Микромолия ташкилотларининг фаолияти
- микромолиялаштириш фаолиятини амалга оширишга;
- тўлов агенти (субагенти) ёки банкларнинг, суғурта ва бошқа молия ташкилотларининг агенти вазифаларини амалга оширишга;
- ўзи амалга ошираётган фаолият билан боғлиқ маслаҳат ва ахборот хизматларини кўрсатишга;
- тадбиркорлик субъектларига микрокредит суммасидан ошадиган миқдорда кредитлар, лизинг, кафолатлар беришга, факторинг хизматлари ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишга ҳақли.
Микромолиялаштириш фаолияти сифатида қуйидагилар эътироф этилади: - жисмоний шахс бўлган қарз олувчига тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида эллик миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда пул маблағларини — микроқарз бериш;
- тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчига тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш, шунингдек шартномада назарда тутилган ҳолларда муайян мақсадлар учун фойдаланиш шартларида уч юз миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда пул маблағларини — микрокредит бериш;
- жисмоний шахсларга микроқарз суммасидан ошмайдиган миқдорда кредитлар ва кафолатлар бериш, исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш;
- тадбиркорлик субъектларига микрокредит суммасидан ошмайдиган миқдорда лизинг ва кафолатлар бериш, факторинг хизматлари ҳамда исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш.
Микроқарз - жисмоний шахс бўлган қарз олувчига тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида 50 млн. сўмдан ошмайдиган миқдорда пул маблағларини — микроқарз бериш Микроқарз - жисмоний шахс бўлган қарз олувчига тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида 50 млн. сўмдан ошмайдиган миқдорда пул маблағларини — микроқарз бериш
Микромолиялаштириш фаолияти сифатида қуйидагилар эътироф этилади:
Микрокредит - тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчига тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш, шунингдек шартномада назарда тутилган ҳолларда муайян мақсадлар учун фойдаланиш шартларида 300 млн. сўмдан ошмайдиган миқдорда пул маблағларини — микрокредит бериш;
- Тадбиркорлик субъектларига микрокредит суммасидан ошмайдиган миқдорда лизинг ва кафолатлар бериш, факторинг хизматлари ҳамда исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш.
Ломбард — шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкнинг (ашёнинг) закалат тарзидаги гарови асосида жисмоний шахсларга қисқа муддатли микроқарзлар беришга доир фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ҳисобланади.
Ломбардлар:
- шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкнинг (ашёнинг) закалат тарзидаги гарови асосида жисмоний шахсларга қисқа муддатли (бир йилгача) микроқарзлар беришга;
- жисмоний шахслардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни (ашёни) вақтинчалик сақлаш учун қабул қилишга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: |