Мавзу: Молиявий иктисодий инкирозни бартараф этишда тижорат банкларида кредит муаммолари аудитини аҳамиятини ошириш йўллари



Download 459,5 Kb.
bet7/25
Sana09.06.2022
Hajmi459,5 Kb.
#647273
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
Credit operatsiyalari Banklarda

1-жадвал
Банк баланси моддаларининг муҳимлик даражаси

Актив

Пассив

Модда номи

Мухимлик даражаси %

Модда номи

Мухимлик даражаси %

Пул маблағлари

0,01

Капитал ва фондлар

0,5

Корреспондентлик ҳисобварақлари

0,01

Қарз бўйича йўқотишлар учун заҳиралар

1,5

Банк мулки

1,98

Қимматли қоғозлар баҳосини камайиши учун заҳиралара

1

Кредит ресурслари бўйича тўланган фоизлар

1

Кредитлар бўйича даромадлар

0,5

Қимматли қоғозлар билан муомалалар бўйича ҳаражатлар

1

Қиммат қоғозлар бўйича даромадлар

0,5

Келгуси давр ҳаражатлари

1,5

Келгуси давр даромадлари

2

Бошқа ҳаражатлар

1,5

Бошқа даромадлар

2

Фойдадан фойдаланиш

1

Ҳисоблашишдаги маблағлар

1

Банк томонидан берилган кредитлар

1

Мижозлар ҳисобварақларидаги маблағлар

0,2

Банк томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар

0,5

Депозитлар

0,2

Даромад келтирувчи бошқа активлар

0,5

Банкларо кредитлар

0,6

Жами

10

Жами

10

Маълумотларни синчиклаб ўрганиш усули бухгалтерия ҳисоби хужжатларининг текширилиш натижаларини, ҳисоб ёзувларининг хужжатлар билан мослигини ва солиштирма текширувлар ўтказишни ўзида акс эттиради.


Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида аудиторлик текширувини ҳуқуқий тартибга солиш қуйидаги асосий меъёрий ҳужжатлар асосида олиб борилади:

  1. "Тижорат банклариниг ички аудитига Марказий банк томонидан қўйиладиган талаблар тўғрисида"ги Низом (Адлия вазирлигида 2000 йил 22 декабрда 992-рақам билан рўйхатга олинган)

  2. “Ўзбекистон Республикасида банклар аудиторлик текшируви тўғрисида” Низом (Адлия вазирлигида 2000 йил 20 июнда 982-рақам билан рўйхатга олинган)

  3. Тижорат банкларида ички назоратни ташкил қилиш бўйича тавсиялар (Марказий банк томонидан 4 июл 1998 йил 404-рақам билан тасдиқланган)

  4. "Республикада банк аудити тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.1996 й. ПФ-1500-сон Фармони)

  5. Банк аудити ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатини бериш, бекор қилиш ва аудиторларни малакавий аттестация қилиш тартиби тўғрисида Низом (Марказий банк томонидан 20 июл 1996 йил 237-рақам билан тасдиқланган)

  6. Банк аудити ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатини бериш, бекор қилиш ва аудиторларни малакавий аттестация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки комиссияси ҳақида Низом (Марказий банк томонидан 20 июл 1996 йил 238-рақам билан тасдиқланган).

Ўзбекистон Республикаси банк тизимида аудиторлик фаолиятини тартибга солиш Марказий банкга юклатилган бўлиб, у банк аудити ўтказиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатини олиш учун аттестацияни ташкил қилади, банк аудити билан шуғулланиш учун лицензия беради ва уларни бекор қилади, банк тизимида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар қабул қилади, банк аудитини ташкил қилиш устидан доимий назоратни ташкил қилади.
Аудитни давлат даражасида тартибга солиш борасида унинг ўтказиш сифатини ошириш ва амалиётга илғор тажрибаларни жорий қилиш мақсадида аудиторлик касби эгалари риоя қилиши лозим бўлган аудиторлик фаолияти миллий стандартлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Аудиторлик ташкилотлар томонидан ўзлари ишлаб чиқишларидан асосий мақсад, аудит стандартларнинг талабларини аудит ташкилотларида прогрессив усулларни ва хар хил услубиятларни алохида фирмага ишлаб чиқаришдир.
Банк аудити билан шуғулланиш учун аттестация ва лицензиялаш.
Банк аудити билан шуғулланиш учун лицензиялаш ва аттестация қилиш мақсадида Марказий банк томонидан банк аудити бўйича аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш учун аттестация ўтказиш ва лицензия бериш комиссияси ташкил қилинади9.
Банкларда аудиторлик текширувини утказиш хуқуқини берадиган квалификация сертификатини олиш учун, квалификация имтихонларга банк аудиторларини таёрлаш Марказларда махсус курсларни ўқиган шахслар киритилади.
Квалификация имтихонларига кириш учун ва банкларда аудиторлик текширишларни ўтказиш квалификация сертификатини олиш учун аризачи томонидан Марказий банкга ариза берилади10.
- Аризага куйидаги хужжатлар тақдим қилиниши керак;
- Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан берилган аудитор квалификация сертификатининг нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси;
- мехнат дафтарчаси ва олий маълумот хақидаги дипломларнинг нотриус томонидан тасдиқланган нусхалари;
- шахсий варақ (фотосурат билан - 2 дона.);
- банк аудитори квалификациясини олганлиги хақида гувохноманинг нусхаси.
Претендентлар квалификация имтихонини Марказий банкда топширишади. Имтихоннинг топшириш жараёни, шакли ва мазмуни Марказий банк томонидан аниқланади.
Банкларни текшириш хуқуқини берадиган квалификация сертификатини Марказий банк томонидан аудиторга банкларда аудиторлик текширувини ўтказишга хуқуқ ва тажрибаси тўғри келишини тасдиклаш мақсадида берилади.
Банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берадиган квалификация сертификати аудиторга 5 йилгача берилади.
Банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берадиган квалификация сертификатини муддати тугаши боис алмаштириш учун аудитор бир ой қолганда квалификация сертификатини алмаштиришга ариза бериши мумкин, унга квалификация сертификатини асл нусхаси; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган квалификация сертификатининг нотариал тасдиқланган нусхаси; олий маълумот хақидаги диплом ва мехнат дафтарчасини нотариал тасдиқланган нусхалари; шахсий варақ (2 дона расм билан); банк аудитори квалификациясини олганлиги хақида хужжатнинг нусхаси.
Марказий банк талабларига жавоб бермаганлиги сабабли банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берувчи малака сертификати берилмаган бўлса, аудитор, қарор чиққан кундан бошлаб бир йилдан кам бўлмаган мухлатдан кейин шу сертификатни олиш учун ариза билан қайта мурожат қилиш хуқуқига эга.
Марказий банкнинг кўрсатилган рўйхатига аниқлик киритиш учун қайд қилиш маълумотлари ўзгаришлари хақидаги маълумотларни аудиторлар Марказий банкга ўн кун ичида хабар беришлари шарт.
Марказий банк Ўзбекистон Республикасида банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқи бор аудиторлик ташкилотларини рўйхатини тузади.
Банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берадиган сертификатини олиш учун аудиторлик ташкилоти Марказий банкга ариза бериши керак.
Аудиторлик ташкилотининг аризасига қуйидаги хужжатлар тақдим қилиниши керак:
-банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берадиган квалификация сертификатига эга бўлган аудитор борлиги хақида маълумот;
-аудиторлик фаолияти билан шуғулланишга хуқуқ берадиган Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган лицензияни нотариал тасдиқланган нусхаси.
Таркибида камида 2 -та банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берадиган квалификация сертификатига эга бўлган аудитор бўлган аудиторлик ташкилотларига Марказий банк томонидан банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берадиган сертификат берилади.
Банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берадиган сертификатини, бериш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан кейин 15 кун ичида берилган квалификация сертификатлари давлат рўйхатига аудиторлик ташкилоти директори имзоси асосида берилади.
Марказий банк ариза берган кундан бошлаб ун кун ичида банкларда аудиторлик текширишларни ўтказишга хуқуқини берадиган сертификатни беришга асосланган рад жавобини ёзма равишда аудиторлик ташкилотига етказади.
Марказий банк рўйхатига аниқлик киритиш учун аудиторлик ташкилоти ўн кун ичида Марказий банкга ўзгаришлар ҳакида маълумотларни етказиб бериши лозим.
Банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берувчи сертификатни бериш ёки бекор қилиш ҳамда банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқига эга бўлган аудиторлар руйхатидаги ўзгаришлар хақидаги маълумотлар оммовий ахборот воситаларида чоп этилади.
Банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берадиган сертификатнинг ишлаши қуйидаги холатларда тўхтатилиб қўйилади:
- аудиторлик ташкилотини аниқланган хатоларни тўғирлашга мажбурловчи Марказий банк қарорини аудиторлик ташкилоти томонидан бажармаганлигида;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш лицензия ишлашини тўхтатиб қўйилиши.
Марказий банк томонидан аудиторлик ташкилотига сертификатнинг иш фаолияти тухтатилганлиги тўғрисидаги қарор, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида ёзма равишда хабар берилади.
Сертификатни иш фаолияти тўхтатилишига олиб келган сабабларни бартараф килиш учун аудиторлик ташкилотига олти ойгача мухлат берилади.
Аудиторлик ташкилоти сертификатни иш фаолиятини тўхтатилишига олиб келган сабабларни бартараф қилган ҳолда, Марказий банкнинг банк аудити бўйича Комиссияси кўрсатилган сабабларни бартараф қилинганлигини тасдиғини олган кундан бошлаб ўн кун ичида сертификатни иш фаолиятини қайта тиклаш ҳақидаги қарорни қабул қилади.
Банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берувчи сертификатни иш фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва қайта тиклаш ҳақидаги қарорлар оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши керак.
Банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берувчи сертификат иш фаолияти қуйидаги ҳолатларда вақтинча тўхтатилиб қўйилиши мумкин:
- аудиторлик ташкилоти томонидан сертификатни иш фаолияти тўхтатилиб қўйилиши хақида тушган аризаси бўйича;
- аудиторлик ташкилотининг реорганизация қилиш муносабати билан ликвидация ёки иш фаолиятини тугалланиши бўйича, ўзгартиришлар киритишдан ташқари;
- ваколатли органнинг аудиторлик ташкилоти ва аудиторга аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш хуқуқини берувчи лицензияни фоалиятини тўхтатиш ёки бекор қилиш бўйча қарори;
- аудитор банк аудитини ўтказиш усулларини ва услубиятларини, Ўзбекистон Республикаси қонунларини, лицензия талабларини ва шартларини бир маротаба ёки мунтазам қўпол тарзда бузса;
- аудиторлик ташкилоти комиссиия белгилаган муддатда сертификатнинг тўхтатилишига олиб келган сабабларни бартараф қилмаса;
- аудиторлик ташкилоти банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берувчи малака сертификатига эга бўлган аудиторлари бўлмаса;
- банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берувчи сертификатнинг иш фаолиятини тўхтатилиши;
- молия вазирлиги томонидан берилган лицензияни иш фаолиятини тўхтатилиши.
Марказий банк томонидан аудиторлик ташкилотига ёки аудиторга банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берадиган малака сертификатини фаолияти тугатилганлиги тўғрисидаги қарорни қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида асосланган ҳолда ёзма равишда етказилади.
Аудиторлик ташкилоти ёки аудитор банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берадиган малака сертификатини фаолияти тугатилганлиги тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн кун ичида Марказий банкга малака сертификатини қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
Банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хуқуқини берадиган сертификатини қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
- аудиторлик ташкилоти сертификатни бекор қўлиш аризаси билан мурожат қилганда;
- сертификатни олишда қалбаки хужжатлар ишлатилган фактлар аниқланса;
- сертификатни берилиши хақидаги Марказий банкнинг қарори ноқонуний деб топилса;
- агар сертификат бериш ҳақида қарорни ҳабар қилганидан сунг аудиторлик ташкилоти уч ой мабайнида Марказий банкга давлат божини тулаганлиги ҳақида хужжатни кўрсатмаса;
- сертификат яна суд қарорига асосан бекор қилигиши мумкин.
Банкларда аудиторлик текширувларини утказиш хуқуқини берувчи квалификация сертификати Марказий банк томонидан қуйидаги холатлар аниқланганда бекор қилиши мумкин:
- аудиторлик ташкилоти сертификатни бекор қўлиш аризаси билан мурожат қилганда;
- сертификатни олишда қалбаки хужжатлар ишлатилган фактлар аниқланса;
- сертификатни берилиши хақидаги Марказий банкнинг қарори ноқонуний деб топилса;
Банкларда аудиторлик текширувларини утказиш хуқуқини берувчи сертификатини бекор қилиш қарори Марказий банкнинг банк аудити Комиссияси томонидан, қонунда урнатилган тартибда, қабул қилинади.
Сертификатни ва квалификация сертификатини бекор қилиш қарори, қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради ва оммовий ахборот воситаларида чоп этилиши шарт.
Тижорат банклар ўзлари Марказий банк томонидан банкларда аудиторлик текширишни утказиш сертификати берилган аудиторлик ташкилотини танлашади.
Аудитор аудиторлик текширишларга чақирилиши мумкин, агар у аудиторлик ташкилоти штатида бўлса, ёки аудиторлик ташкилоти билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузса.
Банк ҳисоботи бўйича аудиторлик ҳулосаси аудиторлик текшириш тақозо ва Марказий Банк талаб қилган шаклида қилинади, ва аудиторнинг фикрини аниқ билдириши лозим.
Аудиторнинг фикри аудит қонунчилик ва Халқаро аудит стандартларига асосан ўтказганлигини кўрсатиши керак. Аудиторнинг ҳисоботида аудит қонунчилик ва Халқаро аудит стандартларига асосан ўтказганлиги хақида ибора кўрсатилмаган бўлса, қонунчилик талабларга жавоб бермайдиган сифатида улар Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан қабул қилинмайди.
Аудитор текширишни ўз ёрдамчисига юклатганда ёки бошқа аудиторнинг маълумотларидан фойдаланганда, у ҳисоботни тузилишига ва маълумотларни сир сақланишига жавобгарлигини ўзига сақлаб қолади.
Аудит хулосасини кўриб чиқиш натижалари бўйича Марказий банк банкнинг Кенгаши ва бошқарувига аудиторлик ташкилотининг аниқланган камчиликларни бартараф қилиш йўлларини бўйича шу жумладан “изохли” фикр билдиришга олиб керган камчиликлар буйича ва (МҲҲС) Молиявий Ҳисоботни Ҳалқаро Стандартларни бузганлиги ҳақида, агарда МҲҲС шартларига риоя қилиш банк назоратида бўлмаса. Унда бир ой ичида тижорат банк томонидан аудиторлик ташкилоти томонилан кўрсатилган “изоҳланган” камчиликларни тўғрилайди ва аудиторлик ташкилотидан янги ҳулоса олинади.
Банкларда аудиторлик текширувларини ўтказиш хуқуқини берадиган сертификатни олган аудиторлик ташкилотлари, Марказий банкга ўтказилган аудиторлик текширувлари хақида маълумот беришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти” тўғрисидаги қонуннинг (янги таҳрирда) 17 моддасига асосан, аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар ўзлари бошқа мутахасислик хизматлар кўрсатган ҳолларда банк аудитини ўтказиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Ҳамма аудиторлар банк аудитини ўтказиш учун хамма керак деб ҳисоблаган хужжатларини ва маълумотларни шартсиз кўриш ва нусха олиш хуқуқига эга, хамда аудиторлик текширувини мухокама қилиш бўйича банк раҳбарларини олдига эркин тарзда кириши мумкин.



Download 459,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish