SIMD (Single Instruction stream/Multiple Data stream) архитектурасивекторли ва матрицали ишлов бериш структураларини яратиш учун мўлжалланган. Ушбу архитектурадаги машиналар вектор элементлари орқали битта амални бир вақтнинг ўзида бир нечта маълумотлар устида бажаради. Бундай турдаги тизимлар одатда бир хил элементлар асосида қурилади, яъни тизимга кирувчи процессор элементлари бир хил бўлади ва уларнинг барчаси бир хил кетма-кетликдаги буйруқлар билан бошқарилади. Бунда фақат ҳар бир процессор ўзининг маълумотлар оқимига ишлов беради. Бундай схемали масалаларга матрицали ёки векторли (массивлар) ишлов бериш, чизиқли ва чизиқли бўлмаган, алгебраик ва дефференциал тенгламаларни ечиш, майдон назарияси ва бошқа кўплаб масалалар киради (1.1,б-расм).

MISD
MISD (Multiple Instruction stream/ Single Data stream) архитектураўзига хос процессорли конвейерни қуриш учун мўлжалланган, яъни бунда ишлов бериш натижалари занжир тарзда бир процессордан бошқа процессорга узатилади. Бундай ҳисоблашга ихтиёрий ишлаб чиқариш конвейери мисол бўла олади. Замонавий электрон ҳисоблаш машиналарида бу қоида параллел ишловчи тизимда турли хил функционал блоклар томонидан амалларни бажариш схемасига асосланган. Бунда ҳар бир қисм умумий циклда ўзининг вазифасини бажаради. Бундай турдаги ҳисоблаш тизимларида конвейерлар процессорлар гуруҳини ҳосил қилиши керак бўлади (1.1,в-расм).
MISD (Multiple Instruction stream/ Single Data stream) архитектура ўзига хос процессорли конвейерни қуриш учун мўлжалланган, яъни бунда ишлов бериш натижалари занжир тарзда бир процессордан бошқа процессорга узатилади. Бундай ҳисоблашга ихтиёрий ишлаб чиқариш конвейери мисол бўла олади. Замонавий электрон ҳисоблаш машиналарида бу қоида параллел ишловчи тизимда турли хил функционал блоклар томонидан амалларни бажариш схемасига асосланган. Бунда ҳар бир қисм умумий циклда ўзининг вазифасини бажаради. Бундай турдаги ҳисоблаш тизимларида конвейерлар процессорлар гуруҳини ҳосил қилиши керак бўлади (1.1,в-расм).