Мақсад: иштирокчиларда бир-бирларига ишонч ҳосил қилиш ва гуруҳда ижобий муҳитни яратиш. - Мақсад: иштирокчиларда бир-бирларига ишонч ҳосил қилиш ва гуруҳда ижобий муҳитни яратиш.
- Кўрсатма: ўйин иштирокчилари доира бўлиб туришади ва ўзларига бирорта ҳайвоннинг номини танлашади. 20 кишидан иборат гуруҳ учун 6 та ҳайвоннинг номи етарли. Бир хилдаги ҳайвонларнинг номи қоғозга сонлар билан ёзилиб, уларга шулардан бирини олиш таклиф этилади. Иштирокчилар маълум бир ҳайвонларни танлаб бўлганларидан сўнг кўзларини юмиб, атрофда айланиб юрадилар ва ўзлари мансуб бўлган турдаги шерикларини излайдилар. Бунда ҳамма ўзига хос овоз билан бир-бирини чорлаши керак (масалан, "ба-а-ба-а", "миёв-миёв", "вов-вов" ва ҳ.к.). Иккита бир хил "ҳайвон" бир-бирини топиб олса, улар қўлларини маҳкам ушлаганча кейинги шеригини излашга тушадилар ва барча шеригини топиб, токи алоҳида гуруҳлар тузилмагунча давом этаверади.
Мақсад: тренингни якунлаш ва иштирокчиларнинг бир-бири ҳақида ижобий таассуротларни уйғотиш. - Мақсад: тренингни якунлаш ва иштирокчиларнинг бир-бири ҳақида ижобий таассуротларни уйғотиш.
- Кўрсатма: иштирокчилар давра қуриб олишади. Бошловчи қўлида нарсани ясаш мумкин бўлган кўринмас пластилин борлигини ва иштирокчилар ундан совға ясаб, ўнг томонидаги иштирокчига узатишлари лозимлигини айтади. Совға ясалади ва қабул қилиб олингач, яна бошқатдан совға ясалиб, навбатдаги иштирокчига тилак билан бирга тақдим этилади. Шу тариқа барча "совғаларни" қабул қилиб олмагунича бу ҳаракатлар такрорланади. Ўйин охирида кимнинг нима совға қилгани ва сабаби сўралади.
- Тренингни охирида тренер иштирокчиларга ташаккур билдиради ва самимий тилаклар билан машғулотни якунлайди.
Мақсад: новербал мулоқот орқали бир-бирини тушуниш ва самарали мулоқот ўрнатиш. - Мақсад: новербал мулоқот орқали бир-бирини тушуниш ва самарали мулоқот ўрнатиш.
- Кўрсатма: “Ҳозир ҳар бирингизга бир касб номи ёзилган қоғозчалар тарқатилиб чиқилган ”. Одатда, битта касбнинг номи иккита қоғозга ёзилган. Масалан: агар сизга “спортчи” деб ёзилган қоғоз тушса билингки, гуруҳдаги қатнашчилардан яна биттасида шундай қоғоз бор”. Тренер қоғозларни тарқатиб чиқади. “қоғозингиздаги ёзувни ўқинг. Ўқиётган нарсангиз фақат ўзингизга маълум бўлсин. Энди қоғозларни йиғиштириб қўйиш мумкин. Эндиги ҳар бир одамнинг вазифаси жуфтини топиш. Бу шароитни хоҳлаган тана ҳаракатларидан фойдаланиш мумкин.яъни ҳар бир қилаётган ҳаракатларимизни индамасдан ,товушсиз бажаришимиз керак, ўз жуфтингизни топгандан сўнг у билан ҳеч нарса гаплашмай ёнма-ён тураверинг. Ҳамма ўз жуфтини топгандан кейин қароримиз тўғрилигини текшириб чиқамиз”. Машқ сўнгида жуфтлар ташкил топгандан сўнг, бошқарувчи “Сизлар ким сизлар? ” – деб сўраб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |