Мавзу: Молиявий иктисодий инкирозни бартараф этишда тижорат банкларида кредит муаммолари аудитини аҳамиятини ошириш йўллари


Аҳоли омонатлари қолдиғи, млрд. сўм



Download 459,5 Kb.
bet12/25
Sana09.06.2022
Hajmi459,5 Kb.
#647273
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25
Bog'liq
Credit operatsiyalari Banklarda

Аҳоли омонатлари қолдиғи, млрд. сўм

6-расм
Бироқ, глобаллашув жараёнини мутлақлаштириш ва унга бир томонлама қараш тўғри бўлмайди. Чунки, мазкур жараён ўзининг ижобий жиҳатлари билан бир қаторда зиддиятли томонларига ҳам эга. Жаҳоннинг бир мамлакатида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ларзаларнинг муқаррар равишда бошқа мамлакатларга ҳам ўз таъсирини ўтказиши шулардан бири ҳисобланиб, бугунги кунда рўй бераётган молиявий инқироз ҳам айнан шу маънода глобаллашув жараёнларининг оқибати ҳисобланади.
Шунга кўра, Президентимиз ўз асарларини бугунги куннинг энг долзарб муаммоси - бу 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келаётган вазиятдан чиқиш йўлларини излашдан иборат эканлигидан бошлаб, жаҳон молиявий инқирозининг мазмун-моҳияти, келиб чиқиш сабабларига батафсил тўхталиб ўтдилар.


II БОБ. Тижорат банкларида кредит операциялари билан боғлиқ маомалалар аудиторлик текширувларини ўтказиш тартиби.


2.1. Аудит технологиясининг моҳияти, кредит операциялари билан боғлиқ муомалалар аудиторлик текширувини ўтказишнинг босқичлари ва аудиторлик текширувини режалаштириш.

Аудиторлик текширувига ажратилган вақт жуда ҳам чекланганлиги муносабати билан, аудитор барча операциялар ва ҳужжатларни текширишга қодир эмас. Одатда, энг муҳим бўлган бўлимларда текширув ёппасига, операцияларнинг асосий қисми устидан назорат эса – танлаб олиш усули билан амалга оширилади, натижада аудит тезлашади ва арзонлашади.


Текширилаётган мажмуани алоҳида ҳужжатлар, ёзувлар ва бошқа кўринишларда шакллантириш учун муайян қоидалар бўйича олинган элементлар аудитда танлаб олиш ҳисобланади. Хатолар мавжуд бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ бўлган бухгалтерия ҳисоби операцияларини танлаб олиш йўли билан аудитни режалаштириш жараёнида, аудитда танлаб олишнинг асосий тамойилига асос солинади.
Аудиторлик текшируви учун танлаб олинган операциялар ва ҳужжатлар сони аудитор томонидан бухгалтерия ҳисоби ва ички назоратга баҳо беришига боғлиқдир – ушбу баҳо қанчалик юқори бўлса, шунчалик танлаб олиш ҳажми камроқ бўлади ва бунинг акси.
Танлаб олиш репрезентатив (эътиборли) бўлиши керак, яъни, ўрганилаётган мажмуанинг барча элементлари танлаб олиш учун бир хил эҳтимолга эга бўлиши лозим.
Аудитда танлаб олиш ҳажми икки хил йўл билан аниқланиши мумкин:
1) олдинги тажрибага асосланган ҳолда баҳолаш;
2) хатолар пайдо бўлиш эҳтимолига асосланган статистик усул.
Биринчи усулни қўллашда, одатда, аудитор, жамланган аудиторлик тажрибаси ва операция хусусиятидан келиб чиққан ҳолда (масалан, ҳар бир ўнинчи ёки юзинчи ҳужжатни ёки операцияни текшириш ва ҳоказо) танлаб олиш ҳажмини ички ҳис билан сезиб белгилайди.
Статистик усулларни қўллашда аудитор аввал маълумот тасдиқланиши учун керакли бўлган аниқликни белгилайди, сўнгра танлаб олиб тақсимлаш формуласига биноан ишончлилик коэффициентини аниқлайди, ва унинг асосида танлаб олиш ҳажмини ҳисоблаб чиқади.
Аудиторлик танлаши текширилаётган жамланманинг 100 фоиздан кам бўлган объектларига нисбатан аудиторлик русум-қоидаларини қўллаш мақсадида амалга оширилади. Бундай объектлар деганда ҳисобварақлар сальдосини ташкил этувчи элементлар ёки бутун текширилаётган жамланма ҳақида бир фикрга келишга имкон берувчи аудиторлик далилларини йигиш учун ҳисобварақлар бўйича айланма (оборот)ларни ташкил этувчи операциялар тушунилади. Танлашни тузиш учун аудиторлик ташкилотига оид бухгалтерия ҳисоботининг аниқ, муайян бўлимини текшириш тартибини, танлаш ўтказиш амалга ошириладиган, текширилаётган жамланмани ва танлаш ҳажмини белгилаб олиши керак.
Бухгалтерия ҳисоботининг аниқ, муайян бўлими текширувини ўтказишни ишлаб чиқишда аудиторлик ташкилоти текшириш мақсадини ва бу мақсадларга эришишга ёрдам берувчи аудиторлик русум-қоидаларини белгилаб олиши керак. Шундан сўнг аудитор юз бериши мумкин бўлган хатоларни аниқлаши, унга далиллар тўплаши ва бу зарур далилларни баҳолаши ва шунинг асосида кўрилаётган маълумотлар жамланмасини белгилаши керак.
Аудиторлик ташкилоти ўргатилаётган жамланмани шу тарзда аниқлаши керакки, у аудитнинг мақсадига мувофиқ келсин. Жамланма муайян тарзда идентификация қилинадиган бирликлар тўпламидан ташкил топиши керак. Аудиторлик ташкилоти жамланма элементлар танлашини унга ўз олдига қўйилган мақсадларга эришишга имкон берувчи самарали ва тежамкорлик тарзида ўтказади.
Танлашни ўтказишда аудиторлик ташкилоти ўрганилаётган жамланмани ҳар бирининг элементлари ўхшаш хусусиятларга эга бўлган алоҳида гуруҳларга ("жамланмага тегишли") ажратиши мумкин. Жамланмаларни ажратиш мезонлари шундай бўлиши керакки, ҳар қандай элемент бўйича, у қандай жамланмага тегишли гуруҳга оид эканлигини аниқ кўрсатиш мумкин. Стратификация деб номланувчи мазкур русум-қоида, маълумотлар тарқоқлигини (вариацияни) камайтириб, аудиторлик ташкилотининг ишини енгиллаштиришга имкон беради.
Жамланманинг ҳажми (ўлчамини) белгилашда аудиторлик ташкилоти танлаш таваккалчилигини, йўл қўйилган ва кутилаётган хатоларни аниқлаши керак.
Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолар аудитор томонидан танланган муҳимлилик даражасига мувофиқ равишда аудитни режалаштириш босқичида аниқланади. Йўл қўйиладиган хатонинг ҳажми қанча кам бўлса, аудиторлик танлашсининг ҳажми шунча катта бўлиши керак.
1. Назорат тизими воситаларини тестдан ўтказишда хўжалик юритувчи субъект томонидан белгиланган ва аудиторлик ташкилоти режалаштириш босқичида аниқланган назорат русум-қоидаларидан юқори даражада очиш хато ҳисобланади.
2. Ҳисобварақлар бўйича оборотлар ва сальдо тўгрилигини текширишда салъдода ёки проводкаларнинг муайян тоифасидаги энг катта хато, йўл қўйиладиган хато ҳисобланади. Бундай хатоларнинг бутун аудит жараёнига жамланма таъсири, бухгалгерия ҳисоботлари жиддий хатолардан холи эканлигини ишончлиликнинг етарли даражасида тасдиқлашга имкон бериши учун аудиторлик ташкилоти бунга йўл қўйиши мумкин.
Агар аудитор текширилаётган жамланмада хато мавжуд деб ҳисобласа, бундай хатоларнинг умумий миқдори йўл қўйиладиган хато ўлчамидан ошмаслигини текшириш учун катта миқдордаги танлашни амалга ошириши керак. Агар аудитор танлаш хатолардан холи деб ҳисобласа, кичик ўлчамдаги танлашдан фойдаланади.
Аудитор текшириладиган жамланмадаги хато йўл қўйиладиган миқдордан ортиқ эмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак. Бунинг учун аудитор татбиқ этиш воситасида олинган жамланма хатоларини йўл қўйиладиган хато билан солиштиради. Агар биринчи хато йўл қўйилганидан ортиқ бўлса, аудиторлик ташкилоти танлаш хатоларини такроран баҳолаши лозим. Агар уларни номақбул деб топса, у ҳолда аудиторлик русум-қоидалари доирасини кенгайтириши ёки ўтказилганларига муқобил бўлган аудиторлик русумларини қўллагани маъқул.
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик танлашининг барча босқичларини ва унинг натижаси таҳлилини мажбурий тартибда иш ҳужжатларида акс эттириши шарт»14 деб баён қилинган.
Одатда аудиторлик текшируви ҳар доим маълум бир муддат билан чекланади (ўртача 2-3 ҳафта). ушбу чекланишлар оқибатида қуввати бўйича йирик ва ҳатто ўрта бўлган корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини ҳар доим ҳам ёппасига текширишни амалга ошириш имкони бўлмайди. Шунинг учун, ҳар бир иқтисодий субъектнинг ўзига хос бўлган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда текширув стратегиясини танлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу қуйидагиларни назарда тутади:

  • мижоз фаолияти тўғрисида тўпланган маълумотни кўриб чиқиш;

  • таваккалчилик ва ички назорат самарадорлигини олдиндан баҳолаш;

  • операцияларни алоҳида гуруҳлар бўйича текширувнинг батафсиллилиги, моҳияти ва давомийлилигини аниқлаш.

Аудиторлик текширувининг стратегияси энг оқилона йўлларни танлаш асосида ушбу текширувнинг мақсадларига эришиш, аудиторнинг тажрибаси, малакаси, аудиторлик фирма ва мижознинг узоқ муддатли ҳамкорлигига, яъни: мижознинг хусусиятларини қай даражада билиши, аудит жараёнида ечиладиган масалалар тавсифи ва бошқа омилларга боғлиқдир.
Аудиторлик текширувининг стратегияси аудитор томонидан ёзма равишда тузилган режа шаклида бўлиши лозим ва унинг мақсади қуйидагилардан иборат:
1) тестларнинг ҳажми, тури ва кераклилигини олдиндан белгилаб олиш;
2) улар ўтказилиши муносабати билан чиқимларни баҳолаш;
3) текширув бошлангунга қадар барча асосий масалалар бўйича мижоз билан ўзаро ҳамфикрликка эришиш;
4) мазкур мижозда аудиторлик текшируви ўтказиш асосланганлиги ва унинг сифати тўғрисида исботларга эга бўлиш.
Режалаштиришдан олдин қуйидаги босқичлар мавжуд: режалаштиришдан олдинги тайёргарлик; корхона тўғрисида умумий маълумот олиш (фаолият, алоқалар хусусиятлари, ҳуқуқий мажбуриятлари ва бошқалар); моддийликни баҳолаш; аудиторлик таваккалчилигини баҳолаш; ички назорат тизими ва унинг самарасизлик таваккалчилигини баҳолаш.
Кўпчилик аудиторлик фирмалар мижознинг тармоқ хусусиятларига мослашган текширув режасига оид ўзларининг ички стандартларини ишлаб чиқадилар.
Одатда режалаштириш қуйидагилардан иборат:
жадвалларни ишлаб чиқиш;
аудиторлик текширувининг муддатларини белгилаш ва уни мижоз билан муҳокама қилиш;
ижрочи гуруҳ аъзоларига йўриқнома бериш;
фирма ичидаги қуйи бўлимлар билан алоқалар ўрнатилишини ташкил этиш;
мижоз билан аудит стратегияси ва унга тайёргарлик кўришни муҳокама қилиш.
Режалаштириш аудит ўтказишнинг бошланғич босқичи ҳисобланиб, аудит ўтказишнинг кутилаётган ҳажми, жадваллари ва муддатларини кўрсатган ҳолда аудиторлик ташкилоти томонидан аудитнинг умумий режасини ишлаб чиқишдан, шунингдек, аудиторлик ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида холис ва асосли фикр шакллантирилиши учун зврур бўлган аудиторлик русум-қоидаларини амалга ошириш ҳажми, турлари ва изчиллигини белгилайдиган аудиторлик дастурини ишлаб чиқишдан иборат бўлади.
Аудитни режалаштиришни аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказишнинг умумий қоидаларига, шунингдек қуйидаги хусусий қоидаларга мувофиқ ўтказиши керак, яъни:
Режалаштиришнинг комплекслилиги;
Режалаштиришнинг узлуксизлиги;
Режалаштиришнинг мақбуллиги.

Download 459,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish