Мавзу: Организмларнинг индивидуал ривожланиши. Организмларнинг кўпайиши. Регенерация. Гомеостаз. Трансплантация. Маъруза материаллари


Организмнинг қариши, қарилик ва ўлим



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/34
Sana23.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#171646
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34
Bog'liq
11 маъруза Организмларнинг индивидуал ривожланиши Организмларнинг

Организмнинг қариши, қарилик ва ўлим 
 
Инсон ким бўлишидан ва қайси вақтда яшашидан қатъий назар доимо 
муқаррар бўлган қариш ва ўлим ҳақида фикр юритган. Азалий, инсоннинг 
қариши ва ўлими ҳақидаги ўйи, одам руҳининг абадийлигига ишончни 
мустаҳкамлайди.Ҳозирги вақтда инсон олдида қариш жараёнининг асл-туб 
моҳиятини билиш ва шу жараённи юзага келтирувчи омилларни англаш 
ҳамда инсон умрининг боқийлигини таъминлаш муаммолари каби масалалар 
кўндаланг турибди. Қариш ва ўлим – бу барча тирик мавжудодларга хос 
бўлган биологик қонуний жараёндир. Курраи заминда ёши улуғ одамлар 
сонининг ортиб бориши (1975-йилда аҳолининг 8,5 % ини катта ёшдагилар – 
60 ёшдан катталар ташкил этган бўлса, 2000-йилга келиб, 11,2 % ни ташкил 


этган) шу хисобига маълум даражада айрим сиёсий-ижтимоий муаммоларни 
ҳал этишни тақозо этади. 
Қарилик ҳақидаги таълимот – геронтология (грекча герон – қари) 
организм қаришининг молекулар даражасидан то бутун бир организм 
даражасигача рўй берувчи асосий қонуниятлар билан шуғулланади. Кекса 
организмнинг хусусияти ва унда касалликнинг юзага чиқиши, кечиши, 
касаллик давоси ҳамда унинг олдини олишни гериатрия ўрганади.
Геронтологиянинг вазифалари, фақатгина, қариш жараёнининг асл туб 
моҳиятини ўрганиш, муддатидан илгари қаришнинг олдини олиш ва умрни 
маълум даражада узайтиришгина бўлиб қолмай, балки катта ёшдаги 
одамларнинг ижтимоий ва меҳнат фаолиятида фаол иштирок этишини, яъни 
ҳаёт фаолиятида мукаммал фаол иштирокини таъминлашдан иборат тиббий, 
биологик ва социал муаммоларни ҳал этишдир. 
Қариш ва қарилик. Ўлим – бу биологик ҳолат сифатида.Қарилик 
индивидуал ривожланишнинг босқичи бўлиб,бунда организмнинг ташқи 
кўриниши, эмоционал ҳолати ва жисмоний ҳолатида ўзгаришлар 
кузатилади. 
Азалдан маълумки, организмнинг ёши ҳамма вақт ҳам унинг 
физиологик ҳолати билан мос бўлмайди; организмнинг ўз ёши – календар 
ёши (хронологик) ва биологик ёши мавжуддир. Биологик ёш организмнинг 
биологик имкониятининг вақт ўтиши билан намоён бўлиш хусусиятидир. 
Организм ҳаётида ёшга қараб ўзгариш турлича тезликда кечади. Ёшга қараб 
ўзгариш – қаришнинг бошланиши ва шу жараённиг тез ёки суст кечиши 
билан организмнинг биологик ёши белгиланади. Биологик ёшни 
аниқлашнинг умумий мезонини ифодалаш қийин бир илмий йўналишлардан 
ҳисобланади. Чунки бир организмнинг турли системаларида қариш жараёни 
бир хил кечмайди. Масалан, аёллар менопаузаси 35–55 ёшда, суякдаги 
қаришнинг дастлабки белгиси 25–35 ёшда, дастлабки соч оқариши 25–50 
ёшда рўй беради. Биологик ёш неча йил умр кўришнинг, иш фаолият 
даражасининг, организм соғлигининг кўрсаткичи бўлиши мумкин. Одам ёши 
ва биологик ёш (кўрсаткичлар) нинг ўзаро таққосланиши қариш жараёнининг 
қай даражада рўй берганлигини кўрсатади. Биологик ёш календар ёшдан кам 
бўлса, бу шахс узоқ умр кўради, аксинча бўлиши эса организмнинг тез 
қариётганлигини билдиради.
Одам организмининг ҳаёт фаолиятида шундай давр борки, шу даврнинг 
қандай кечишига қараб ундан кейинги ҳаёт босқичидаги биологик ёши 
белгиланади. Бу организмнинг қалтис даври климаксдир. Климакс – бу 
организм репродукция фаолиятининг сусая бошланишидан то унинг 
бутунлай сўнишигача бўлган даврдир. Климакс иккала жинсга хос бўлиб, 
эндокрин системада чуқур (ўзгаришлар рўй беради ва барча ички секреция 
безлариаро мутаносиблик янгидан бунёдга келади. Организм репродукция 
фаолиятининг сўнганлигидан қаримайди, балки қарилик жараёни натижасида 
репродукция фаолияти сўнади. Климакс жараёни аёлларда 2–8 йил, 
эркакларда 10–15 йил давом этиши мумкин. Шу давр ичида организм ҳар хил 
(диабет, хафақон – гипертония ва б.) хасталикларга чалиниб қолади. Климакс 


– бу қариш бўлмай, қариликнингбосқичларидан биридир. Тиббиёт ҳозирги 
кунда асосан касалликларни даволаш билан шуғулланиб, соғлом 
организмнинг барчахусусиятларини ўрганишга тўлиқ киришганича йўқ. 
Тиббиёт фани олдида соғлом одам саломатлигининг имкониятини 
ўрганишдек катта муаммо турибди. Шу асосдагина инсон соғлигини сақлаш, 
умрини узайтириш усулларини ва касалликларнинг олдини олувчи 
омилларни яратиш имкониятига эга бўлади. Биологик ёшни аниқлаш 
индивиднинг умри давомийлигини ўрганиш имкониятини яратади.
Қариликдаги ўзгаришлар онтогенезнинг пострепродуктив даврида 
бошланиб, кўпайиб боради. Аммо, репродуктив функцияда пасайиш 
бошланиши, ҳатто, умуман йўқолиши қариликнинг қуйи чегараси бўлиб 
хизмат қила олмайди. Албатта, аёлларда менопаузанинг бўлиши тухумдонда 
етилган тухум хужайранинг чиқишини тўхтатиб, овуляция жараёнини ҳам 
тўхтатади ва уларда репродуктив давр тугаганлигини белгилайди. Шу билан 
бирга, аёлларда менопауза бошланганда кўпчилик ташқи белгилар ва 
функциялар қари организмга хос ҳарактерли белгиларга эга бўлмайди. Бошқа 
томондан қараганда, биз қарилик билан боғлайдиган кўпчилик ўзгаришлар 
репродуктив функция сусайишига қадар бошланади. Уларга айрим жисмоний 
белгилар(сочнинг оқариши, кўриш функциясининг пасайиши) ҳамда ҳар хил 
аъзолар функциясининг ўзгариши киради. Масалан, эркакларда жинсий 
безлардан жинсий гормонлар ажралишининг сусайиши, гипофиздан эса 
гонодотроп гормонлари ажралишининг кучайиши қари организм учун 
ҳарактерли бўлиб у тахминан 25 ёшлардан бошланади. 
Одамларда хронологик ва биологик(физиологик) ёш тафовут қилинади. 
Одам организми ҳолатини жуда кўпўртача кўрсаткичларини баҳолашга 
асосланган замонавий классификацияга асосланиб, хронологик ёш 60-74 
ёшдаги одамларни қари, 75-89 дагиларни кекса, 90 ёшдан узоқ умр 
кўрганларни боқий умр кўрувчилар ёки узоқ умр кўрувчилар дейилади. 
Биологик ёшни аниқлаш анча қийин бўлади, чунки қариликнинг алоҳида 
белгилари ҳар хил хронологик ёшда юзага чиқади ва ҳар хил тезликда ўсиб 
бориши билан ҳарактерланади. Бундан ташқари, ҳатто, битта белгинингёшга 
қараб ўзгариши маълум даражада жинсий ва индивидуал ўзгаришларга 
боғлиқ бўлади. Масалан: терининг эластиклигини белгисифатида қарасак 
битта биологик ёш бу ҳолатда аёлларда тахминан 30 ёшларда, эркакларда эса 
80 ёшларда кузатилиши мумкин. Шунинг учун ҳам, аёлларга биринчи 
навбатда терисини эътиборли равишда парваришлаш талаб қилинади. Қариш 
тезлигини муҳокама қилиш учун зарур бўлган биологик ёшни аниқлаш 
мақсадида тестлар батериясидан фойдаланилади. Бунда ҳаёт жараёнида 
қонуниятли ўзгариб борадиган кўп белгиларнинг бир вақтдаги йиғиндисига 
баҳо берилади.
Бу батерияларнинг асосини мураккаб функционал кўрсаткичлар ҳосил 
қилади. Уларнинг ҳолати организмнинг бир неча тизимларининг 
мувофиқлашган ҳолатига боғлиқ. Оддий тестлар кам ахборот беради. 
Масалан: нерв импулсларини тарқалиш тезлиги нерв толасининг ҳолатига 
боғлиқ бўлиб, у 20-90 ёшлар интервалида 10фоизга камаяди, нафас олиш, 


нерв ва мускул системасининг координациялашган ишини белгилаб 
берадиган ўпканинг тириклик ҳажми эса 50 фоизга камаяди. Қарилик ҳолати 
қарилик жараёнини ташкил қилувчи ўзгаришлар ҳисобига юзага келади. Бу 
жараён тирикликнинг барча тузилмавий даражаларида – молекуляр, 
субҳужайравий, ҳужайравий, тўқима ва орган даражасида кечади. Организм 
даражасидаги кузатиладиган жуда кўп ўзгаришлар йиғиндиси натижаси ёш 
ўсиб бориши билан индивид ҳаёт фаолиятининг сусайиши гомеостаз 
механизмларида мослашиш эффектининг камайиши билан ҳарактерланади. 
Тажрибаларнинг кўрсатишича ёш каламушларни музлаган сувга 3минутга 
ботириб олинса унинг тана ҳарорати 1 соат ичида тикланади,ўрта ёшдаги 
каламушларда 1.5 соат ичида, қари каламушларда эса 2соат ичида 
тикланади.
Умум қилиб олганда қарилик ўлиш эҳтимолини прогрессив 
кучайишига олиб келади,шундай қилиб қариликнинг биологик маъноси 
организмнингўлими билан тугашига олиб келади деб тушунса бўлади. Ўлим 
кўп ҳужайрали организмларни улар учун универсал бўлган кўпайишда 
иштирок этишдан маҳрум қилади. Шу ҳисобига ўлимбўлмаганда эди 
эволюцион жараённинг бош шартларидан бири бўлган авлодларда 
алмашиниш бўлмаган бўларди. Қариш жараёнида ёшга қараб бўладиган 
ўзгаришлар ҳамма ҳолатда ҳам организмнинг мослашишини сусайтирмайди. 
Юксак умуртқалилар ва одам, ҳаётий жараёнида ҳавфли ҳолатлардан 
сақланишга қаратилган тажриба ортирадилар. Бу планда иммунитет 
системаси ҳам жуда қизиқарли гарчан организм етук ҳолатга етганда унинг 
фойдалилиги 
сусая 
боради,аммо, 
қари 
организмларнинг 
айрим 
инфекцияларга нисбатан бўлган иммунологик ҳотираси ёш ҳисобига ёшларга 
нисбатан кўпроқ ҳимояланган бўлади.

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish