Мавзу: Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг биологик асослари. Тиббиёт протозоологияси. Маъруза материаллари


КЎП ҲУЖАЙРАЛИ ҲАЙВОНЛАР (METAZOA)



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/27
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#168344
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
15 маъруза Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг

КЎП ҲУЖАЙРАЛИ ҲАЙВОНЛАР (METAZOA) 
 
КЎП ҲУЖАЙРАЛИЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ 
Ҳайвонот оламининг фақат битта типигина бир ҳужайрали ҳайвонлар- 
дир, қолганарининг ҳаммаси кўп ҳужайралилар. Бу ҳайвонларнинг 
ҳужайралари дифференциацияланган бўлиб, ҳар хил тўзилишга эга ва турли 
вазифаларни бажаради. Прогрессив эволюция натижасида кўп ҳужайрали 
организмларнииг бир ҳужайралилардан келиб чиққанлигига шубха қилмаса 
ҳам бўлади. 
Кўп ҳужайралиларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги энг асосий назария- ни 
Э. Геккель, И. И. Мечников таклиф қилганлар. Кўп ҳужайралиларнинг келиб 
чиқишини тасаввур қилиш учун организмнинг онтогенезини эслатиб ўтиш 
лозим. Кўп ҳужайрали ҳайвонларнинг индивидуал ривожланиши бир 
ҳужайрали даврдан - оталанган тухум ҳужайрасидан бошланади. Тарихий 
ривожланишда (филогенезда) ҳам шундай ҳодиса юз берган: энг қадимги 
ҳайвонлар, содда ҳайвонлар бўлиб, танаси битта ҳужайрадан ташкил топган. 
Булар бутун ҳайвонот дунёсининг дастлабки аждодлари ҳисоб- ланади. 
Онтогенезнинг кейинги босқичларида тухумнинг майдаланиши натижасида 
бир қаватли эмбрион-бластула ҳосил бўлади. Колония ҳосил қилиб 
яшайдиган содда ҳайвонларда ҳам худди шундай ҳодиса (масалан, вольвокс 
колониясида) кузатилади. Булар кўпаядиган битта ҳужайрадан вужудга 
келади, ушбу ҳужайра қайта-қайта бўлиниб, шарсимон колония ҳосил 
қилади. Калония ҳосил қилган айрим ҳужайралар - организмлар 
дифференциалланмаган бўлади. Бундай колония бўлиб яшайдиган содда 
ҳайвонлар филогенез жараёнида бир ҳужайрали организмлар билан кўп 
ҳужайрали организмлар ўртасида оралиқ шакллар бўлиб ҳисобланади дейиш 
мумкин. 
Онтогенезнинг кейинги босқичи: бир қаватли эмбрион бластуладан икки 
қаватли эмбрион - гаструла ривожланади. Гаструлани ҳосил бўлиши бир неча 
йўл билан бориши мумкин. Юқори даражали кўпгина ҳайвонларда 
гаструляция инвагинация йўли билан юзага келади. Геккельнинг гастрея 
назариясига мувофиқ колония ҳосил қилиб яшайдиган қадимги содда 
ҳайвонларнинг филогенезида инвагинацияга ўхшаган жараён бўлиб ўтган ва 
бунинг натижасида икки қаватли организмлар, ҳозирги замон ковак 
ичаклиларёнинг аждодлари келиб чиққан. Кўп ҳужайралиларнинг бу 
гипотетик аждоди гастрея деб аталади. 
И. И. Мечников яратган фагоцителла назариясига мувофиқ икки 
қаватли организмларнинг ҳосил бўлиши бошқа йўл билан борган. Олим 
медузалар (ковакичлилар) онтогенезини текширар экан, буларда гаструля- 
ция иммиграция (кўчиб ўтиши) йўли билан боришини аниқлади. Колония 
ҳосил қилиб яшайдиган содда ҳайвонларда ҳам, шунга ўхшаш ҳодиса 
кузатилади. Масалан, вольвокснинг айрим зооидлари колония сиртидан 


ичига ўтади. Бу ҳол И.И.Мечников назариясининг тўғрилигини кўрсатади. 
Колония ҳосил қилиб яшаган қадимги содда ҳайвонларда худди шундай 
ҳодиса бўлиши мумкин. Озуқани қамраб олган юза қават ҳужайраларининг 
бир қисми бўшлиққа ўтиб ва шу жойда кўпайиб, ўзининг фагоцитар 
функциясини сақлаб қолган. Хивчинлар билан таъминланган ташқи 
ҳужайралар эса ҳаракат функциясини бажарган. Ҳужайраларнинг бирламчи 
дифференциацияси мана шундай бошланган. Кўп ҳужайралиларнинг ана 
шундай гипотетик аждоди фагоцителла деб аталади (И.И. Мечников). 
Metazoaлар ичида ғовак танлилар билан ковакичлилар танаси энг содда 
тузилган бўлиб ҳисобланади. Буларнинг ҳақиқий органлари йўқ, танаси 
радиал-симметрик бўлиб, икки қават ҳужайралардан ташкил топган, яъни 
икки қаватли ҳайвонлар гуруҳини ташкил қилади. Заҳарли ҳайвонлар 
сифатида ковакичлилар тиббиётда аҳамиятга эга бўлган ҳайвонлар қаторига 
киради. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish