан дафн этиш, ёнига сув, овқатлар қўйиш одатлари ҳам анимизмнинг кўринишидир. Ўзбекларда арвоҳлар ҳақидаги тасаввурлар, уларни эслаб пайшанба оқшоми арафасида чироқ ёқиш, кабристонларга бориб қуръон сураларидан ўқиш анимизмга бўлган эътиқоднинг шаклларидир.

Download 20,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish