хом
нефтни
атмосфера
-
вакуумли хайдашда
гудрон деб аталадиган қолдиқ,
яъни юқори
;
смолали нефтларни қайта ишлашда қолдиқ битум олинади;
-
нефтли
қолдиқларни оксидлаш
-
гудронлар, крекинг
-
қолдиқларни хаводаги
кислород билан оксидлаш, бунда оксидланган битумлар олинади;
-
компаундирланган
(компаунд
-
моддаларнинг кимёвий бирикмалари
аралашмаси)
битум
-
оксидлапган асосли асфальт қатронли компонентларни
кўп қайнайдиган хушбўй углеводородга бой бўлган нефт фракцияси билан,
хусусан, танлаб тозаланган экстрактлар билан аралаштиришдан олинган
нефтли битум.
Қолдиқ битумларни ишлаб чиқариш.
Қолдиқ битумлар бир қатор ижобий
хоссаларга эга, ва уларни ишлаб чиқариш кўп давлатларда тарқалган. Ҳозирги
вақтда қолдиқли қовушқоқ йўл битумларини ишлаб чиқариш кенг йўлга
қўйилган. Уларга хомашё бўлиб, нефтни қайта ишлашда хосил бўладиган
мазутлар, гудронлар ҳамда бошқа смолали қолдиқлар хизмат қилади. Юқори
смолали нефтни атмосфера
вакуумли хайдашда қолдиқли битум олинади.
Таркибида смолали моддалар кам бўлган нефтни хайдашда, хусусиятлари
бўйича МГ 70/130,
МГ 130/200 суюқ йўл битумлари талабларига жавоб
берадиган, паст
қайишқоқли қолдиқ олинади.
-
Оксидланган битумларни ишлаб чикрриш.
Оксидлаш йўли билан олинган
битумлар энг кўп тарқалган усуллардан бири хисобланади. Бу усулни нафақат
смолали, балки кам смолали нефтни қайта ишлашда ҳам қўллаш ва юқори
сифатли йўл, қурилиш ва махсус битумларни олиш мумкин. Бошқа усуллардан
фарқли равишда оксидланишда асфальт қатламли компонентлалар деярли
ўзгармайди, оксидланиш вақтида уларни сифати ва сон миқдори ўзгаради.
Нефтли углеводородлар бир вақтнинг ўзида икки
йўналишда оксидланади.
Оксидланган битумларни ишлаб чиқариш жараёнида хаводаги кислород сув
буғини хосил қилаётиб, хомашё таркибида бўлган водород билан ўзаро
таъсирлашади. Бунда С/Н нисбати ошади. Водороднинг йўқотилиши
натижасида полимеризация ва хом
-
ашёни берилган консистенциягача
қуюқлашиши кузатилади.
Оксидланиш
-
экзотермик жараёндир. Гудронни оксидланиш жараёнига
таъсир этадиган асосий факторлар гудронни юмшатишни охирги
температураси ҳамда оксидланиш температураси ва давомийлиги, хаво сарфи
ҳисобланади.
Оксидланиш жараёнида кислород гудрон ва унинг компонентлари билан
ўзаро таъсирлашади
-
юқори молекулали компонентларни хосил қиладиган,
дегидрополиконденсация реакцияси амалга ошади.
Хомашё, температура ва битумни талаб этилаётган маркасига боғлиқ равишда
оксидланиш 4
-
60 соат давомида амалга оширилади. Оксидланиш жараёнини
тезлатиш учун қуйидаги катализаторлар қўлланилади: pyx, мис, темир,
алюминий, фосфор 5 оксиди, олтингугурт кислотаси, сульфидлар ва бир қатор
бошқа хлоридлар.
Компаундирланган битум
-
хозирги вақтда бу метод билан катта
микдорда йўл битумлари олинмоқда. Битумларни аралаштириш ёки
компаундлаш
-
бу уларни нефтни қайта ишлаш заводлари ёки исътемол қилиш
жойларида амалга ошириладиган қайта ишлашнинг иккиламчи жараёнидир.
Хайдаш, оксидлаш, экстракция ёки деасфальтизация йўли билан олинган
битум ёки смолали қолдиқ, йўл битумларининг барча кўрсаткичлари бўйича
қўйилган талабларга жавоб бермайди. Бундай холатда битумни бошқа
смолали қолдиқларнинг мос келувчи таркиблари билан аралаштириш йўли
билан уларнинг хусусиятларини қўйилган талаблар даражасигача сезиларли
яхшилаш мумкин.
Битумларни олишда талаб этилган хоссаларга эришиш учун улар ўзаро
аралаштирилади ёки нефт ва нефт махсулотларини қайта ишлашда хосил
бўладиган бошқа смолали қолдиқлар билан аралаштирилади. Охирги
йилларда йирик йўл
-
қурилиш ташкилотлари битумга қўшимча сифатида
тошкўмир қатронлари ва бошқа полимерлар(полистиролли, кумаронли
смолаларнинг, кубли қолдиқлар) ни ишлаб чиқаришдаги ҳар хил чиқиндилар
ҳамда ишлатилган мойларни регенерациясидан чиққан чиқиндилардан
фойдаланмокда.
Битум хоссасига уни хосил қилишдаги техник жараён катта таъсир этади.
Вакуумли хайдаш ва мойли фракцияларни чуқур танлашда смолалар таркиби
ошади. Олинаётган қолдиқли битум 25ºС да юқори чўзилувчанликка,
температура ўзгаришига юқори сезгирликка, мусбат температурада эса
пластиклик(чўзилувчанлик)ка эга. Об
-
хавога чидамлилик нефт табиатига
боғликдир. Юқори смолали нефтлардан об
-
хавога чидамли битумлар олинади,
асфальтсмолали компонентлар таркиблари камайганда бошланғич нефтда,
қолдиқли битумларни об
-
хавога чидамлилиги пасаяди ва оксидланганлардан
ҳар доим паст бўлади. Оксидланишда асфальтенларни интенсив равишда ва
смолаларни кам хосил бўлиши амалга ошади, бу эса битумларнинг иссиқка
чидамлилигини ошишига туртки бўлади. Узоқ оксидланишда битумларнинг
пластиклик (чўзилувчанлик)хусусияти пасаяди. Тўхтовсиз оксидлаш усулида,
таркибида смолалар кўп бўлган битумлар олинади.
Деасфальтизация битумлари таркибида юқори микдорда смолалар ва
нисбатан кам асфальтенлар мавжуд. Битум гуруҳ таркибининг ўзгариши унинг
физик
-
механикавий
хоссаларига тасъир этади. Таркибида смолалар юқори
бўлса, когезияси
юқори ва 25°С
чўзилувчан бўлишига олиб келади. Таркибида
асфальтенларни кўпайгани иссиқка бардошлиликни оширади.
Шундай қилиб, битумларни олишда нефт ва смолали қолдиқларнинг
хоссаларини ҳисобга олиш зарур, уларни қайта ишлашда шундай
технологияни танлаш керакки, талаб этилган физик
-
кимёвий ва механик
хоссали битумларни хосил қилиш мумкин бўлади
.
Нефтли битумлар йўл қопламалари, гидроизоляцияли, том ёпма
ва бошқа
ишлар учун қўлланилади. Қўлланиш соҳасига боғлиқ равишда нефтни қайта
ишловчи ва нефт кимёвий саноати нефт битумлари турларини тегишли
хоссаларига мос равишда ишлаб чиқаради.
Нефтли қовушқоқ битумлари
хоссаларининг
асосий
кўрсаткичлари
бўлиб
игнани
кириш
чуқурлиги(пенетрация),чўзилувчанлик(дуктильность), юмшаш ва мўртлик
температураси, мармар ёки қум билан ёпишиши, 160 ºС да 5 соатлик
қиздиришдан кейинги қолдиқ хоссалари ҳисобланади.
Нефтли қовушқоқ йўл битумлари
йўл қурилиши ва аэродром
қопламаларини қуришда боғловчи материал сифатида қўлланилади. Улар
оксидланган ва оксидланмаган махсулотлардан нефтни тўғри хайдаш усули
ёки бу махсулотларни селектив тозалаш экстрактлари билан компаундирлаш
йўли билан тайёрланади. ГОСТга мос равишда қовушқоқ йўл битумлари
маркаларга бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |